3.
40
(49)
|
Вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида фан, таълим, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳаларнинг таниқли вакилларини кенг жалб қилган ҳолда ёшлар фестивалларини ўтказиш.
|
Ёш оилаларга халқимизнинг энг қадимий қадриятлари, урф-одатлари, удумларидан бири бўлмиш алла айтиш санъатини ўргатиш ёшларга халқ оғзаки ижодиёти замирида ётган ўзбек онаси маънавиятини етказиш, ушбу мерос санъати орқари ўзлигимизни бугунги ёшларга англатиш, ёшларни ота-боболаримиздан мерос қолган бетакрор санъатга бўлган меҳрини ошириш, йўқолиб бораётган алла айтиш санъатини чуқур ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 25-апрел куни Дўстлик тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази томошабинлар залида «Онам айтган аллалар» фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирни Дўстлик туман маданият бўлими мудири М.Эшимқулов очиб берди. Иштирокчиларнинг чиқишларини 3 кишидан иборат хакамлар хайъати баҳолаб борди.
Тадбирда Қахрамон маданият ва аҳоли дам олиш марказидан Умарова Зуҳра ва Саидрасулова Маҳлиё, Дўстлик туман маданият ва аҳоли дам олиш марказидан Ибрагимова Зарифа, Дастанова Гўзал, Пардаева Матлуба, Дўстлик туман 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактабидан Қоржовова Адашой, Худойбердиева Нодиралар низом шартлари бўйича беллашдилар.
Тадбир якунида хакамлар хайъати иштирокчиларни низом талабларига кўра баҳолаб, изоҳлаб берди. Шунда кўра “Энг ёш ижрочи” номинациясига Саидрасулова Маҳлиё, “Фахрий ижрочи”га Умарова Зуҳра, “Саҳна маданияти учун” га Ибрагимова Зарифа, “Ижро маҳорати учун”га Дастанова Гўзаллар лойиқ деб топилди. “Оригинал ижроси учун” номинацияси ва вилоят босқичига йўлланмани Худойбердиева Нодира қўлга киритди. Тадбир иштирокчиларига маданият бўлими томонидан эсталик соғаларини топширди.
|
|