Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/41
Sana09.06.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1469303
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41
Bog'liq
1669029752554295daraja

Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Нодиранинг бадиий 
маҳорати бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги асосида: 
Моҳларойим – Нодиранинг ўзбек ҳамда форс-тожик тилидаги 
шеърларида мумтоз анъана ва унга индивидуал ѐндашув ижодкор услуби, 
ижодий талқин, инсон тақдирининг бадиий мушоҳадасига кўра ижодкор 
янгича тафаккури ва ифода тарзининг намоѐн бўлиши асоси эканлиги 
ҳақидаги хулосалардан Тошкент давлат педагогика университетида 


12
бажарилган А-1-118 рақамли “Навоий образининг тасвир ва талқинларига 
оид ўқув қўлланмасини тайѐрлаш ва нашр этиш” мавзусидаги амалий 
лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 
2021 йил 12 апрелдаги 02-07-343/04–сон маълумотномаси). Натижада амалий 
лойиҳанинг Навоий ижоди билан Нодира шеърияти кўлами ва маҳорат 
қирралари борасидаги қиѐсий ўрганилиши юзасидан олинган муайян 
хулосалар билан бойитилишига эришилган
ижодкор асарларида тарихий, диний-маърифий, фалсафий-тасаввуфий 
ва ахлоқий қарашларнинг чуқур ҳаѐтий ва ирфоний маънолардан холи 
эмаслиги, етакчи мавзу саналган ишқ масаласининг умуминсоний олий 
идеаллар – соф муҳаббат ва одамийлик идеалларининг янгича талқинлари
сабабли олам, одам ва Аллоҳ муносабатларини ўзида уйғунлаштирган 
шеърларининг теранлик касб этиши тўғрисидаги хулосалардан ЎзР ФА 
Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот 
институтидаги Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 рақамли “Қорақалпоқ 
фольклори ва адабиѐти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” 
мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган 
(ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-
тадқиқот 
институтининг 
2022 
йил 
17 
январдаги 
17-01/116–сон 
маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг фольклор ва мумтоз адабиѐт 
қисмининг илмий-назарий фикрлар билан бойитилишига эришилган; 
Нодира шеърияти образлар тизимининг янгиланишида тарихийлик ва 
илоҳийликнинг уйғунлашуви, лирик қаҳрамон табиатининг такомиллашуви, 
ўзига хос иймон-эътиқодли, юксак маънавиятли, ботиний ва зоҳирий 
сийратли характер хусусиятлари, ошиқ, ориф, дўст тимсоллари билан инсон 
қадр-қиммати учун қайғурувчи муносабати, образларда руҳий изтироблар 
тасвири ҳаѐтий талқин ҳамда фикр ва туйғу уйғунлиги тўғрисидаги 
фикрлардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар 
илмий-тадқиқот 
институтида 
ФА-Ф1-ОО5 
рақамли 
“Қорақалпоқ 
фольклоршунослиги ва адабиѐтшунослиги тарихини тадқиқ этиш” 
мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган 
(ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-
тадқиқот 
институтининг 
2022 
йил 
17 
январдаги 
17-01/116–сон 
маълумотномаси). 
Натижада 
лойиҳанинг 
адабиѐтшунослик 
тарихи 
тўғрисидаги қисмининг Нодира лирикаси ҳамда мумтоз адабиѐт тарихи, 
адабиѐтшуносликнинг 
кўплаб 
долзарб 
муаммоларига 
қаратилган 
маълумотлар билан бойитилишга эришилган; 
Моҳларойим шеъриятининг ғазал ва мусаммат жанрининг турлари: 
мухаммас, мусаддас, мусамман, муашшар фироқнома, шунингдек, 
таржеъбанд, таркиббанд, қасида жанрий таркиби, анъанавий мавзуларнинг 
бадиий талқин даражаси, бандли шеърлар талқини, анъана, янгилик ва 
маҳорат учлиги, татаббуъ-назираларда мавзу, ғоя, образ, тасвирий воситалар, 
қофия, радиф, вазн ва услубий муштараклик ҳамда ранг-баранглиги ҳақидаги 
хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар 


13 
фанлар илмий-тадқиқот институти ФА-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ 
фольклоршунослиги ва адабиѐтшунослиги тарихини тадқиқ этиш” 
мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган 
(ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-
тадқиқот 
институтининг 
2022 
йил 
17 
январдаги 
17-01/116–сон 
маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг тарихий адабий жанрлар ҳақидаги 
илмий-назарий фикр-мулоҳазалар билан бойитилишига эришилган; 
шоира ижодидаги анъана, янгиланиш мезонлари, ижодкор тафаккур 
тарзи, маъно ва бадиий санъатлар уйғунлиги, руҳият тасвирида шеърий 
санъатларнинг ўрни, уларнинг ижодкор бадиий ниятини амалга оширишда 
теранлик 
касб 
этиши 
ҳақидаги 
хулосалардан 
Жиззах 
вилояти 
телерадиокомпанияси 2021 йил 12 декабрь куни “Адабий муҳит” 
кўрсатувида “Ўзбек мумтоз шоираси Нодиранинг поэтик ижодида алоҳида 
хусусиятлар” мавзусида маърузаси билан иштирок қилган. (Ўзбекистон 
миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиокомпанияси 
2021 йил 22 декабрдаги 02-09/1133-сон маълумотномаси). Натижада ушбу 
кўрсатув орқали ѐшларнинг, томошабинларнинг Нодира ижодиѐтининг ўзбек 
мумтоз адабиѐти тараққиѐтига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотларининг 
кенгайишига эришилган. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling