I боб. Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигининг назарий-илмий масалалари


Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигини оширишнинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш тенденциялари


Download 155.26 Kb.
bet5/8
Sana18.06.2023
Hajmi155.26 Kb.
#1571345
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
I боб 111111111111

Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигини оширишнинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш тенденциялари

Иқтисодий адабиётларда бутун ишлаб чиқаришни иқтисодий самарадорлигига баҳо бериш масаласи тадқиқ қилинган. Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлиги назариясини ўрганиш билан кўплаб олимлар томонидан тадқиқ қилинган. Шунга қарамай унинг айрим жиҳатлари тадқиқ қилинмасдан мунозара-лигича қолмоқда. Ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат самара-дорлигининг мезони ва кўрсаткичлари ҳақидаги масалалар шулар жумласидандир. Иқтисодий адабиётларда меҳнат самарадорлигини ўрганиш масаласига анчагина асарлар бағишланган. Улардан асосий эътибор корхоналарда меҳнат муносабатларини шакллан-тириш ва ривожлантириш жараёнларига қаратилган.
Ҳозирги инновацион ривожланиш шароитида корхоналарда меҳнат самарадорлигини комплекс баҳолашда ягона хулосага келингани йўқ. Шу сабабли меҳнат самарадорлигини комплекс баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Меҳнат самарадорлигини комплекс баҳолаш услу-бини ишлаб чиқаришда уни аниқлаш мезони ва кўрсаткичларига эътиборни қаратиш зарур.
Жамиятда ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш нати-жасида юзага келган муносабатларда акс этган жамики ижтимоий ишлаб чиқаришнинг аҳамияти борасидаги муносабатларни кўрсатувчи “Ишлаб чиқариш самарадорлиги” категорияси кенг қўлланилади. Моддий истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида бевосита фойдаланиладиган меҳнат унумдорлиги ишлаб чиқариш самарадорлигининг асосий мезони ҳисобланади. Лекин унумдорлик меҳнатнинг фақат маълум миқдордаги маҳсулот ишлаб чиқариш хусусиятинигина ифода этади. Ҳолбуки, у ёки бу ижтимоий эҳтиёжни қондириш нафақат маҳсулотнинг ҳажми балки унинг сифатига ҳам боғлиқдир. Шу сабаб меҳнат унумдорлиги барча меҳнат кўрсаткичларини қамраб ололмайди. Қолаверса, ишлаб чиқаришнинг моддий кўрсаткичлари қайта ишлаб чиқаришнинг барча босқичларидан ўтиб, истеъмол учун яроқли бўлмагунча истеъмол қийматига эга бўлмайди. Жамият эҳтиёжини тўлиқ қондириш саноат таркибидаги юқори қўшимча қийматга эга бўлган қайта ишлаб чиқаришнинг барча босқичларидаги меҳнат

ресурсларининг биргаликдаги меҳнат самарадорлигига боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқариш босқичларининг меҳнат самарадорлиги билан боғлиқлигини қўйида тамойиллар орқали тадқиқ қиламиз:

Download 155.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling