Жиззах вилояти Бахмал тумани “Қутлуғобод”


Download 37.79 Kb.
bet4/6
Sana30.04.2023
Hajmi37.79 Kb.
#1409381
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Қутлуғобод Махаллада Навруз сценарийси

1.Сумалак сайли” – сумалак пишириш жараёнлари ва баҳорий ноз-неъматларни тарғиб этувчи “Кўклам неъматлари” кўргазмалари, “Энг яхши Наврўз таомлари” танловларини томошо қилинг!



2-бошловчи:

2. “Наврўз алёрлари” – мушоира, баҳру байт, айтишув, китобхонлик тадбирлари ва аския намойиши, Наврўз байрами, маҳалла ҳаёти, қадриятлар акс этган расмлар кўргазмасини томоша қилинг!



1-бошловчи:

3. “Борлиқда наврўз васфи” – миллий либослар, ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига оид кўргазмаларни томоша қилинг!



2-бошловчи:

4. “Ўзбекистон умумий уйимиз” – турли миллат ва элатларнинг урф-одатларини ва қадриятларини ҳамда ибратли ва ёш оилаларни тарғиб этувчи маданий тадбирларни биргаликда томошо қиламиз!



1-бошловчи:

5. “Спорт – дўстлик элчиси” миллий ва бошқа спорт ўйинлари: дорбозлик, улоқ-кўпкари, пойга, кураш, чиллак, арқон тортиш, қўл кучини синаш, югуриш, шахмат-шашка, тош кўтариш, дор ўйини бошқа спорт ўйинлари намойишини кузатамиз, азизлар!



(Байрамга жам бўлган аҳоли маҳалланинг белгиланган нуқталарида, кўчаларида ташкил этилган тадбирлар мажмуини томоша қиладилар).
ТАДБИРЛАР МАЖМУИГА ИЗОҲ
1.“Сумалак сайли” – сумалак пишириш жараёнлари ва баҳорий ноз-неъматларни тарғиб этувчи “Кўклам неъматлари” кўргазмалари, “Энг яхши Наврўз таомлари” танловлари:


Намуна тарзида:

Бошловчи:


– Сумалак сайли (базми) асосан икки қисмдан: сумалак тайёрлаш ва сумалакхўрликдан иборат бўлган. Сумалакни асосан маҳалладош, қўшни аёллар тайёрлашган. Улар қозон атрофида суҳбат қуришган, ҳикоялар, эртаклар, ривоятлар ва латифалар айтишган.
Таом тайёр бўлгач, сумалак сайли бошланган. Сумалак сайли иштирокчилари чилдирма (доира) чалиб рақсга тушишган, қўшиқлар айтиб хурсандчилик қилишган. Сумалак сайли қадимдан кишиларда бирдамлик, аҳиллик ҳиссини тарбиялаб келган.
– Ўсимликлар билан тиллашган Абу Али ибн Синонинг ёзишича, Наврўз пайтида инсон танасидаги қон меъёрида айланиб, чеҳраси ёришаркан. Наврўз таомларини танаввул қилган инсон тетик ва соғлом бўлиб юраркан. 
– Абу Али ибн Сино сумалакни обдан совутиб истеъмол қилишни тавсия этган.
– Абу Райҳон Беруний бобо ҳам Наврўз байрами билан боғлиқ кўплаб ҳикматли фикрларини ёзганлар. Ўша тонгда кимки сумалак танаввул қилса, йил бўйи унинг умри ширин ўтармиш. Кимки уч қошиқ асал еса, кўп касалликларга шифо топармиш.
Шу кунларда сумалакнинг ёқимли ҳиди маст қилмоқда.
Белни боғланг камалак билан,
Хабарлашинг капалак билан,
Ҳислар қайнар сумалак билан,
Баҳор келди ахир оламга.


Варракларда учар юраклар,
Юраклардек учар варраклар,
Бир дийдор деб жоним ҳалаклар,
Баҳор келди ахир оламга.


(Сумалак сайлида сумалак пишириш жараёнлари ва баҳорий ноз-неъматларни тайёрлаш усуллари кўрсатилади, “Энг яхши Наврўз таомлари” ҳакамлар томонидан баҳоланади.)


2. “Наврўз алёрлари” – мушоира, баҳру байт, айтишув, китобхонлик тадбирлари ва аския намойиши, Наврўз байрами, маҳалла ҳаёти, қадриятлар акс этган расмлар кўргазмаси.
- Китобхон йигит-қизлар миллий либосларда мушоира ва баҳру байт, шеър айтишувларини, ўқиган китоблари бўйича беллашувларни ўтказишади.



Download 37.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling