Жиззах давлат педагогика университети хорижий тиллар факультети инглиз тили ўҚитиш методикаси кафедраси
Download 37.97 Kb.
|
Методика фанидан Мустақил таълим йўриқнома
Кириш Ўзбекиcтон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан богғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 824-сонли қарорида белгиланган вазифаларни бажариш ва олий таълим муассасаларида талабаларнинг касбий тайёргарлигига қўйилаётган талаблар, мақсад ва вазифалар кун сайин очиқлик ва рангбаранглик касб этган ҳолда ўзгариб бормоқда, бу ўз навбатида амалда профессионал фаолиятни йўлга фўйишга хизмат қилувчи усул ва воситаларнинг ҳам замон талабларига мослашишини тақозо этмоқда. Ушбу жиҳатдан қараганда бўлғуси мутахассислар учун касбий фаолиятга оид қарорларни қабул қилишда мустақил ҳаракат қилиш, мобиллик каби жиҳатларга мўлжал олиш муҳим ўрин тутади, зеро буларнинг барчасига касбий компитентлилик орқали эришилади. Замонавий талаблар одатдаги таълим стратегиясини қайта кўриб чиқишни зарур қилиб қўяди. Талабаларнинг ўз амалий фаолиятлари натижаларини назарий жиҳатдан чуқур англаб етиш, талабаларнинг билим олишларига бўлган ички мотивларини уйғотишга қаратилган ўқитиш воситаларига ўтиш жараёни содир бўлмоқда. Кун сайин фундаментал билимларнинг аҳамияти ортиб бормоқда, индивидуаллаштиришга алоҳида урғу берилмоқда, талабаларнинг мустақил ишлари ҳажми кўпайгани ҳолда, ўқитувчи раҳбарлигида амалга оширилувчи ўқув фаолиятидан мустақил таълим фаолиятига ўтилмоқда. Кредит-модул тизимида талабаларнинг мустақил иш турларининг ҳажми 50-60% гача ошади, амалдаги таълим тизимида бу кўрсаткич деярли 40% ни ташкил этади. Шу сабабли, мустақил таълимга етарлича эътиборни қаратмасдан, унинг услубий турларини шакллантирмасдан кредит-модул тизимини тўлақонли татбиқ қилиб бўлмайди. Фаннинг мазмуни Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларнинг тиллар ўқитиш методикаси ва технологиялари каби фанларни ўрганиш жараёнидаги билимларига суяниб чет тилини ёш ўрганувчиларга ўқитишнинг хусусиятлари ҳақида уларда илмий тушунча ҳосил қилишдир. Шунингдек, бўлажак мутахассисларга фаннинг тарихи, илмий – назарий масалалари, қиёслаш методлари бўйича атрофлича билим бериш билан бирга уларнинг келажакдаги иш фаолиятларида амалий аҳамият касб этувчи методик билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат. Download 37.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling