Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти


Download 0.97 Mb.
bet46/55
Sana24.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1226677
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   55
Bog'liq
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2

19. Молибден реактиви. 7,5 г аммоний молибдат тузи 50 мл концентрланган азот кислотада суюлтирилади.
20. Биурет реактиви. 1,5 г мис мульфат ва 60 г калий тартарат 300 мл 10 % ли натрий гидроксид эритмасида суюлтирилади ва реактивнинг умумий ҳажми 1 л га дистилланган сув билан етказилади.
21. Фоли реактиви. 1,5 – 2 л лидумалоқ тубли колбага 100 г натрий молибдат тузи солиб 700 мл дистилланган сувда эритилади. Эритмага 50 мл 80 % ли фосфат кислота эритмаси ва 100 мл концентрланган хлорид кислота солинади. Колба қайтар совитгич билан бириктирилади ва 10 соат давомида қайнатилади, сўнгра 150 г литий сульфат, 50 мл сув ва 3 – 4 томчи бром қўшилади. Эритма хона ҳароратигача совитилади ва унинг ҳажми 1 л гача сув билан етказилади – да фильтрланади. Эритма тиниқ – сариқ рангли бўлади. Ушбу эритма қора идишда сақланади ва ишлатишдан олдин 1:1 нисбатда суюлтирилади.
22. Полиакриламид гель электрофорез усули учун реактивлар:
1 – реактив. 1 моль/л хлорид кислота эритмаси – 48 мл; ТРИС (трирксиметиленаминометанхлоргидрат) – 3,6 г. ТМЕД – 0,23 мл 100 мл ҳажмга дистилланган сув билан етказилади.
2 – реактив. Акриламид – 30; метилен – бис – акрила – мид – 0,8 г; дистилланган сув иблан 100 мл га етказилади.
3 – реактив. 14 г аммоний пероксидисульфат 100 мл сувда эритилади. Тажриба олдидан тайёрланади.
23. Аргиназа фаоллигини аниқлаш учун реактив.
1) Каламуш жигаридан фермент препаратини тайёрлаш: муз устида турган тўқима қайчи билан обдон майдаланади – да гомогенизацияланади. Олдин совитилган ацетоннинг 10 баробар ҳажми билан, сўнгра оз миқдордаги эфир билан ишлов берилиб, ацетон ва эфир фильтрдан ўтказилади. Чўкма Бюхнер воронкасида қуритилади ва майда кукун ҳолигача эзилади. Қуруқ эфир – ацетонли кукун музлатгичда сақланади. Тажриба олдидан бу кукун 10 баробар ҳажмдаги глицин буфери (рН и 9,5) билан 20 дақиқа экстракция қилинади;
2) Глицин буфери (рН и 9,5). 80 мл 0,1 моль/л глицин эритмаси 20 мл 0,01 моль/л натрий гидроксид эритмаси билан аралаштирилади. 0,1 моль/л пирофосфат (рН и 9,5) эритмасидан фойдаланиш мумкин;
3) Темир (III) хлориднинг асосий эритмаси. 5 г темир (III) хлорид сувда эритилиб ҳажми 100 мл га етказилади, унга 8 мл концентрланган сульфат кислота қўшилади.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling