Жиззах политехника институти
Талабалар учун методик кўрсатмалар
Download 59.99 Kb.
|
ishlab chiqarish keys
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ечиш кетма-кетлиги
4.Талабалар учун методик кўрсатмалар
Муаммо.Корхонада мавжуд бўлган вазият асосида унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун ишлаб-чиқариш ва хўжалик фаолияти молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳамда соф фойда ҳажмини ошириш бўйича ички хўжалик имкониятларини аниқлаш. Таҳлил натижалари асосида корхонани иқтисодий-молиявий ҳолатига баҳо бериш. Вазифалар Молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизиминианиқлаш ва уларнинг “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”да ифодаланишиниўрганиш. Молиявий натижаларнинг ҳар бир кўрсаткичини аниқланиш йўлларини ва умумлашган кўрсаткичларини аниқлаш. “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот” 2-шакл маълумотлари асосида тавсия қилинган жадвалларни тўлдириш ҳамда жадвал маълумотлари асосида корхонанинг молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичларни ўзгаришига таъсир этувчи омилларни комплекс ва системали тарзда омилли таҳлил қилиш. Корхонада соф фойда ҳажмини ошириш бўйича ички имкониятлар суммасини аниқлашва хулосалар бериш. Корхонанинг молиявий натижаларини омилли таҳлил қилиш асосида ушбу кўрсаткичлар бўйича унингмолиявий ҳолатига баҳо бериш. Ечиш кетма-кетлиги 1.Корхонада юз берган вазият таҳлил қилинади, муаммо ва уни ечиш кетма-кетлиги, асосий вазифалари билан танишилади. 2.Кейсдаги ҳолатларни ойдинлаштириш: Нима юз берган? Корхона фаолияти натижаси қандайбўлган ва қандай бўлиши мумкин? 3.Омилли таҳлилни ўтказиш натижасидапировард кўрсаткични ўзгаришига таъсир қилувчи омилларнинг таъсири аниқланади,ҳисоб-китоб қилинади ҳамда натижавий кўрсаткични ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар ҳажмини ошириш бўйича ички хўжалик имкониятлари излаб топилади. 4.Комплекс ва системали тарзда таҳлил қилиш ёрдамида вазиятнинг асосий муаммоси ечилади,баҳоланади, ишлаб-чиқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тавсия қилинади. Download 59.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling