Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси
Download 2.85 Mb. Pdf ko'rish
|
treninglar toplami
НАТИЖАЛАР: 12 ва ундан кам балл тўплаган бўлсангиз: Хафа бўлманг-куя, аммо Сизнинг оилангиз тўкисликдан анча йироқ!.. Оилада эр- хотиннинг вазифа-мажбуриятлари тўгри тақсимланмаган ёки жуда бетартиб равишда амалга оширилади. Кўпинча бирор юмушни бажариш лозим бўлса, иккингиз ҳам «менга нима» қабилида иш тутишга одатлангансиз. Бундай оилаларда кўпинча эркак киши моддий таъминот важида кўчадан бери келолмайди, аёл киши эса уй-рўзғор ишларига кўмилиб ўтираверади. Икки ўртада фарзандлар тарбияси, оила аъзоларининг ўзаро муносабатларини яхшилаб туришга қаратилган маданий тадбирлар, қариндош-уруг, қўни-қўшни, дўсту дугоналар билан ҳол-аҳвол сўраш ҳамда борди-келди кабилар, иш- юмушлар ўлда-жўлда бўлиб қолаверади. Бу ҳақда жиддий ўйлаб кўриш ва тегишли мулоҳазага асосланган ҳолда аниқ тадбирларни амалга ошириш зарур. 13 баллдан 21 баллгача тўплаган булсангиз: Сизнинг оилангизда хавотирли вазиятлар юзага келган, деб бўлмайди. Бироқ барибир ҳар иккингизга ҳам юклатилган айрим масъулиятлар тўлиқ бажарилмай қолаётгани бир оз ташвишли. Айниқса, бу фарзандлар тарбияси, оиланинг маданий ҳордиқ чиқариши ва унинг моддий таъминотига оид масалаларда яққол кўринади. Шулар ҳақида эр-хотин ўзаро фикр-мулоҳаза юритиб кўриши тавсия этилади. Қолган вазиятларда ҳар иккингизнинг ҳам оилада ўз ўрнингиз бор. 22 ва ундан зиёд балл тўнлаган бўлсангиз: Сизнинг оилангизда эр ва хотиннинг вазифа-мажбуриятлари одилона тақсимланган. Таъбир жоиз бўлса, нафақат одилона тақсимланган, балки оқилона бажариб ҳам келинмоқда. Оиланинг икки устуни ўзаро муносабатларида уйгунлик яратишга (ўрнатишга) эришган кўринади. Ҳар иккингиз кўзингизнинг қирини ташлабоқ бир- бирингизни тушуниб етиш даражасига етгансиз. Иккингиз уй-рўзгор ишларига доир айрим майда-чуйда масалаларга алоҳида тўхталишни ўзингизга эп билмай, бир- бирингизни ранжитмаган ҳолда ҳар юмушни ўз ўрнида бажариб кетаверасизлар. Демакки, оиланинг ҳар бир аъзоси ўз ўрнини яхши билади ва ҳар бир иш-юмушга масъулият билан ёндашади. Download 2.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling