Жиззах вилояти Бахмал тумани “Қутлуғобод”
Download 37.79 Kb.
|
Қутлуғобод Махаллада Навруз сценарийси
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!”
- 2023 йил 1 мартдаги “2023 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-82-сонли қарори билан янада кўтаринки ва ўзгача руҳда нишонламоқдамиз!
3.“Борлиқда наврўз васфи” – миллий либослар, ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига оид кўргазмалар;
4.“Ўзбекистон – умумий уйимиз” – турли миллат ва элатларнинг урф-одатларини ва қадриятларини ҳамда ибратли ва ёш оилаларни тарғиб этувчи маданий тадбирлар; 5. “Спорт – дўстлик элчиси” – миллий ва бошқа спорт ўйинлари: дорбозлик, улоқ-кўпкари, пойга, кураш, чиллак, арқон тортиш, қўл кучини синаш, югуриш, шахмат-шашка, тош кўтариш, дор ўйини бошқа спорт ўйинлари намойиши. (Икки нафар бошловчи: Йигит, Қиз.) 1-Бошловчи: Ассалому алайкум қадрли юртдошлар, ҳурматли маҳалладошлар! 2-Бошловчи: Ассалому алайкум азиз ота-оналар, иззатли ёшлар! Алишер Навоий бобомизнинг ҳам назмий тилаклари бор: Ҳар тунинг қадр ўлубон, Ҳар кунинг бўлсин Наврўз! Озод Ўзбекистонимизда баҳор насими кезиб, Наврўзи олам кўнгилларимизни тўлдириб турган бу дориломон кунларда “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” номли бугунги байрам тадбиримиз сиз азизларга армуғон бўлсин! 1-Бошловчи: Барчангизни бутун мамлакатимиз, нафақат юртимиз бўйлаб, балки халқаро миқёсда нишонланаётган ободлик ва фаровонлик рамзи бўлмиш Наврўз байрами билан чин дилдан муборакбод этамиз! 2-Бошловчи: Баҳор ва табиат уйғонишининг тимсоли, шарқона янги йилнинг бошланиши бўлган Наврўзи оламни баланд руҳ ва катта шодиёна билан нишонлаш азал-азалдан эл-юртимиз учун гўзал анъана ҳисобланган ва бу йил муҳтарам Президентимизнинг 2023 йил 1 мартдаги “2023 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-82-сонли қарори билан янада кўтаринки ва ўзгача руҳда нишонламоқдамиз! 1-Бошловчи: Наврўзи оламнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган яхшилик ва бағрикенглик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, атроф-муҳитни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш каби олижаноб ғоялар Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган тарихий ўзгаришларнинг мақсад ва мазмунига тўла ҳамоҳангдир! 2-Бошловчи: Ҳозирги кунда жамиятимиздаги тинчлик, дўстлик ва биродарлик туйғуларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодимиз қалби ва онгида Ватанимизнинг бугуни ва келажагига дахлдорлик туйғусини кучайтиришда Наврўз байрамининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. 1-Бошловчи: Яшариш ва янгиланиш, меҳр-оқибат фасли сифатида эъзозлайдиган, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан халқаро байрам деб эътироф этилган Наврўзнинг маънавий ҳаётимиздаги улкан ўрни ва таъсирини сиз азизлар билан бугун кун давомидаги байрам тадбирлари мажмуиларида чуқурроқ ҳис этамиз, азизлар! 2-Бошловчи: Наврўз байрамимиз қарийб 3000 йилдан зиёд тарихи мобайнида барча ижтимоий табақаларга тааллуқли байрам сифатида нишонланган. Наврўз бутун халқнинг байрамидир! У амалдор бўладими, оддий деҳқон ёки ишчи бўладими, одамларнинг тасаввур ва эътиқодида бирдек муқаддас тушунча бўлиб шаклланган қутлуғ байрамдир! 1 ва 2-бошловчи жўр овозда: Наврўз туну кунни тенглаштирадиган, одамларни бирлаштирадиган улуғ айёмдир! Ушбу тенглик ва ҳамжиҳатлик байрами барчамизга муборак бўлсин!!! 1-Бошловчи: Наврўз келибон, жумла жаҳон нозланажакдир, Офтоб қизитиб, аста-секин ёзланажакдир. 2-Бошловчи: Яшнар табиат, дашту адир лола ичинда, Юртим — чаманим ўзгача пардозланажакдир. 1-Бошловчи: Қайнар сумалак, варрак учар, тўю томоша, Диллар қувониб, соз ила парвозланажакдир. 2-Бошловчи: Жавлон уришар давра тузиб неча йигитлар, Қизлар безаниб, ҳусн ила мумтозланажакдир. 1-Бошловчи: Дунёда одам қадри баланд, севса Ватанни, Юрт ичра яна ҳурмату эъзозланажакдир.
Download 37.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling