I боб. Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигининг назарий-илмий масалалари


Download 155.26 Kb.
bet1/8
Sana18.06.2023
Hajmi155.26 Kb.
#1571345
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
I боб 111111111111


I боб. Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигининг назарий-илмий масалалари.

    1. Меҳнат самарадорлиги тушунчаси илмий-назарий асослари.

Иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмини ошириш, яъни саноатнинг драйвер тармоқларини либераллаштириш ҳамда трансформация жараёнларини амалга оширишда меҳнат самарадорлиги катта аҳамиятга эгадир. Саноат ишлаб чиқариш корхоналари мувоффақиятли ишлашини таъминлашда, стратегия ва тактикани ишлаб чиқишда меҳнат самарадорлигини ошириш бугунги кунда энг муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлиги тушунчасини таҳлил қилишдан олдин самара ва самарадорлик тушунчаларининг моҳиятини тушуниб олиш муҳим ҳисобланади.
“Самара” ва “Самарадорлик” тушунчалари кенг кўламли, умуммиллий категория сифатида талқин қилиниб, ўз ичига илмий, техник, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа натижаларни қамраб олади.
“Самара” - тушунчаси иқтисодий жиҳатдан - таҳлил қиладиган бўлсак, маҳсулот, товар ёки хизматларни яратишда ишлаб чиқариш ресурсларини тежаш ёки қисқартиришни билдиради. “Самара” – умумий кўринишда – бу натижа ва сарфлар ўртасида, режали (мақсадли) ва амалдаги (ҳақиқатдаги) кўрсаткичлар ўртасидаги фарқдир1.
Ж.Тухтабаев таъкидлаганидек “самара”, “натижа” ўз табиатига биноан миқдорий ва сифат кўрсаткичларида ифодаланади. Миқдорий кўрсаткичлар сифатида мутлақ миқдорлар, яъни қиймат, натурал ва шартли ўлчов бирликларида ифодаланса, сифат кўрсаткичлари сифатида ҳар хил солиштирма, яъни нисбий кўрсаткичлар ишлатилиши мумкин2.
Иқтисодий адабиётларни кўриб чиққанимизда самарадорликнинг моҳияти билан боғлиқ тушунчалар ҳар хил мезон ва кўрсаткичлар асосида тасниф қилинади. Хорижий ва маҳаллий олимлар ёндошувларини кўриб чиққанимизда, самарадорлик кўрсаткичини нисбий деб таъкидлаб, у олинган (эришилган) натижа билан харажатлар нисбати орқали аниқлашни тавсия қилишади.

Самарадорлик масалалари бўйича узоқ хорижий ва МДХ мамлакатлари олимлари томонидан турли илмий изланишлар олиб борилиб, ўзларининг қарашларини баён қилганлар.


Download 155.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling