Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси
Download 2.85 Mb. Pdf ko'rish
|
treninglar toplami
«НАМОЙИШКОРОНАЛИК» ТЕСТИ
Тестдан мақсад синалувчиларнинг намойишкороналик даражасини аниқлаш. Намойишкороналик–мураккаб, кўп босқичли характеристикадир. Бу хам “Ўзини кўрсатиш”, ижобий эътибор қаратишдан қониқиш, ҳам истерик реакция- лардир.Намойишкорона шахслар деярли ҳар доим театрал эффектларга мойил бўладилар, улар жуда хам яхши артистлар. Кўп ҳолларда психосоматик касалликлар билан касал бўладилар, бу масъулиятдан қочиш белгиларидан бири ҳисобланади. Улар ўзларининг ҳозирги ҳолатларидан аҳамиятлироқ кўринишга ҳаракат қиладилар. Намойишкороналигини ёрқин ифода этувчи шахслар ҳиссиётларини ёрқинлиги ва самаралилиги уларнинг қизиқишлари ва туйғуларини юзакилигидан далолат беради. Улар янги социумларга одатда осон мослашадилар. Бироқ ўз роллари, социумдаги вазифалари ва атрофдагиларни баҳоларини тез-тез ўзгартириб турадилар. Бу ҳолат у ёки бу даражада ижтимоий алоқаларни бузилиши ва ҳаттоки дезадаптацияга ҳам олиб келиши мумкин. Бу шахслар кўпинча фантазияга берилувчан бўладилар, бундай ҳаёллар реал вазиятларни улар учун ўзгартириб бошқа жиҳатдан кўришга ундайди. Эгоцентризм барча намойишкорона шахсларга мос ҳолататрофдаги барча ҳодисаларни ўз аҳамиятлилик даражаси асосида кўришади. Намойишкорона тип вакилларига илмий, таҳлилий характердаги лавозимлар тавсия этилмайди. Уларга қисқа вақт мобайнида қандайдир ҳом-ашё, ташкилот ва шу каби нарсалар тўғрисида яхши фикр уйғотиш керак бўладиган ишлар мосдир. Йўриқнома: қуйидаги саволларни диққат билан ўқинг. Ҳар бир саволга “Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб беринг. Агар маълум бир жавобни танлаша қийналаётган бўлсангиз, ҳаётингизнинг сўнгги ойини эслаб кўринг. Сўнгги ойда нима кўпроқ бўлганини ўйлаб кўринг. Лекин жавоблар устида кўп бош қотирманг. Одатда ҳаёлингизга келган биринчи жавоб тўғри бўлади. Топшириқлар: 1. Бир жойда ўтира олмайдиган ҳолатларга ҳам тушиб қоласизми? 2. Сизда ниманидир нотўғри қилганлигингиз тўғрисида фикрлар бўлиб турадими? 3. Гуруҳда ҳамманинг диққат марказида бўласизми? 4. Сизда ишга ва ўқишга бориш истагини йўқотадиган, асабийлаштирадиган низолар ва келишмовчиликлар бўлиб турадими? 5. Ҳаётингизда қизиқарли нарсалар жуда кўп деб айта оласизми? 6. Бадиий ёки артистик тўгаракларда қатнашган бўлармидингиз (ёки хозир қатнашармидингиз)? 7. Атрофдагиларнинг Сиз ҳақингиздаги фикрларига аҳамият бермайсизми? 8. Баъзида кўнглингиз айни, қайт қилгингиз келиб қоладими? 9. Танишларингиз билан ҳар доим очиқмисиз? 10. Баъзида бошингиз оғриб турадими? 11. Атрофдагилар билан уларга асл муносабатингизни билдирмай туриб яхши муносабатда бўла оласизми? 12. Эндигина танишган одамингиз билан суҳбатлашиш туришга қийналасизми? 13. Ўз фаолиятингизга ҳар доим жадаллик билан киришасизми? 14. Оилавий ҳаётингиз танишларингизникидан ёмон эмас деб ҳисоблайсизми? 15. Баъзида ичингиздагини урушиб чиқариб ташлагингиз келадими? 16. Иштахангиз яхшими? 148 17. Мураккаб масалалардан чалғиб, уларни ўйламай қўйишингиз осонми? 18. Ўзингизни жуда уятчанг деб ҳисоблайсизми? 19. Сўнгги йилда ўзингиизни яхши ҳис қилганингиз тўғрими? 20. Кўп томошабилар олдига сахнага чиқиш сиз учун қийинми? 21. Сизда юрак уриши тезлашиб кетадиган ҳолатлар кўп бўладими? 22. Бошқа одамларга нисбатан диққатингизни жамлашингиз қийинми? 23. Аввалги кунларда нега кайфиятингиз бўлмаганлигини унутиб қолган вазиятлар ҳам бўлганми? 24. Ўзингизни хеч қачон хозиргидек яхши қилмаганлигингиз ростми? 25. Театр томошасида роль ўйнашингиз керак бўлса ўзингизни унутиб қўядиган даражада ролга киришиб кетишингиз мумкинми? 26. Янги вазиятга осонликча мослаша оласизми? 27. Эрталаблари ўзингизни уйқуга тўйгандек, дам олгандек ҳис қиласизми? 28. Шеърларни осонликча ўқиб бера оласизми? 29. Атрофдагиларнинг ҳамдардлигига эришиш учун одамлар ўз қийинчиликларини бўрттириб кўрсатадилар деб ҳисоблайсизми? 30. Сўнгги пайтларда кўз нурингиз бироз пасайганини сездингизми? 31. Сизни тез жахлингиз чиқадиган, лекин ҳудди шундай тез жаҳлдан тушадиган деб ҳисоблаш мумкинми? 32. Ўзингизни жуда ёмон хис қилсангиз ҳам атрофдагиларнинг рахмдиллигини кўтара олмайсизми? 33. Кўпинча ўзингизни хорғин ҳис қиласизми? 34. Тақдирингиздан қониқасизми? 35. Кучли ички бехахавотирликка мойилмисиз? 36. Энг зерикарли ҳикояни ҳам жўшқинлик билан айтиб, атрофдагиларни ўзингизга қаратиб тура оласизми? Download 2.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling