Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти


Кумушнинг аммиакли эритмаси


Download 0.97 Mb.
bet45/55
Sana24.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1226677
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   55
Bog'liq
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2

11. Кумушнинг аммиакли эритмаси. 1 – 3 % ли кумуш нитрат эритмасига концентрланган аммиак эритмасидан чўкма эригунча қўшилади. Шунда кумуш гидроксиднинг аммиакли эритмаси ҳосил бўлади.
12. Кумуш нитратнинг 2 % ли эритмаси. 2 г кумуш нитратга 100 мл сув солиб кумушнинг аммиакли эритмаси тайёрланади.
13. Кумуш нитратнинг 0,1 н эритмаси. 16,988 г кумуш нитрат 1 л ли ўлчов колбасига солиниб, сув билан аралаштирилади – да, ҳажми 1 л га етказилади. 0,01 н эритма эса шу 0,1 н эритмадан ишлатиш олдидан тайёрланади. Унинг титри 0,01 н натрий хлорид (0,585 г – 1 л сув) эритмаси ёрдамида аниқланади.
14. рН и 5 бўлган ацетат буфер эритмаси. 45 г (ким. тоза) натрий гидроксид аввал 400 – 500 мл сувда эритилади. Ушбу эритма совитилгач, 1 л ли колбага ўтказилиб, 115 мл музли сирка қўшилади ва эритманинг умумий ҳажми 1 л га етказилади.
15. рН и 4,8 бўлган ацетат эритмасини тайёрлаш. 1) 0,2 н натрий ацетат эритмасини тайёрлаш учун ушбу туздан27,22 г олиб, 1 л ҳажмгача ўлчов колбада эритилади.
2) 0,2 н сирка кислота эритмаси (фиксанолдан0 тайёрланади. Биринчи эритмадан 480 мл ва иккинчисидан 520 мл олиб аралаштирилади ва унинг рН и текширилади.
16. Абсолют спирт. Бунинг учун сувсиз мис (II) сульфатдан фойдаланилади. 220°С да қуритувчи шкафда сувсизлантирилади. Туз рангсизлангунча аралаштириб турилади. Сувсиз мис (II) сульфатга 95 % ли этил спирт солинади ва яхшилаб аралаштирилади. Мис (II) сульфат кўкаради, демак, спиртдаги сувни тортиб олади,ушбу жараён мис (II) сульфат рангсиз ҳолга келгунча бир неча бор янги туз қўшиш билан қайтарилади.
17. Бензидиннинг 1 % ли эритмаси. 1 г бензидин музли сирка кислотада эритилиб, ҳажми 100 мл га етказилади, қора идишда, совитгичда сақланади (асосли бензидин ишлатилади).
18. Билирубиннинг асосий эритмаси. 8 мг билирубин 7 мл 0,1 М сувсиз натрий карбонат (1,06 г сувсиз натрий карбонат 100 мл ҳажмгача эритилади)да эритилиб ҳажми шу эритма билан 10 мл га етказилади. Билирубиннинг ишчи эритмаси 8 марта суюлтирилган асосий эритмадан тайёрланади. Бунинг учун 7 мл янги гемолизланмаган зардобга 1 мл янги тайёрланган билирубиннинг 80 % ли эритмаси ва 0,05 мл (1 томчи) 4 н сирка кислота эритмаси (22,6 мл музли сирка кислота 100 мл ҳажмга сув билан етказилади) қўшилади. Эритма яхшилаб аралаштирилади. Ишчи эритма совитгичда сақланганда бир суткагача турғун бўлади.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling