Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти


Фоллнкулинни аниқлаш учун Фолий реактиви


Download 0.97 Mb.
bet54/55
Sana24.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1226677
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2

66. Фоллнкулинни аниқлаш учун Фолий реактиви. Қайтар музлатгич ўрнатилган колбага 100 г натрий вольфрамат, 20 г фосфор молибдат кислота, 50 мл фосфат кислотанинг 85 % ли эритмаси ва 750 мл сув солинади. Қайтар музлатгич ўрнатилган колба пробка билан беркитилиб, 10 соат давомида қайнатилади, Эритма совитилгач унинг ҳажми сув билан 1 л га етказилади.
67. Фенолфталеиннинг спиртдаги 0,5 % ли эритмаси. 1 г фенолфталеин 100 мл спиртда эритилиб, унга сув қўшилади.
68. рН и 6,9 бўлган фосфат буфернинг 0,03 М эритмаси. 0,1 М натрий гидрофосфат эритмаси ва 0,1 м натрий дигидрофосфат эритмаси 1:1 нисбатда аралаштирилади ва 0,1 М натрий хлорид эритмаси билан 3 марта суюлтирилади. Эритма совуқда сақланганда 5 – 7 кун турғун бўлади.
69. Калий дигидрофосфат эритмаси. калий фосфат 120°С да доимий массагача қуритилади. 1 л сувда 4,9 г калий фосфат эритилади (1 мл эритмада 1 мг фосфор бор).
70. Натрий гидрофосфатнинг икки уратли тузи эритмаси. 12 молекула сувли натрий фосфат шишага юпқа қават қилиб сепилади ва чанг тушмайдиган қуруқ жойда 12 – 14 кун сепилади. Туз маълум сувни йўқотиб, натрий гидрофосфатга айланади. Натрий фосфат массасининг доимий бўлиши, буғланиш тўхтаганлигини билдиради.
71. Сийдик кислотани аниқлаш учун Фолин – фосфовольфрам реактиви. 100 г натрий вольфраматнинг нордон тузи 80 мл 85 % ли фосфат кислота 900 мл сув билан аралаштирилади ва 2 соат давомида қайнатилиб, совитилиб. Шундан кейин ҳажми 1 л га етказилади.
72. Фракцияловчи эритма. Гель фильтрация учун эритма учта модда аралашмасидан иборат: рибофлавин (Вит В2 нинг тўйинган эритмаси), гемоглабиннинг 20 % ли эритмаси, кўк декстриннинг (100 мл сувга - 50 мг декстрин тўғри келади) тўйинган эритмаси, Акрилекс Р – 200 билан тўлдирилган колонкага 2 томчи аралашма киргизилади.
73. Эйконогеннинг ишқорий эритмаси (α – 1, А 4 – аминонафтолсульфоат кислота). 100 мл сувда 30 г натрий гидросульфит эритилади ва унга 0,5 г эйконоген қўшилади, 6 г сувсиз натрий сульфит озгина сувда алоҳида эритилади. Иккала эритма аралаштирилиб, ҳажми сув билан 250 мл га етказилади. 2 – 3 соатдан сўнг эритма фильтрланади. Ишқорий эритма (10 мл) дистилланган сув билан 2,5 марта суюлтирилади.


Орцин реактиви.
1. Концентрланган хлорид кислота темир (III) хлорид (FeCl3) нинг 0,1 % ли эритмаси.
2. Тайёрланган 0,1 % ли темир (III) хлориднинг 10 мл да 100 мг орцин эритилади.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling