Жиззах вилоят хокимлиги


Download 0.67 Mb.
bet2/21
Sana20.11.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1787666
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
йиллик-2017

Тадбирнинг номи

Бажариш муддати

Ижро ҳолати

II.Маданият ва санъат соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш

1.

Туманда “Дўстлик” маданият ва истирохат боғини хомийлар маблағи хисобидан капитал таъмирлаш ҳамда ўйин қурилмалари ва аттракционлар билан таъминлаш бўйича туман ҳокимлигига таклиф киритиш.



Таклиф киритиш-2017 йил III-чорак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 29 декабрдаги «2011-2015 йилларда маданият ва истирохат богларининг моддий техника базасини мустахкамлаш уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 322-сонли карори ижроси буйича маданият ва истирохат боғларининг моддий техника базасини мустахкамлаш уларнинг фаолиятини янада такомиллаштиришга каратилган 2010-2015 йилларга мулжалланган дастурнинг ижроси буйича Дўстлик туман марказидаги Маданият ва истироҳат боғида тумандаги ташкилотлар билан хамкорликда иш олиб бориляпти. Бугунги кунгача Дўстлик Маданият ва истирохат боғида хомийлар томонидан 500.0 млн сўмлик иш бажарилди. 4 та атракцион ўрнатилди. Маданият ва истироҳат боғига кириш дарвозаси ўрнатилиб, боғ икки томони панжарали тўсиқ билан ўралди. Маданият ва истироҳат боғига кириш қисмига кечки ёриткич чироқлари ўрнатилди. 2 та чойхона, музқаймоқ кафеси курилиб ишга туширилди 1 та овқатланиш шоҳобчаси тўлиқ таъмирланди. Боғ ичида дам оладиган айланма скамейкалар ўрнатилди. Рақс майдончаси сахнаси таъмирланди. Болалар учун машина майдончаси курилиши тугалланиш арафасида. Хозирги вақдда хам юқоридаги қарор ижроси бўйича ишлар давом этаяпти.
Маданият ва истирохат боғида мавжуд бўлган 4та атракционлар хозирда таъмирланаётганлиги сабабли техник назоратдан ўтмаган. Хозирги кунда фойдаланилмаяпти.
Қарор ижросини таъминлаш юзасидан 2017 йил чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва аттракцион ва ўйин қурилмаларини келтириш бўйича туман ҳокимлигига таклиф киритилган.

III.Аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшларнинг қалби ва онгига эзгу ғояларни янада чуқурроқ сингдиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларини ўтказишга қаратилган маърифий ишларни амалга ошириш.

2.

Қуйидаги маданият ва санъат фестиваллари, кўрик-танловларнинг худудий, туман босқичларини ташкил этиш ҳамда вилоят,Ҳалқаро,Республика босқичларида фаол иштирокини таъминлаш:
“Баҳор нафаси” халқаро санъат фестивали, “Ёшлик баҳори” республика ёш опера ижрочилари фестивали, “Бойсун баҳори” ҳалқаро фольклор фестивали, “Мусиқага чорлайди ёшлар!” маданият хафталиги, “Онам айтган аллалар” фестивали, “Созлар навоси” халқ чолғулари ижрочилари республика танлови;



Режа бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбестон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармонининг 8-иловаси билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича харакатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 286-бандида белгиланган вазифалар хамда Маданият вазирлигининг 2017йил 30 мартдаги 75-сонли ҳамда вилоят маданият бошқармасининг 2017 йил 3 апрелдаги 1-сонли буйруғлари ижросини таъминлаш хамда ёш оилаларга халқимизнинг энг қадимий қадриятлари, урф-одатлари, удумларидан бири бўлмиш алла айтиш санъатини ўргатиш ёшларга халқ оғзаки ижодиёти замирида ётган ўзбек онаси маънавиятини етказиш, ушбу мерос санъати орқари ўзлигимизни бугунги ёшларга англатиш, ёшларни ота-боболаримиздан мерос қолган бетакрор санъатга бўлган меҳрини ошириш, йўқолиб бораётган алла айтиш санъатини чуқур ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 25-апрел куни Дўстлик тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази томошабинлар залида «Онам айтган аллалар» фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирни Дўстлик туман маданият бўлими мудири М.Эшимқулов очиб берди. Иштирокчиларнинг чиқишларини 3 кишидан иборат хакамлар хайъати баҳолаб борди.
Тадбирда Қахрамон маданият ва аҳоли дам олиш марказидан Умарова Зуҳра ва Саидрасулова Маҳлиё, Дўстлик туман маданият ва аҳоли дам олиш марказидан Ибрагимова Зарифа, Дастанова Гўзал, Пардаева Матлуба, Дўстлик туман 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактабидан Қоржовова Адашой, Худойбердиева Нодиралар низом шартлари бўйича беллашдилар.
Тадбир якунида хакамлар хайъати иштирокчиларни низом талабларига кўра баҳолаб, изоҳлаб берди. Шунда кўра “Энг ёш ижрочи” номинациясига Саидрасулова Маҳлиё, “Фахрий ижрочи”га Умарова Зуҳра, “Саҳна маданияти учун” га Ибрагимова Зарифа, “Ижро маҳорати учун”га Дастанова Гўзаллар лойиқ деб топилди. “Оригинал ижроси учун” номинацияси ва вилоят босқичига йўлланмани Худойбердиева Нодира қўлга киритди. Тадбир иштирокчиларига маданият бўлими томонидан эсталик соғаларини топширди.
Жиззах вилоят ҳокимлиги маданият бошқармасининг 2017 йил 6 апрелдаги 3 сонли буйруғига асосан, Дўстлик туман маданият бўлимининг 2017 йиллик иш режаси ижроси юзасидан 2017 йил 14 апрел куни туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази томонидан “Созлар навоси” халқ чолғулари ижрочилари Республика танловининг туман саралаш босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Мазкур кўрик-танловда иштирок этувчилардан ёшларнинг ижрочилик маҳоратини намоён этиш ва савиясини ошириш учун ижодий майдон яратиш, халқ чолғулари ва чолғучилик санъатини тарғиб қилиш ҳамда ривожлантириш, халқ чолғу ижрочилиги анъаналарини сақлаш ва кейинги авлодга етказиш ҳамда Хакамлар хайъати томонидан, ижро махорати, иқтидори, санъатга лаёқатини намоён этишлари маҳорати билан 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган чолғу ижрочилари ўртасида ўзаро беллашдилар.
Номзодлар жами 2 та асар ижро(умумий ижро вақти 10 дақиқага қадар) этиш шарти бўйича сараланди. Хакамлар хайъати томонидан , ижро махорати,иқтидори, санъатга лаёқати ва саҳна маданиятларининг 25 баллик тизимда кўриб чиқиб, нуфузли Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра “Созлар навоси” халқ чолғулари ижрочилари Республика танловининг туман саралаш босқичида биринчи ўрин- 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби қошидаги дутор синфи ўқувчиси Отинбекава Сарвинозга ҳамда иккинчи ўрин- 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби доира синфи ўқувчилари, Эргашев Лазиз, Амирова Муаттарларга берилди.
Созлар навоси” халқ чолғулари ижрочилари Республика танловининг Дўстлик туман саралаш босқичида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган Отинбекава Сарвиноз, Сиддиқов Зайниддин, Эргашев Лазиз, Амирова Муаттарлар 2017 йил 18 апрел куниСозлар навоси” халқ чолғулари ижрочилари Республика танловининг Жиззах вилоят босқичига тавсия этилди.

3.

Ёшларни санъат масканларига, хусусан маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ва музейларга, концерт томошаларига оммавий ташрифларини уюштириш,миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан бахраманд этиш орқали уларнинг маънавий-аҳлоқий, эстетик ва маданий даражасини янада юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқиш-2017 йил III-чорак, амалга ошириш-мунтазам равишда

Дастур лойихасини ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилот ва идоралар билан келишиш мақсадида ишлар олиб борилмоқда.

4.

Дўстлик туманидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларидаги ўрта маълумотли ва номутахассис кадрлар ўрнига олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассис кадрларни ишга жойлаштириш бўйича Республика ва Жиззах вилоятидаги олий таълим муассасалари билан шартномалар имзолаш.

2017 йил 2021 йиллар

Республика ва вилоятдаги маданият ва санъат соҳасидаги олий ўқув юртларида Жиззах вилоятида таълим олаётган битирувчиларни Дўстлик туманидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказлари бўйича ишга жойлаштириш мақсадида шартномалар тузиш ишлари олиб борилмоқда.




Дўстлик туманидаги мавжуд маданият ва аҳоли дам олиш марказларида фаолият кўрсатаётган ўрта ва номутахассис кадрларни ўрнига ўрта махсус маълумотли мутахассис кадрларни ишга жойлаштириш мақсадида Жиззах санъат коллежига 2017-2021 ўқув йили қабулида болалар мусиқа ва санъат мактабларини битирган ҳамда истеъдодли ёшларни маданият ва аҳоли дам олиш марказларидаги мутахассисликлар бўйича қамраб олиш;



2017-2021 ўқув
йили давомида

1.Дўстлик туманидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларига керакли мутахассисликлар бўйича мониторинг юритиш
2.Санъат коллежи битирувчиларини Дўстлик туман маданият ва аҳоли дам олиш марказларига ишга жойлаштириш бўйича 4 томонлама шартномалар имзолаш.



5.

Вазирлар маҳкамасининг 2010 йил 10 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш сақлаш, тарғиб қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги 222-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат дустури ижросини таъминлаш.

Йил давомида

Дўстлик туманида мазкур қарор ижроси юзасидан Туман маданият бўлимида маданий меросни мухофаза қилиш ва тарғиб этишдаги ролини ошириш юзасидан таклиф ишлаб чикиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмокда. Жумладан Ананавий ҳунармандчилик билан бўйича ёғоч ўймакорлик санъати билан шуғулланувчи Алимов Соҳиб, зардўзлик санъати билан шуғулланувчи Назарова Умида, Ўзликни намоён этишнинг оғзаки шакл ва анъаналаридан тез айтиш, ривоятлар, маталлар, мақоллар ва эртаклар бўйича Хакимова Ферузалар билан хамсухбат бўлиб, ижодлари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмокда. Туманда бўлиб ўтадиган Навруз сайилларида, мустакиллик байрамларида фаол иштирок этиб келимокда. Жамоаларнинг дастурларида лапар, алла ва айтишувлар мухим ўрин олган. Жойлардаги кишлок фукаролар йигини фаоллари, оксоколлари билан хамкорликда ёшларга номоддий маданий мерос хақида тушунчалар берилиб келмоқда.

6.

Тумандаги Номоддий маданий меросларни рўйхатини шакллантириш ва мунтазам равишда янгилаб бориш.

Доимий

Тумандаги Номоддий маданий меросларни рўйхатини тузиш бўйича вилоят экспертлар гурухларини шакллантириш ва тасдиқлаш ишлари олиб борилмоқда.

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсатини самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини кўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони ва 2017 йил 18июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли қарори ижроси;






Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling