1
|
Ўзбекистон Республикаси Қонунлари:
“Юридик ва жисмоний шахсларнинг фуқаролик мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;
- “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (2009 йил 9 октябрь, ЎРҚ-228-сон, янги таҳрир);
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Қарорлари:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрель “Ягонасан, муқаддас Ватан республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ – 1091-сон Қарори;
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 октябрь “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия ижодини тарғиб этиш ҳамда уни хотирлаш борасида”ги ПҚ – 2256-сон Қарори
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси қарорлари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январь “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрь “2010 – 2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 222-сон қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июнь “2013 – 2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора - тадбирлари тўғрисида”ги 178 – сон қарори;
|
Мунтазам
равишда
|
“Юридик ва жисмоний шахсларнинг фуқаролик мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича бўлимда 5 та дафтар юритил бормоқда. 2 чорак мобайнида хеч кимдан бўлимга мурожаатлар келиб тушмади. Ушбу карор ижроси ёшлар ва маданий-маърифий ишлар бўйича мутахассис Г.Дастановага юклатилган.
Туман маданият бўлимида маданий меросни мухофаза қилиш ва тарғиб этишдаги ролини ошириш юзасидан таклиф ишлаб чикиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмокда. Жумладан Ананавий ҳунармандчилик билан бўйича ёғоч ўймакорлик санъати билан шуғулланувчи Алимов Соҳиб, зардўзлик санъати билан шуғулланувчи Назарова Умида, Ўзликни намоён этишнинг оғзаки шакл ва анъаналаридан тез айтиш, ривоятлар, маталлар, мақоллар ва эртаклар бўйича Хакимова Ферузалар билан хамсухбат бўлиб, ижодлари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмокда. Туманда бўлиб ўтадиган Навруз сайилларида, мустакиллик байрамларида фаол иштирок этиб келимокда. Жамоаларнинг дастурларида лапар, алла ва айтишувлар мухим ўрин олган. Жойлардаги кишлок фукаролар йигини фаоллари, оксоколлари билан хамкорликда ёшларга номоддий маданий мерос хақида тушунчалар берилиб келмоқда
Жорий йилнинг 20 июн куни “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик танловининг Дўстлик туман босқичи Маданият ва аҳоли дам олиш маркази томошабинлар залида бўлимб ўтди. Ушбу танловда Тангиров Мусурмон вилоят босқичига йўлланмани кўлга киритди.
Жорий йилнинг 1-март куни Зулфияхоним таваллуд топган кун муносабати билан туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида мушоира кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази мутахасис ва тўгарак раҳбарлари, тўгарак аъзолари иштирок этди. Тадбирда Марказ мутахасиси З.Ибрагимова Зулфия ҳаёти ва ижоди ҳақида йиғилганларга маълумот берди ва шоира ижодидан намуналар ўқиди. Шундан сўнг, тўгарак аъзоларидан Мансурова Сарвиноз, Абдухалимова Ойгул, Тоҳирова Зарина, Халилова Сабина, Абдураҳмонова Сарвиноз, Зокирова Рухшоналар шоира ижодидан намуналар айтишди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январь “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарори; ижроси бўйича Г.Дастанова ўқув семинарларда иштирок этиб келмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июньдаги “2013-2018 йилларда замонавий “Маданият ва ахоли дам олиш марказлари”ни ташкил этиш чора-тадббирлари тўғрисида”ги 178-сонли қарорига асосан Дўстлик туман “Маданият ва аҳоли дам олиш маркази”ни капитал тамирланиши учун 2014 йилги манзилли дастурга киритилган.
2016 йилнинг 4 феврал куни Дўстлик туманида “Дўстлик маданият ва аҳоли дам олиш марказининг фойдаланишга топширилди.
Дўстлик маданият ва аҳоли дам олиш марказидаги томоша зали саҳнасида 400 ўринга эга. Марказда замонавий зихозлар ва мусиқа асбоблар билан жихозланган.
Худи шунингдек тумандаги «Кахрамон» маданият ва ахолии дам олиш маркази 2017 йил манзилли дастурга киритилган. «Кахрамон» КФЙ К.Муллаев кучаси 7-уйда жойлашган бино 1982 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб. Бугунги кунда юкоридаги карорга асосан III-типга мансуб 350 ўринли томошалар залига эга. Мавжуд хоналар сони 8 та, тўгараклар фаолияти учун 4 хона ажратилган бўлиб. 10 минг ахолига хизмат кўрсатади. Бугунги кунгача умуман таъмирланмаган. 2 та штат бирликлари ажратилган. Хозирда бинода шарт-шароит бўлмаганлиги сабабли Қахрамон ҚФЙ 2 умумтаълим мактабида тўгараклар фаолият кўрсатмоқда.
|