Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
1669029752554295daraja
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10.00.02 – Ўзбек адабиѐти
ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02. РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ АСОСИДАГИ БИР МАРТАЛИК ИЛМИЙ КЕНГАШ ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ЭШОНҚУЛОВА СУРАЙЁ ИСОМИДДИНОВНА НОДИРАНИНГ БАДИИЙ МАҲОРАТИ 10.00.02 – Ўзбек адабиѐти ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ (DSc) ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ Жиззах- 2022 4 5 КИРИШ (фан доктори (DSc) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиѐтшунослигида бадиий тафаккурнинг тадрижий ривожини ўрганиш, адабий-тарихий, миллий ва диний қадриятларни ўзида акс эттирган назмий асарларни тадқиқ этиш ва уларни илмий истеъмолга олиб кириш устувор масалалардан саналади. Улуғ аждодларимиз томонидан яратилган нодир асарларни юксак бадиият мезонлари асосида ўрганиш, ижодкор шахси ва бадиий маҳоратини илмий-адабий жараѐн контекстида ѐритиш, поэтик оламининг шаклланиши, такомиллашуви омиллари хусусиятларини изчил тадқиқ қилиш миллий адабиѐтимиз ва унинг тараққиѐт тамойилларини ѐритиш имконини беради. Дунѐ шеършунослик тарихида шоирларнинг ижодий лабораторияларини ўрганиш ва шахсияти масаласига бўлган муносабатни давр кесимида баҳолаш, адабий меросининг бирламчи манбаларини излаб топиш ва ўрганиш изчиллик билан давом этмоқда. Мумтоз меросимиз намуналарининг шу нуқтаи назар асосида ўрганиб баҳоланиши адабиѐтшунослигимиздаги кўплаб илмий муаммолар ечимига олиб келганлиги билан муҳим ва долзарбдир. Мустақиллик шарофати билан ўзбек адабиѐтшунослигида миллий меросимизни изчил ўрганиш, таҳлил этиш, ундан жамият маънавиятини юксалтириш йўлида фойдаланиш муҳим йўналишга айланди. Зеро, “...ўзбек мумтоз ва замонавий адабиѐтини халқаро миқѐсда ўрганиш ва тарғиб қилиш, кўп қиррали бу мавзуни бугунги кунда дунѐ адабий маконида юз бераѐтган энг муҳим жараѐнлар билан узвий боғлиқ ҳолда таҳлил этиб, зарур илмий- амалий хулосалар чиқариш катта аҳамиятга эга” 1 . Кенг қамровли, теран моҳиятни ўзида мужассамлаштирган соҳиби девон, зуллисонайн шоира Моҳларойим – Нодира шеърияти фалсафий-ирфоний маънолардан холи эмас. Нодира шеъриятининг кўп асрлик ўзбек адабиѐти тарихида ўзига хос ўрни бор. Шоира лирикасининг тарихий, диний-маърифий, фалсафий-тасаввуфий ва маънавий-ахлоқий асосларини ўрганганимизда, шоиранинг салафлар ижодига муносабати ҳамда бадиий тафаккурнинг янгиланиш тамойиллари масалалари: анъанавийлик, ижодий индивидуаллик, лирик қаҳрамони руҳияти тасвири, образларининг ўзига хос яратилиш тамойиллари, яратиқларидаги ҳаѐтийлик, бадиийлик шоира шеъриятининг жанрий таркиби, такомили, бадиий маҳорат, услубий изланишлар, шакл ва мазмун уйғунлиги каби ўнлаб масалалар алоҳида эътибор қаратишни тақозо қилади. Диссертациянинг вазифаси сифатида мазкур муаммоларни махсус ва ҳар томонлама ўрганишнинг қўйилиши тадқиқотнинг янгилигини ва долзарблигини белгилайди. 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиѐтини халқаро миқѐсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган табриги // Халқ сўзи. 2018 йил 8 август. 6 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиѐт стратегияси тўғрисида”, 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”, 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиѐсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ва тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”, 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2894-сон “Алишер Навоий номидаги Миллий боғда Адиблар хиѐбонини барпо этиш тўғрисида”ги қарорлари, 2019 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-576-сон “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонун ва ушбу соҳага тегишли меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling