Жиззах вилояти Бахмал тумани “Қутлуғобод”


(Фойдаланиш учун мавзуга оид шеърлар)


Download 37.79 Kb.
bet5/6
Sana30.04.2023
Hajmi37.79 Kb.
#1409381
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Қутлуғобод Махаллада Навруз сценарийси

(Фойдаланиш учун мавзуга оид шеърлар)

1.
Баҳор келса, бошланур боғда булбул хониши,


Саъва, қумри нағмаси, суралай товланиши.
Қирларда лола сайли, қишлоқларда йилбоши:
Тўхтагай табиатдан ҳаққушлар зорланиши
Баҳор, кетма менинг боғимдан.

2.
Еру самовотда Наврўз нафаси,


Боғу бўстонларда андалиб саси,
Бу нафас, бу саснинг йўқ муқояси.
Қайта кетмас бўлиб келдингми, баҳор?
Ер бирла осмоннинг тиллақоши сен,
Айтар қўшиғимнинг аввал-боши сен,
Олтин бешигимнинг сафардоши сен!
Қайта кетмас бўлиб келдингми, баҳор?

3.
Юртим!


Илҳомимга сарчашма ўзинг,
Бирдек азиз менга ёзинг ҳам кузинг.
Букун баҳорингга шеър айтмоқчиман,
Ватаним, муборак бўлсин наврўзинг.

Қаттиқ қишдан чиқдинг зах тортиб, хориб,


Ердан чиққан каби бойчечак ёриб.
Бағрингдан муз кетди хамалга бориб,
Ватаним, муборак бўлсин наврўзинг.


Бугун далаларга қадалган уруғ
Иншооллоҳ, ризқу баракот тўлуғ,
Эй, умид ўлкаси, эртаси улуғ —
Ватаним, муборак бўлсин наврўзинг.

4.
Аввал юрагингга мўралайди у,


Сўнгра куртакларга ўргатади сўз.
Заминнинг кўзидан қочади уйқу,
Демак, Баҳор келди,
Келмоқда Наврўз.

Яна кўнгиллардан рутубат кетди,


Яна шуълалардан қамашмоқда кўз.
Яна дилдорликнинг фурсати етди,
Демак, Баҳор келди,
Келмоқда Наврўз.




Эй улуғ боболар дастхати ила
улуғ китобларга битилган Наврўз,
милён йил муқаддам Шарқ тупроғида
янги йил байрами этилган Наврўз,
келдингми, бошингдан балолар ариб,
эй эрк насимидай кутилган Наврўз,
муборак бўлсин бу озод кунларинг,
қалблар қафасида тутилган Наврўз!

6.
Сочимда оқ, мен баҳордан ўтиндим:


Кўкламойим, кўкингдан бер бир чимдим.
Қор қўйнида сени қўмсаб ўкиндим,
Кўкламойим, кўкингдан бер бир чимдим.

Кўнглимга кўк бинафшалар сочилсин,


Кокилига толпопукдан соч илсин,
Бойчечакка борар йўллар очилсин –
Кўкламойим, кўкингдан бер бир чимдим

  • Ёши катта қатлам вакиллари аскиялар айтишади.

  • Наврўз байрами, маҳалла ҳаёти, қадриятлар акс этган расмлар кўргазмаси ташкил этилади.

3. “Ўзбекистон – умумий уйимиз” турли миллат ва элатларнинг
урф-одатларини ва қадриятларини ҳамда ибратли ва ёш оилаларни
тарғиб этувчи маданий тадбирлари

Download 37.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling