Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси
Ўқув йили боши ёки охирида соғлиғингиз борасида муаммолар
Download 2.85 Mb. Pdf ko'rish
|
treninglar toplami
- Bu sahifa navigatsiya:
- 48. Ўқувчиларингиз сизга хайрхоҳлик билан муносабатда бўлишадими
- 50. Баъзи тест саволларига жавоб беришда қийналдингизми.
47. Ўқув йили боши ёки охирида соғлиғингиз борасида муаммолар
туғилганми? 1) ҳа, бундай бўлиши табиий; 2) баъзан; 180 3) йўқ. 48. Ўқувчиларингиз сизга хайрхоҳлик билан муносабатда бўлишадими? 1) ҳа; 2) ҳаммаси эмас; 3) билмайман. 49. Раҳбарнинг талаблари мутлақо асоссиз бўлса, улар сизда норозилик кайфиятини уйғотадими? 1) ҳа; 2) йўқ; 3) жавоб беролмайман. 50. Баъзи тест саволларига жавоб беришда қийналдингизми?. 1) ҳа; 2) йўқ; 3) эслай олмайман. Биз қуйида «Ўқитувчилар шахсини психологик ташхис этиш» тести натижаларини изоҳлаш учун зарур бўладиган жавоб варақасини келтириб ўтамиз (жадвалга қаранг): Жавоблар варақасида ҳар бир шкалага доир саволлар рақами ва жавоблар варианти тартиб билан жойлаштирилган. Бу эса жавобларни тартиб билан белгилаш ва шкалалар бўйича натижаларни осон умумлаштиришга ёрдам беради. Тест натижалари бешта шкала бўйича таҳлил қилинади. Биринчи навбатда бешинчи шкалага эътибор қаратилади. Тест натижаларининг ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилингач, шкалалар бўйича олинган маълумотлар таҳлил этилади. Акс ҳолда, текширилувчи тест саволларига қайтадан жавоб бериши лозим. Ҳар бир шкала бўйича олинган маълумотлар ўқитувчининг маълум шахсий (психологик) хусусиятларини ифодалайди. қуйида уларнинг тавсифи келтирилади. Натижалар қайси вариантнинг устунлигига қараб изоҳланади. 181 I. ЎҚИТУВЧИНИНГ УСТУВОР ҚАДРИЯТЛАРИ 1.1. Агар сизнинг жавобларингизда биринчи вариант устувор бўлса, у ҳолда сизни ўз касбининг фидойиси деб аташ мумкин. Сиз ўқувчиларнинг қизиқиши ва муаммоларига бефарқ эмассиз. Улар билан мулоқотга киришиш сиз учун шунчаки ишга боғлиқ зарурат эмас, балки маънавий эҳтиёждир. Ўқувчилар сизни шахс сифатида тан олишади, сиз уларнинг қизиқишларига эътибор билан қарайсиз, ишончини қозона оласиз, ҳурматига сазоворсиз. Улар сизнинг дарсларингизда ўзларини хавфсиз ва енгил ҳис этишади. Бундай мақбул эмоционал ҳолатлар сизнинг самарали ва ижодий ишлшга имкон беради. Бу ҳол ўзингиз ва ўқувчилар саломатлиги учун ижобий таъсир кўрсатади. 1.2. Агар сизнинг жавобларингизда иккинчи вариант устувор бўлса, у ҳолда сиз анча қийин бўлган ўқитувчилик фаолиятида ҳамкасбларингиз қўллаб-қувватлаши ва эътирофига муҳтожсиз. Сиз учун уларнинг фикр-мулоҳазалари алоҳида аҳамиятга эга. Айни вақтда сизни ҳамкасбларингиз нафақат касбий маҳорат эгаси, балки уларнинг муаммоларини тушунувчи ва қўллаб-қувватловчи «ҳамкор» сифатида қадрлашади. Бироқ ўқувчилар ҳам сизнинг эътиборингиз ва қўллаб- қувватлашингизга муҳтож эканини ҳам унутманг. Ҳойнаҳой, улар сизни ўзларига «ҳамкор» деб ҳисоблашмайди. Сизнинг улар билан бўлган муносабатларингизда шахсиятингиз ёки ўзига хослигингизни яхши маънода намоён эта олмайсиз. Бунинг оқибатида уларда сизга нисбатан ишончсизлик ва бегоналашув туйғуси пайдо бўлиши мумкин. Бу эса таълим-тарбия жараёнида улар билан ҳамкорлик қилишингизни қийинлаштиради. 1.3. Агар сизнинг жавобларингизда учинчи вариант устувор бўлса, бу ҳол сизнинг ўқувчилар билан «тил топиша олмаслигингизни» билдиради. Эҳтимол, сизнинг қизиқишларингиз фақат мактаб ҳаёти ёки ўқувчилар билангина боғлиқ эмас, ўзингизни намоён этишнинг бошқа имкониятлари мавжуд. Сиз ўз муаммо ва кечинмаларингизга эҳтиёткорлик билан ёндашасиз. Ўзингиз учун таянч излайсиз. Уни ўзингиздан ва таълим муассасасидан ташқарида топишга уринасиз. Ёки сиз ўзингизга етарлича ишонасиз-у, аммо ҳамкасблар ва ўқувчиларнинг фикр- мулоҳазасига қизиқмайсиз, ёки сиз ишдан жуда толиққансиз ва бу ҳол сизни кўп нарсага бефарқ қилиб қўйган. Download 2.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling