Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси
Download 2.85 Mb. Pdf ko'rish
|
treninglar toplami
- Bu sahifa navigatsiya:
- “КАКТУС” МЕТОДИКАСИ
Натижалар таҳлили
Қуйидаги рақамлар остидаги саволларга “Ҳа” жавобларининг сони ҳисобланади: 1, 2, 3, 4, 6, 8, 9, 11, 13, 17, 21, 22, 25, 26, 28, 30, 33, 35, 36. Қуйидаги рақамлар остидаги саволларга “Йўқ” жавобларининг сони ҳисобланади: 5, 7, 10, 12, 14, 15, 16, 18, 19, 20, 23, 24, 27, 29, 31, 32, 34. Бу икки жавоблар миқдорини қўшинг, натижа қуйидагича бўлади. 0-7 балл. Намойишкороналикнинг қуйи даражаси. Синалувчининг ўзини ифодалаш билан боғлиқ муаммолари мавжуд. Баъзида салбий кечинмаларга ҳаддан зиёд кўп эътибор қаратади. Бошқалар билан муносабатга киришиши қийин. Мулоқотда ўз ҳиссиётларини кўрсатмайди. 8-16 балл. Намойишкороналикнинг ўрта, нормал даражаси. Ўзини ифодалаш билан боғлиқ муаммолар мавжуд эмас. Салбий кечинмаларни сиқиб чиқармайди, лекин уларга ҳаддан зиёд кўп эътибор ҳам қаратмайди. Атрофдагилар билан тез муносабатга киришмайди, лекин изоляцияланиб ҳам қолмайди. Мулоқотда эмоцияларга берилади, лекин нормадан ошмайди. 17-29 балл. Намойишкороналикнинг юқори даражаси. Артистлик ва театрал эффёқтларга мойиллик бор. Салбий кечинмалар осонлик билан чиқариб ташланади. Далиллар инобатга олинмайди, туйғулар устунлик қилади. Атрофдагилар билан тез чиқишади. Мулоқот жараёнида ҳиссиётларга ўта берилувчан. 30-36 балл. Намойишкороналикнинг энг юқори даражаси. Фантазияларга берилувчан артистлик ижтимоий муносабатларда муаммоларга олиб келади. Кўпинча истерикаларга берилади. Психосоматик касалликларга мойил. Рационал баҳолаши қийин. Агар унга нисбатан симпатия кўрсатилса, ишонтириш осон бўлади. Рад этилишни қабул қилиши қийин. 149 “КАКТУС” МЕТОДИКАСИ Керакли материаллар: рангли қаламлар, А-4 форматдаги қоғоз. Ўқувчига кактус расмини чизиш таклиф этилади. Расм чизиш вақтида савол бериш ва тушунтиришлар берилмайди. Расм чизиб бўлингандан кейин суҳбат ўтказилади: 1. Кактус хонакими ёки ёввойими? 2. Уни ушлаш мумкинми? 3. Кактусни парвариш қилиш унга ёқадими? 4. Кактусга яқин қандай гуллар бор? 5. Кактус ўсганда қандай ўзгаришлар бўлади? Download 2.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling