I боб. Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигининг назарий-илмий масалалари
Download 155.26 Kb.
|
I боб 111111111111
Индивидуал меҳнат унумдорлиги – бу бир ишчи ёки бутун бир жамоанинг жонли меҳнати натижасидир. Бошқача қилиб айтганда, вақт бирлиги ичида бир ишчи ёки жамоанинг ишлаб чиқарган моддий неъматлари миқдори, маҳсулот бирлигига сарфланган вақт миқдори билан ўлчанади. Меҳнат унумдорлиги тушунчаси моҳиятини билиш учун “меҳнат унумдорлиги” ва “ишлаб чиқарувчи меҳнат кучи” деган тушунчаларни аниқлаштириш керак. Ишлаб чиқарувчи меҳнат кучини потенциал (имкони бўлган) унумлик, яъни муайян шароитларда мазкур вақт мобайнида муайян натижага эришишни таъминлашга қодирлик деб тушуниши керак.
Меҳнат унумдорлиги ҳақиқий амалий ўлчам, яъни амалга оширилган имконият сифатида намоён бўлади. Меҳнат унумдор-лиги ўзгарувчан ўлчамдир, унга ҳам интенсив, ҳам экстенсив омиллар таъсир этади. У ҳар бир мазкур пайтда ишлаб чиқарувчи меҳнат кучидан фойдаланилиш даражасини акс эттиради114. Меҳнат унумдорлигининг асоси бўлган меҳнатнинг унумдорлик кучи меҳнат унумдорлигининг айнан ўзи эмас: ҳақиқий меҳнат унумдорлиги яна икки муҳим омилга – жонли меҳнатнинг энг муҳим кўрсаткичи бўлган меҳнат интенсивлигига ва иш вақтининг номинал фондидан фойдаланишга ҳам боғлиқ. Иш вақтидан фойдаланиш ишланган вақтнинг, жумладан, ички смена дам олишга ажратилган тартибга солинган танаффус вақтининг мазкур ишлар тури учун белгиланган номинал вақт фондига (иш кунининг иш ҳафтаси, ойи ва йилнинг соат ҳисобидаги миқдорига) нисбати сифатида аниқланади. Меҳнат унумдорлигининг асоси бўлган меҳнат интенсивлиги ва иш вақтининг номинал фондидан фойдаланиш кўрсаткичлари умумий ҳолда меҳнат салоҳиятини ифода этади. Меҳнат салоҳияти меҳнат ресурсларининг маълум сифатларига эга бўлган, аниқ ижтимоий-иқтисодий мақсадларга эриша оладиган қисми, фан ва техника ривожланаётган шароитда эса корхона ёки жамоа меҳнатининг миқдори ва сифатини ўзида мужассамлаштиради. Меҳнат ресурслари салоҳияти корхонада иш вақтидан қандай фойдаланганлигига қараб аниқланади. Иш вақтидан самарали фойдаланиш энг муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Шунинг учун корхонада иш вақти йўқотишлари иложи борича бартараф этилади. Корхоналарда смена ичидаги иш вақти йўқотишлари 10-12 фоизни ташкил қилади. Агар смена ичидаги иш вақти йўқотишлари қис-қартирилса, энг юқори ишчиларнинг салоҳияти ўртача 1,12 меҳнат қилиш қобилиятининг ўсиши ҳисобига нормалар бажарилиши ўсиши мумкинлиги ҳисобга олинса, у камида 1,2 эркакларда ва 1,1 аёлларда бўлади. Бу ўлчовларни турли гуруҳлар салоҳиятини ҳисоблашда ўлчов бирлиги асоси ўрнида қабул қилиш лозим. 1 2 3 Муаллиф томонидан ишлаб чиқилди Download 155.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling