Жиззах 2010 1-лабаратория машғулоти


Калий йодиддаги йоднинг 10 % ли эритмаси


Download 0.97 Mb.
bet52/55
Sana24.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1226677
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
molekulyar biologiya va biotexnologiya labaratoriya2

51. Калий йодиддаги йоднинг 10 % ли эритмаси. 20 г калий йодид ва 10 г йод 50 мл сувда эритилиб, ҳажми 100 мл га келтирилади. Крахмалга реакция ўтказиш учун олинган эритма 10 марта суюлтирилади.
52. Гипобромид эритмаси. 5 мл бром 30 % ли натрий гидроксиднинг 100 млида, совуқда, ҳаво тортгич шкафда эритилади. Эритма ишлатилиши олдидан 6 марта (1:5) 10 % ли натрий гидроксид эритмаси билан суюлтирилади.
53. Милон реактиви. 40 г симоб хона ҳароратида 60 мл концентрланган азот кислотада (нисбий зичлиги 1,40) эритилади сўнгра эритма азотнинг оксидланишидан ажралган қўнғир буғлар тутагунча илиқ сув ҳаммомига жойлаштирилади ва эритма аралаштирилади.
54. Фелинг реактиви. Кимёвий тоза мис купороси иссиқ эритмада кристалланиб, фильтр қоғозда қуритилади. Алоҳида 2 хил эритма тайёрланади:
а) 200 г сегнет тузи ва 150 г ўювчи натрий ишқори ўлчов колбасида эритилади ва унинг ҳажми белгиланган чегарагача етказилади.
б) 40 г мис купороси 1 л ли колбада эритилади. Ишлатишдан олдин иккала эритма тенг ҳажмда аралаштирилади.
55. 0,1 н натрий гидроксид эритмаси. 50 г кимёвий тоза ўювчи натрий 40 мг карбонат ангидридсиз сувда эритилади ва шу заҳоти каучук пробка билан зич беркитилади ва шиша идишга солинади. Кучли ишқорда эримаган натрий бикарбонатнинг (сода) кристаллари ҳосил бўлгунча бир неча кун сақланади. 6 мл ишқор 1 л ҳажмга етгунча сув билан суюлтирилади. Эритманинг нормаллиги фиксоналдан тайёрланган 0,1 н хлорид кислота билан текширилади. 0,05 н натрий гидроксид эритмаси 20 мл гача суюлтирилади.
56. 0,1 н сульфат кислота эритмаси. 2,8 мл сульфат кислота (нисб. зичлиги 1,84) сув билан 1 л ҳажмга етказилади. Унинг титри натрий гидроксиднинг титрланган эритмаси билан аниқланади. 0,01 н сульфат кислота эритмаси 0,1 н эритмадан тайёрланади. 100 мл 0,01 н сульфат кислота билан 1 л ҳажмгача суюлтирилади.
57. «НАДИ» реактиви (ишлатилишидан 1 соат олдин тайёрланади). Диметилларафенилендиаминнинг сувдаги 1 % ли эритмаси α – нафтолнинг спиртдаги 1 % ли эритмаси ва натрий карбонатнинг 1,5 % ли эритмаси билан тенг ҳажмда аралаштирилади. «НАДИ» реактиви тўқ жигар ранга бўялади, у пушти тус олмаслиги керак. НАДИ нинг Янги тайёрланган эритмасидан фойдаланилади, сақланганда у тез ўзгаради.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling