Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Суст ҳулқ – ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилмайдиган, ўзгалар фикрига ён берувчи ва  уларни юқори қўювчи ҳулқ – атвор.  “Танишув” ўйини –


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   193
Bog'liq
treninglar toplami

Суст ҳулқ – ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилмайдиган, ўзгалар фикрига ён берувчи ва 
уларни юқори қўювчи ҳулқ – атвор. 
“Танишув” ўйини – гуруҳнинг барча аъзоларини ҳар жиҳатдан қулай, дадил 
тутишлари ва ўзаро ишонч ҳосил қилишга қаратилган машқ. 
Тренинг – шахсда мавжуд бўлган ёки вужудга келадиган муаммоларни ҳал қилиш 
учун зарур бўлган билим, кўникма, малакаларни ҳосил қилиш мақсадида баҳс-
мунозара, ўйин, машқлар орқали ўтказиладиган машғулотлар йиғиндиси.
Тренинг гуруҳ – шахслараро муносабатлар тизимида унинг аъзоларига таъсир 
кўрсатиб, уларда мулоқот малакасини ва ўзаро таъсирини ривожлантиришга 
қаратилган қисқа муддатли машқ тури. 
Тренер – тренинг машғулотларини ташкил этиб, бу жараённи бошқарувчи шахс. 
Усул – бирор – бир фаолиятни бажаришнинг йўл-йўриғи. 
Фаоллик – тирик материянинг умумий хусусияти, теварақ – атрофдаги мухит билан 
ўзаро таъсирда бўлишида намоён бўлади. 
Флипчарт қоғози – тренинг жараёнида қўлланиладиган махсус қоғоз. 
Шахс – ижтимоий муносабатларга киришувчи ва онгли фаолият билан 
шуғулланувчи одам. 
“Шу ерда ва ҳозир” – гуруҳдаги муомала – муносабат машғулот жараёнига бевосита 
алоқадор, яъни ҳозирги замонга боғлиқ бўлиши лозим.
Эмоция – (лот.emovek – уйғотиш, тўлқинлантириш) одамларнинг субъектив 
ифодаланган ички ёки ташқи қўзғатувчилар таъсирига жавоб реакцияси. 
Эмоционал таъсирчанлик – ўйинни бошлаш учун қилинадиган таклифларни 
жонли, қувноқ тарзда айтилиши ва иштирокчиларни ҳаракатларга келтириш жараёни. 
Эмпатия – (юнон empathia - биргаликда дардлашмоқ) бошқа одамларнинг психик 
ҳолатларини тушуниш ва уларга ҳамдардлик қилиш қобилияти. 


247 
“Ягона микрофон” – бир иштирокчи сўзлаганда, бошқалар унга диққат билан қулоқ 
солиши ва гапини бўлмаслиги, бирғбирининг шахсини ҳурмат қилиши. 
Ўйин – кишиларнинг иш – ҳаракатларини, одамлар ўртасидаги ўзаро 
муносабатларни акс эттиришда ифодаланган ва теварақ – атрофдаги борлиқни 
билишга қаратилган фаолият. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling