Жиззах вилояти Бахмал тумани “Қутлуғобод”


Маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси, маҳалла инспектори


Download 37.79 Kb.
bet3/6
Sana30.04.2023
Hajmi37.79 Kb.
#1409381
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Қутлуғобод Махаллада Навруз сценарийси

Маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси, маҳалла инспектори, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ва кўчабоши (қишлоқбоши) оқсоқоллар ва аёллар биргаликда маҳалладошларини табриклайди.



1-бошловчи:
Энди даврамизга энг азиз меҳмон – Наврўзжонни таклиф этамиз.
Барчамиз: “Ассалом, Наврўз! Даврамизга марҳабо!” деймиз. Қани бошладик, бир-икки-уч…
Икки бошловчи жўр овозда:
– Ассалом, Баҳорой,
Ассалом эй ҳуш сабо!
Ассалом эй Наврўзжон,
Даврамизга марҳабо!


(Саҳнага беқасам (ё бошқа миллий матодан тикилган) тўн ва бошига дўппи кийган Наврўз тимсолидаги йигит ҳамда баҳорга хос миллий ёки оқ матодан кўйлак кийинган қиз кириб келади.)
Наврўзжон:
Одамлар-у одамлар,
Боғда битган бодомлар!
Дилдан қиш ғами кетди,
Барча баҳорга етди!
Алвон-алвон қўшиқ айтинглар,
Қувончларни жўшиб айтинглар!
Ассалому-алайкум азиз инсонлар! Оламни турфа гулларга буркаб келган баҳор айёми муборак бўлсин! Мен барча чеҳраларда баҳор тароватини кўряпман!
Баҳорой:
Ассалому-алайкум азизлар! Мен сизнинг қалбингизни яшнатган Баҳоройман! Хўш, Наврўзжон, сенинг тарихингдан сўйлаб берайми одамларга?
Тарих манбаларида келтирилишича, Шамсия йили қуёшнинг йиллик ҳаракатига қараб белгиланган. 21 мартда кун ва тун тенг бўлади. Буюк аждодларимиз бу кунни янги йил байрами сифатида нишонлаганлар.
Заминимизда яшаб ўтган Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абулқосим Фирдавсий, Умар Хайём, Мирзо Улуғбек, Мир Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари буюк аждодларимизнинг ўлмас асарларида Наврўз байрами ҳақида доно фикрлар баён этилган. Шоирлар назмида, халқ оғзаки ижодида бу байрам алоҳида тараннум этилади.
Наврўзжон:
Тўғри айтасиз Баҳорой. Умар Хайём “Наврўзнома” асарида ёзишича, кимки Наврўзни шоду хуррамлик билан байрам қилса, йил бўйи ҳаёти шодлик ва осойишталикда ўтаркан.
Баҳорой:
Одамлар Наврўз байрамида бир-бирларига меҳр-мурувватли, оқибатли ва меҳрибон бўладилар. Нуронийларни зиёрат қилиб, беморлар ҳолидан хабар олишади. Бева-бечораларга саховат кўрсатилади.
Наврўзжон:
Тинчликсевар инсонлар жуда кўп. Афсуски, баъзан давлатлар ўртасида урушлар ва одамлар ўртасида жанжаллар ҳам бўлиб туради. Халқимизнинг ажойиб мақоли бор: “Бир кун жанжал бўлган жойдан қирқ кун барака қочади”. Шу боис қадриятларимизга кўра бир-биридан аразлаб юрган кишилар ҳам Наврўзда ярашиб оладилар. Дилозорлик қилган кимсалар гиналарини Наврўзда унутишади.
Баҳорой:
Юр Наврўзжон, инсонлар орасига борамиз! Уларнинг кўнгил ришталарини янаям мустаҳкам боғлаймиз!
(Наврўзжон ва Баҳорой қўл ушлашиб, бошқа тадбирлар бўлаётган тарафга юришади)



(Фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, бахшилар, шунингдек, анъанавий ижрочилар ва эстрада артистлари қўшиқлари, ўланлар, ёр-ёр ва аллалар миллий чолғу асбобларида ижролар янграйди)

1-бошловчи:
Азизлар! Маҳалламиз тинч-тотувликда яшаб келаётган намунали маҳалла бўлиши, маҳалла деган қадриятни асраб қолиш, оилалар тинчлиги ва мустаҳкамлигини таъминлаш ҳар биримизнинг виждоний бурчимиздир!
2-бошловчи:
Бугунги байрам тадбирида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” “Меҳр дафтари”га киритилган маҳалладошларимизни, маҳалланинг обрў эътиборли оилаларини тақдирлаш режалаштирилган. Ижозатингиз билан тақдирлаш жараёнини ўтказиб олсак.

Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” “Меҳр дафтари”га киритилган эҳтиёжмандлар, маҳалланинг обрў-эътиборли оилалари тақдирланади.
Миннаддорчилик сўзлари, байрам табриклари билдирилади.



1-бошловчи:
Азиз маҳалладошлар, маҳалламизнинг ҳар бир кўчаси, ҳар бир хонадонида байрам нафаси сезилмоғи шарт.
Сиз азизлар учун қуйидаги Тадбирлар мажмуини ташкил этганмиз:


Download 37.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling