Баркамоллик- инсоннинг ҳар тамонлама етуклик даражаси.
Баҳс- мунозара- бу фаолиятнинг диологик шакли бўлиб, турли фикрлар орасида
борадиган шиддатли курашни, суҳбатни юзага келтиришдир.
Биргаликда азият чекмоқ – бировнинг хислари, фикрларини тушунган ҳолда унга
маънавий далда бериш тури.
Босқич – бирор бир фаолиятни бажариш кетма – кетлиги.
Гуруҳ – одамларнинг биргаликдаги фаолият мазмуни ёки мулоқотда бўлиш
ҳарактерига асосланган ижтимоий жамоа.
Гуруҳий норма – одамларни биргаликдаги фаолият мазмуни ёки мулоқотда бўлиши
характерига асосланган ижтимоий қонун қоидалар тизими.
Ён бериш – мулоқот жараёнида шахс ўз ихтиёри билан тобелик тарафдори бўлади.
Ишончли ҳулқ – ўзгалар ҳуқуқини поймол қилмаган ҳолда ўз ҳуқуқларини ҳимоя
қила олишга қаратилган ҳуқуқ.
Йўриқнома – машқ ҳақида аниқ, қисқа, тушунарли ахборотни бериш.
Кичик груҳ – аъзолари биргаликдаги фаолият билан шуғулланувчи ва бевосита
шахсий муносабатларда бўлувчи кишиларнинг кичик гуруҳи.
Кўзатувчанлик – шахс ҳусусиятларидан бири у кишининг идрок қилиш жараёнида
нарсаларни камдан-кам учрайдиган, аммо муҳим томонларини пайқаб олишида
намоён бўлади.
Компромисс – бу келишувчанлик, яъни “сен ҳам ютқизма, мен ҳам ютқизмай”
қабилида иш тутиш, мунозарали вазиятдан келишилган ҳолда чиқиб кетиш
имкониятини излашдан иборат ҳолатдир.
Конформлик – индивиднинг гуруҳ фикрларига ташқи томондангина қўшилиб, ички
томонидан қўшилмай ўз фикрида қолишлик.
Конфликт – кишилар ва гуpуҳлар орасидаги кучли салбий ҳиссий кечинмаларни
келтириб чиқарувчи тўқнашув.
Кайфият – бирорта эмоциянинг барқарор кечиши.
Киноя – маъқуллашнинг ёлғон устидан қўлишнинг бир кўриниши.
“Кўзатиш ва эшитиш” ўйини –
«Махфийлик” – тренинг жараёнида бирор – бир гуруҳ аъзосининг ҳаётига оид
ҳиссиёт, фикр, ахборотлар тренинг доирасидан четга чиқмаслиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |