I боб. Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигининг назарий-илмий масалалари
Download 155.26 Kb.
|
I боб 111111111111
Самарадорлик – бу ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш жараёнида эришилган иқтисодий ва ижтимоий натижанинг кўзланган мақсадга нисбатини ифодалайди. Ушбу муллифлик ёндашувидаги сама-радорлик таърифида ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш муно-сабатларида эришиладиган иқтисодий манфаатдорлик ва ижтимоий нафлилик кўзланган мақсадга нисбатан ортиқ ёки устунлигида намоён бўлади. Ушбу самарадорлик тушунчасига берилган муаллифлик таърифи мураккаб ва кенг қамровлиги жиҳатидан иқтисодиётнинг барча тармоқларида қўллаш имконини беради, ишлаб чиқариш иқтисодиётида ишлаб чиқариш ҳамда меҳнат фаолияти самарадорлиги тушунчаларига изоҳ беришда ҳам қўллаш мумкин.
Меҳнат фаолиятининг самарадорлигини аниқлаш ва ошириш ҳозирги иқтисодий ривожланиш шароитида энг муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Шу нуқтаи назардан Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов таъкидланганларидек “…қатор тармоқларда ишлаб чиқариш қувватларидан, асосий фондлардан тўлиқ фойдаланишда, меҳнат самарадорлигини оширишда йўл қўйилаётган камчиликлар маҳсулотлар таннархининг асоссиз равишда ўсиб кетишига олиб келмоқда”36. Меҳнат самарадорлигини баҳолаш учун унинг ижтимоий-иқтисодий категория сифатида кўп жиҳатлилиги муайян кўрсат-кичлар тизимини талаб қилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш даражасини ишлаб чиқариш миқёслари (иқтисодиёт тармоқлари, соҳа, корхона, цех, участка, бригада)га қараб меҳнат самара-дорлигини аниқлашнинг турли даражаларини эътиборга олиниши лозим. Бунинг устига, ҳатто бир даражанинг ўзида – айрим корхона (тармоқ, цех)лар даражасида – кўрсаткичлар тизимлари фарқла-ниши мумкин, чунки маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари турлича ҳисоблаб чиқилади, ходимлар таркиби (малака даражаси, иш стажи, сони) тафовутли ва меҳнат сарфларини ҳисобга олишнинг ўз ҳусусиятлари бўлади. Ҳозирги кунга қадар иқтисодчилар ўртасида саноат ишлаб чиқариш тармоғида меҳнат самарадорлигини баҳолаш услуби тўғрисида ягона фикр йўқ. Кўпчилик иқтисодчи олимлар “меҳнат унумдорлиги” ва “меҳнат самарадорлиги” тушунчаларини бир-бирига ўхшаш тушучалар, деб таъкидлашади. Масалан, В.И.Ива-ницский, И.Н.Максименко ва Н.Н.Ушаковалар37 қўйидаги таъриф-ни келтиришади: “меҳнат самарадорлиги бажарилган иш ҳажми учун меҳнат сарфларини камайтириш ёки яратишни кўпайтириш билан боғлиқ меҳнат унумдорлиги орқали тавсифланади”. Бу фикрни О.И.Волков38 ҳам ўз тадқиқот ишларида қайд қилган. Шунингдек, мамлакатимиз олимлари томонидан ҳам чалкашликлар мавжуд, масалан А.Ўлмасов ва А.Ваҳобовларнинг “Иқтисодиёт назарияси” номли дарслигида: “Меҳнат унумдорлиги меҳнат нати-жасини, меҳнат самарадорлигини англатади”39 деб эътироф этилади. Тадқиқотларимизда аниқландики, кўпгина бошқа хориж олимлари ҳам меҳнат самарадорлигини ўрганишда уни ишлаб чиқариш самарадорлигига ҳам тенглаштиришади. Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу категориялар алоҳида 3 та иқтисодий категориялар ҳисобланади. Ушбу чалкашликлар келгусида такрорланмаслиги учун, меҳнат самарадорлигининг моҳиятини меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлиги категориясидан алоҳида категория сифатида тадқиқ қиламиз. Ишлаб чиқариш самарадорлиги ва меҳнат унумдорлиги ўртасида фарқ борлигига шубҳа йўқ. Ишлаб чиқариш самарадорлиги иқтисодий жамиятнинг меҳнат, материал, табиий ва пул ресурсларининг моддий ишлаб чиқариш соҳасида қанчалик даражада фойдали ишлатилишини ифодалайди. Унинг даражасини комплекс кўрсаткичлар ёрдамида ҳисоблаш мумкин. Уларда энг муҳими бу моддий, меҳнат ва молиявий ресурслар, меҳнат унумдорлиги, фонд қайтими, маҳсулот сифати ва таннархи каби кўрсаткичларнинг ҳар бир-бирлигига тенг яратилган ЯИМ ҳажмидир. Ишлаб чиқариш самарадорлиги меҳнат унумдорлигидан фарқи шуки самарадорлик ишлаб чиқариш жараёни доирасидан четга чиқиб истеъмол даврининг ҳам самарасини ифодалайди. Меҳнат унумдорлиги меҳнат самарадорлигининг муҳим кўрсаткичидир, бироқ, меҳнат унумдорлиги иқтисодиёт тармоқлари даражасидан токи иш жойигача ишлаб чиқаришнинг барча даражаларида узлуксиз тусда бўлиши мумкинлиги учун муҳимдир. Меҳнат самарадорлиги эса меҳнат унумдорлигидан меҳнат натижалари кўрсаткичи жиҳатидан ҳам, сарфлар кўрсаткичи жиҳатидан ҳам фарқ қилади. Меҳнат унумдорлигини таърифлашда унинг натижаси меҳнат маҳсули тарзида (вақт ёки қиймат бирликларида) ифодаланади. Меҳнат самарадорлиги меҳнат унумдорлигидан фарқли ўлароқ, нафақат меҳнат ҳажмини, балки унинг сифатини ҳам ифодалайди. Меҳнат сифати деганда икки маънони тушунмоқлик лозим. Тор маънода маҳсулот сифатини, кенг маънода ижтимоий фойдалилиги, меҳнат натижаларининг қўйилган талабларга жавоб беришини ифодалайди. Меҳнат самарадорлигининг яна бир муҳим жиҳати шуки, у ўз ўрнида меҳнат ресурсларидан фойдаланишдаги тежамкорликни, моддий ва номоддий ишлаб чиқариш соҳасидаги инсон меҳнат фаолиятининг сермеҳнатлилигини ифодалайди. Ушбу бир-биридан иқтисодий фойдаланиш даражаси бўйича фарқ қилувчи категорияларни ўзаро фарқли жиҳатларини 1.1.2-жадвалда таснифлаймиз. Меҳнат самарадорлиги миллий ва корхоналарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тавсифловчи энг муҳим иқтисодий категориялардан биридир. Меҳнат самарадорлигини иқтисодий категория сифатида моҳияти ва мазмунини 3 йўналишда таҳлил қилиш мумкин: биринчи йўналиш, ўрганиш предмети бўйича меҳнат ёки ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигининг ўзи ҳисобланади. Бу иқтисодий категориянинг иқтисодий фанлар тизимидаги ўрни катта эътиборга эга, меҳнат самарадорлигининг объектив иқтисодий қонунлар билан ўзаро алоқаси тадқиқ қилинади, шунингдек кўпгина олимларни бу иқтисодий категория ишлаб чиқаришнинг турли шаклларида ўзига хослиги билан қизиқтиради; иккинчи йўналиш, бу меҳнат самарадорлиги мезон-лари ва унинг миқдорий меъёрларини, шунингдек иқтисодиётнинг турли даражаларида самарадорлик кўрсаткичларини излаш, самарадорлик динамикасини ўрганиш билан боғлиқ; учинчи йўналиш эса алоҳида таъсир қилувчи омиллар, шунингдек, иқтисодий соҳалари орқали меҳнат самарадорлигини ошириш йўллари ва заҳираларини тадқиқ қилиш билан боғлиқ Download 155.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling