Жиззах политехника институти
ishlab chiqarish keys
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ушбу кейсда “Интер-Роҳат
6.
|
Баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари............................................. |
10 |
Кириш
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида иқтисодиётни эркинлаштириш, мамлакатни модернизациялаш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш эвазига узлуксиз иқтисодий ўсишга эришишдек долзарб вазифа қўйилган. Бу эса, ўз навбатида хўжалик юритувчи субъектларни иқтисодий ва молиявий ҳолатини таҳлил қилишни тақозо этади.
Корхоналарни молиявий ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири ва муҳими - молиявий натижалардир. Молиявий натижалар (фойда ёки зарар) хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий–хўжалик фаолиятинибаҳолашда барометр вазифасини ўтайди. Шу боис, ушбу кўрсаткичларни таҳлил қилиш шаклланаётган эркин иқтисодиёт шароитида нафақат назарий, балки муҳим амалий аҳамиятга моликдир.
Корхонанинг молиявий ҳолатига баҳо бериш, тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш учун молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичларни комплексли ва тизимли тарзда омилли таҳлил қилиш лозим. Молиявий натижаларни омилли таҳлил қилиш натижасида корхоналарни рақобатбардошлигини таъминлаш, банкротлик ҳолатининг олдини олиш, фойдани ошириш бўйича мавжуд ички хўжалик имкониятларини аниқлаш орқали уларнинг молиявий ҳолати барқарорлигини таъминлаш, иқтисодий ва молиявий салоҳиятини ошириш, хўжалик фаолиятини иқтисодий баҳолаш самарадорлигини ошириш имкони бўлади.
Ушбу кейсда “Интер-Роҳат” қўшма корхонасинингмолиявий ҳисоботимаълумотлари асосидафойда (зарар) кўрсаткичлари ҳажмининг ўзгаришига таъсир қилувчи ижобий ва салбий омиллар таҳлил қилинган ва соф фойда ҳажмини ошириш бўйича ички хўжалик имкониятлари аниқланган бўлиб,натижада уларнинг ишлаб чиқариш-молиявий фаолиятида содир бўлган муайян вазият ҳар томонлама таҳлил қилиш ва баҳолашга имкон бўлади.
Берилган кейсни ечиш натижасида қуйидаги ўқув натижаларига эришиш мумкин:
ўрганилган мавзу бўйича олинган билимларни мустаҳкамлаш;
муаммони алоҳида ва гуруҳлараро таҳлил қилишга ва асосли бошқарув қарорларини қабул қилишга ўрганиш;
мустақил қарор қабул қилишга ўрганиш;
ўқув маълумотларини ўрганиш даражасини текшириш.
корхоналарда молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичларни таҳлил қилиш, соф фойда ҳажмини ошириш бўйича ички хўжалик имкониятларини излаб топиш ва уларни иқтисодий-молиявий ҳолатига баҳо бериш;
Download 59.99 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling