Талабалар мустақил таълимини баҳолаш мезонлари тегишли кафедралар томонидан фан (модуль)лар хусусиятини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади ва факултет илмий кенгашида тасдиқланади.
Ҳар бир фан (модуль) бўйича мустақил иш топшириқларининг баҳолаш мезонлари талабаларга семестрнинг бошида тақдим қилинади.
Талабаларнинг фан (модуль) бўйича мустақил иш топшириқларини баҳолаш берилган муддат (deadline)га мувофиқ амалга оширилади.
Мустақил ишга қўйиладиган балл умумий баллнинг 20 (йигирма) фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Талаба(лар)нинг фан (модуль) бўйича мустақил таълим натижалари электрон платформага бутун сонлар билан қайд қилинади.
Фанлар кесимида талабаларнинг мустақил ишлари бўйича ўзлаштириш мунтазам равишда талабалар гуруҳларида, кафедра йиғилишларида ҳамда ҳар ўқув йилида камида икки марта факултет Илмий Кенгашида муҳокама этиб борилади.
Талаба билимини баҳолаш кредит-модул тизимига мувофиқ ишлаб чиқилган Низом асосида амалга оширилади.
№
|
Назорат турлари
|
1-топшриқ
|
2- топшриқ
|
3- топшриқ
|
Ўртача
|
1
|
Мустақил иш
|
5
|
5
|
5
|
5
|
“5” (аъло) баҳо учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:
Ҳулоса ва қарор қабул қилиш;
Ижодий фикрлай олиш;
Мустақил мушоҳада юрита олиш;
Олган билимларини амалда қўллай олиш;
Моҳиятини тушуниш;
Билиш, айтиб бериш;
Тасаввурга эга бўлиш.
“4” (яхши) баҳо учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим
Мустақил мушоҳада юрита олиш;
Олган билимларини амалда қўллай олиш;
Моҳиятини тушуниш;
Билиш, айтиб бериш;
Тасаввурга эга бўлиш.
“3” (qoniqarli) баҳо учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим
Моҳиятини тушуниш;
Билиш, айтиб бериш;
Тасаввурга эга бўлиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |