Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

IV. Таълим бериш усули 
4.1. Агар сизнинг жавобларингизда биринчи вариант устувор бўлса, бу сизнинг 
етакчилик хусусиятга эгалигингиз ва «кучли педагог» эканингиздан далолат беради. 
Ўқувчи сиз учун тенг ҳуқуқли ҳамкор эмас, балки таъсир кўрсатиш объёқти 
ҳисобланади. Сиз ўқувчиларга кескин ва талабчанлик билан муносабатда бўласиз. 
Вазиятлар ва ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазасини ҳисобга олмаган ҳолда қарорлар 
қабул қиласиз. 
Сизнинг ўқитиш усулингиздаги якка ҳокимлик (авторитарлик) дарсларда ижобий 
психологик муҳит ва ишончли муносабат ўрнатишга тўсқинлик қилади. Оқибатда 
ўқувчилар ўз фаоллиги ва мустақиллигини йўқотади, улар ўз-ўзини анча паст 
баҳолайди, ўзини психологик ҳимоя қилиш мақсадида агрессив кайфиятга берилади. 
Эҳтимол, сизни энди «ўқитувчи-бошлиқ» вазифаси унчалик қаноатлантирмас ва 
шунинг учун ҳам касбий ва шахсий соҳада ўзингизни камол топтиришга, ўзаро 
мулоқот тамойилларини янада чуқурроқ ўзлаштиришга қодирсиз? 
4.2. Агар сизнинг жавобларингизда иккинчи вариант устувор бўлса, у ҳолда сиз 
тинчликсеварлик тарафдорисиз. Сиз руҳий зўриқишдан, зиддиятлардан ўзингизни 
олиб қочасиз. Сиз кўп ҳолларда ўзингизни айбдор ҳис қиласиз ва ўзгалар юмушини 
ўз зиммангизга оласиз. Ўқувчилар фаолиятини ташкил этиш ва назорат 
қилишингизда изчиллик йўқ. Сизда иккиланиш ва қатъиятсизлик кўзатилади. 
Таълимдаги бундай эркин усул ўқувчиларда ўқитувчига нисбатан ҳурмат 
ривожланишига, ишни самарали ташкил этиш ва масъулият ҳиссининг ортишига 
олиб келмайди. Сиз кўп йўқотишларга йўл қўясиз. Сизда ўзингиздан қониқмаслик, 
безовталаниш, қўрқув ва ишончсизлик ҳисси юқори. Сиз учун теварақ-
атрофингиздагилар ва ўқувчилар билан янги ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш 
пайти келмадимиқан? 
4.3. Агар сизнинг жавобларингизда учинчи вариант устувор бўлса, у ҳолда сиз 
учун ўқувчи тенг ҳуқуқли ҳамкор. Сиз ўқувчиларни қарор қабул қилишга жалб 
этасиз, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглайсиз, мустақил фикрлашини 
рағбатлантирасиз, нафақат билимларни ўзлаштиришини, балки шахсий сифатларини 
ҳам эътиборга оласиз. 
Маслаҳат, илтимос, фаолиятга рағбат уйғотиш, руҳлантириш сизнинг асосий 
таъсир кўрсатиш воситангиз ҳисобланади. Ўз касбий фаолиятингиздан 
қаноатланасиз. Ўзингиз ва бошқаларни тушунишга ва қўллаб-қувватлашга ҳаракат 
қиласиз. Ўқувчилар ва жамоа билан эркин мулоқотга киришасиз. Руҳий-ҳиссий 
ҳолатингиз ижобий. Бу тарбияланувчилар руҳиятига яхши таъсир кўрсатиб, таълим 
самарадорлигини оширади. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling