Лойиҳа
Жиззах вилояти Бахмал тумани “Қутлуғобод” маҳалласида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан кўчалар (қишлоқлар)да ташкил этиладиган “сумалак сайллари”да “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар мажмуининг
СЦЕНАРИЙСИ
Ўтказиш вақти ва жойи: 21.03.2023-йил манзил: 3-мактаб
Умумий манзара:
Маҳаллалар, кўчалар, хиёбонлар ҳамда маданият ва истироҳат боғлари ҳудудини Наврўз байрами мазмун-моҳиятига мос равишда безатилган ҳамда
“Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” шиори ўрнатилган бўлади.
Асосий тадбир:
“Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” – фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, бахшилар, шунингдек, истеъдодли анъанавий ижрочилар ва эстрада артистлари, миллий чолғу асбобларида ижролар, ўланлар, ёр-ёр ва аллалар ижроси.
Тадбирлар мажмуи таркиби:
1.“Сумалак сайли” – сумалак пишириш жараёнлари ва баҳорий ноз-неъматларни тарғиб этувчи “Кўклам неъматлари” кўргазмалари, “Энг яхши Наврўз таомлари” танловлари;
2.“Наврўз алёрлари” – мушоира, баҳру байт, айтишув, китобхонлик тадбирлари ва аския намойиши, Наврўз байрами, маҳалла ҳаёти, қадриятлар акс этган расмлар кўргазмаси;
|
Do'stlaringiz bilan baham: |