Жиззах политехника институти кенгашининг йиғилиш баённомасидан кўчирма


Download 181.36 Kb.
Pdf ko'rish
Sana20.02.2023
Hajmi181.36 Kb.
#1215459
Bog'liq
Kengash bayoni



ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ 
КЕНГАШИНИНГ ЙИҒИЛИШ 
БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА 
25 январь 2023йил.
6-сон
 
Жиззах шаҳри 
 
Қатнашдилар: 
 
Кенгаш аъзолари (рўйхат бўйича) 
 
Кенгаш раиси 
Кенгаш котиби 
 

A. Усманкулов 
Н. Парсаева 
 
КУН ТАРТИБИ: 
6. Турли масалалар. 
6.39. “Жиззах политехника институти талабалари учун 300 ўринли ТТЖ 
ни ДХШ асосида қуриш лойихасини амалга ошириш ” лойиҳаси бўйича 
хусусий тадбиркор "Centron" МЧЖ билан келишиш тўғрисида. 
ЭШИТИЛДИ : 
 
Кун тартибидаги масала юзасидан кенгаш раиси А.Усманкулов сўз олди 
ва ушбу лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг “Республика олий таълим 
муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини 
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 563-сон ва 239-сонли қарорлари 
асосида амалга оширилаётганлиги ҳақида таништириб ўтди. Жумладан:
-лойиҳа объекти Жиззах шаҳар, “Ёшлик МФЙ, Қалия кўчасида 
жойлашган. "Centron" МЧЖнинг хусусий мулки бўлиб, ушбу бино капитал 
реконструкция қилиниб, институт талабалари учун барча қулайликларга эга 
бўлган 3 қаватдан иборат, 300 ўринли ётоқхона биноси ташкил этилади;
-реконструкция 
ишларининг ишчи лойиҳа ҳужжатлари Жиззах 
шаҳридаги “NOVO PLANING” МЧЖ ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган 
бўлиб, фойдаланиш майдони 3000 кв.метрни ташкил этади; 
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон қарорнинг 
3-банди: 
Давлат олий таълим муассасасининг буюртмаси ва тадбиркорлик 
субъектининг ташаббуси асосида тадбиркорга тегишли ер майдони ёки 
бинода камида 50 ўринли талабалар турар жойларини ташкил этиш тизими 
жорий этилсин дейилган.
Бунда, талабалардан ҳар ой яшаш учун йиғиладиган тўлов давлат олий 
таълим муассасаси билан кешилади ҳамда ушбу нархда талабалар турар 
жойида яшаган ҳар бир талаба учун тадбиркорлик субъектига битимда 
белгиланган муддат давомида бир ўқув йили учун базавий ҳисоблаш 
миқдорининг 15 баравари миқдорида Давлат бюджетидан субсидия 
ажратилади. 


(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 
йил 6 майдаги 239-сонли 
қарори
таҳририда- Қонунчилик маълумотлари миллий базаси
07.05.2022й. 09/22/239/0392-сон) 

Ётоқхонани сақлаш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ барча 
харажатлар хусусий тадбиркор ҳисобидан қопланади.
Сўз навбати қурувчи хусусий тадбиркор "Centron" МЧЖ раҳбари 
Фурқат Мамасолиевга берилди. 
Ф.Мамасолиев 
сўзи 
давомида 
қурилиши 
режалаштирилган 
ётоқхонанинг режаси билан таништириб ўтди:
-унга кўра ётоқхона 3 қаватдан иборат бўлиб, хоналар юмшоқ ётоқ 
мебеллари, стол стул, шкаф, ошхона, кутубхона, санузеллар замонавий 
жиҳозланади. Ҳар бир қаватнинг режаси билан алоҳида таништириб ўтди. 
Қурилишни тугалланиш муддати 2023 йил апрел ойига мўлжалланганлигини 
ҳақида гапириб ўтди.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР: 
 
Доц. М.Айнақулов, проф. Ж.Ҳамидов, проф.Н.Асатов, доц. О.Бердиев,
доц.С.Эшбекова ва Кенгаш раиси A.Усманкуловлар ушбу масала юзасидан 
ўз фикр мулоҳозаларини савол жавоб орқали билдирдилар. 
 
Кун тартибидаги масалани ўрганиб, Кенгаш 
ҚАРОР ҚИЛАДИ: 
 
1.Институт ректори А.Усманкуловнинг “Жиззах политехника институти 
талабалари учун 300 ўринли ётоқхона биносини реконструкция қилиш”
лойиҳаси бўйича хусусий тадбиркор "Centron" MChJ билан келишиш 
тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 
2.ТТЖ ни ДХШ асосида қуриш лойихасини амалга ошириш таклифи 
билан чиқган хусусий шерик таклифи Кенгаш аъзолари томонидан 
мақуланиб 20 йил муддатга шериклик келишуви тасдиқланди. 
3.ДХШ 
объектига 
режалаштирилаётган: 
лойиҳалаштириш, 
молиялаштириш, қурилиш, реконструкция қилиш, ривожлантириш, 
жиҳозлаш хусусий тадбиркор зиммасига юклатилсин.
4.Ётоқхона қурилиши тугаллангандан сўнг талабаларни жойлаштириш 
бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилсин. Масъул: Ёшлар билан 
ишлаш бўйича проректор С.Эшбекова ва Факультет деканлари.
5.Ушбу қарорни бажарилишини молия ва иқтисод ишлари бўйича 
проректор Ш.Аликабулов зиммасига юклатилсин. 

 
Кенгаш раиси
A.Усманкулов 
 
Кенгаш котиби
 
Н.Парсаева 

Download 181.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling