38. Йоднинг ишчи эритмаси. Йоднинг асосий эритмаси 50 марта 0,2 н хлорид кислотада суюлтирилади. Эритма 1 соат давомида турғун; ишлатишдан олдин тайёрланади.
39. Кразмалнинг 0,1 % ли эритмаси (ишчи эритма). Қон зардоби амилазасини аниқлаш учун иссиқ сувга ўтказилади. Хона ҳароратида совитилгач, ҳажми 100 мл га сув билан етказилади. Музлатгичда 5 кунгача сақланади.
40. Хагедорн – Йенсен усули билан қандни аниқлаш учун крахмалнинг 1 % ли эритмаси. 1 г эрийдиган крахмалга 100 мл хлориднинг тўйинган эритмаси солинади ва кимёвий стаканда доим аралаштириб турган ҳолда қиздирилади.
41. Кофеин реактиви. 5 г тоза кофеин 7,5 г натрий бензоат ва 12,5 г натрий ацетат, 70 мл сувда паст ҳароратда қиздириш йўли билан (80°С гача) эритилади. Сўнгра ҳажми 100 мл га сув билан етказилади. 2 ҳафта сақлаш мумкин.
42. Фосфорни аниқлаш учун Молибден реактиви. Натрий бензоат ва 12,5 г натрий ацетат 70 мл сувда эритилиб, 500 мл концентрланган азот кислота қўшилади.
43. Аммоний молибдатнинг 2,5 % ли эритмаси. Блюр усули бўйича «Р» ни аниқлаш учун 2,5 аммоний молибдат 50 мл 10 н сульфат кислотада эритилиб, ҳажми сув билан 100 мл га етказилади.
44. Мис реактиви. 6,45 % ли мис нитрат уч гидрат эритмасидан 10 ҳажм, 1 М триэтаноамин (нисбий массаси 149) эритмасидан 9 ҳажм ва 1 н сирка кислотадан 1 ҳажм олиб тайёрланади.
45. Ортотолуидан реактиви. 0,15 г тиомочевина 94 мл кимёвий тоза муз сирка кислотада эритилиб, 6 мл рангсиз О – толуидин эритмаси билан аралаштирилади. Реактив деярли турғун ҳолда музлатгичда сақланади.
46. Пироузум кислота. 50 мг пироузум кислота ёки 62,5 мг пироузум кислотанинг натрийли тузи 100 мл сувда эритилади. Эритманинг 1 мл га 0,5 мг пироузум кислота тўғри келади. Ишлатишдан олдин эритма 10 марта суюлтирилади (1 мл эритма 50 мг ПУК тутади).
47. Глюкозани аниқлаш учун ишчи реактив. 80 мл рН и 4,8 бўлган 0,25 н ацетат буферга 2 мг глюкооксидаза ва 1 мг қуруқ кристаллик пироксидаза қўшилади. Сўнгра 1 мл 1 % ли О – толуидиннинг абсолют спиртдаги эритмасидан солиб ҳажми 100 мл га ацетат буфери билан етказилади. Эритма музлатгичда қора идишда сақланади. Барча ферментлар қўшилади. Ишлатишдан олдин эритма хона ҳароратига келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |