Jismoniy tarbiya va sport universiteti


-принцип. Тарбияга комплекс ёндошиш принципи


Download 2.09 Mb.
bet60/139
Sana31.01.2024
Hajmi2.09 Mb.
#1820298
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   139
Bog'liq
ЖТ ва СП ДАРСЛИК

3-принцип. Тарбияга комплекс ёндошиш принципи. Тарбияга комплекс ёндошиш ғояси шахсни хар томонлама ривожлантириш тўғрисидаги таълимотдан келиб чиқади.
Комплекс ёндошишнинг моҳияти тарбиянинг ҳар томонлама, энг аввало, ғоявий сиёсий, меҳнат ва ахлоқий тарбиянинг яқин бирлигидан иборатдир.
Бу муносабат ва алоқалар шу кадар бир бирига яқинки, улардан бирор компонентининг ўзгариши бошқасининг хам ўзгаришга олиб келади. Масалан: Агар биз меҳнат тарбиясини ғоявий-сиёсий тарбия билан боғлаб олиб бормасақ унда кишида меҳнатга муносабатни тарбиялаган бўлмаймиз.
Агар жисмоний тарбия ахлоқий тарбия билан боғлик ҳолда амалга оширилмас экан, биз кишининг жисмоний имкониятларинигина оширган бўламиз, аммо у шахсиятпараст, бошқа кишиларга нисбатан кўпол бўлиб қолиши мумкин.
Кишини хар томонлама ривожлантириш дунёқарашнинг негизи бўлиб, бу унинг ғоявий-сиёсий йўналишини белгилаб беради.
4-принцип. Коллективда тарбиялаш ва коллективга суяниб иш кўриш принципи. Ўз шахсий манфаатлари ва орзуларини коллектив мақсадлари билан қўша билиш рухида тарбиялашдир.
Илгор ўқитувчилар тажрибасини кўрсатишича мактаб ва синфлардаги ўқувчилар аҳил коллектив бўлиб, уюшгандагина тарбия ишларини амалга ошириш анча енгил бўлади ва муваффақиятни таъминлайди. Яхши уюшган соғлом коллективда ўқувчилар жамоатчилигининг фикри жуда катта тарбиявий кучга эга бўлади ва тарбияда ўқитувчиларнинг таянчига айланади. Бу хилдаги коллективда педогогик таъсирнинг кучи ортади ва хар бир шахсга таъсир этади.
Баъзан ўқувчиларда коллективизм ҳиссини ривожлантириш учун барча имкониятлардан етарли фойдаланилмайди, ўқув ишларида болаларнинг бир бирларига кўмаклашиши яхши уюштирилмайди. Бу хилдаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, уларда шахсиятпарастлиқ худбинлик психологиясини йўқотишнинг йўли асосан болаларни ижтимоий фойдали мақсадга қаратилган коллектив фаолиятига жалб этишдир.
Ўқитувчи ва тарбияловчи ўзининг тарбиявий ишларида хамма вақт ўқувчилар коллективига ва улар орасидаги фаол ўқувчиларга таянмоғи, ўқувчиларни коллектив бўлиб турли ишларни бажаришга одатлантириб коллективда яшаш ва ишлашга ўргатиб бориши лозим.

Download 2.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling