Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Тўпланган балларингиз 16-30 бўлса


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

Тўпланган балларингиз 16-30 бўлса: ўсмирга ғамхўрлик сиз учун енг муҳим 
масала. Сиз тарбиячилик истеъдодига эгасиз, лекин буни амалда яққол кўрсата 
олмайсиз. Баъзан ҳаддан ташқари талабчан бўласиз, баъзан ўта юмшоқ... Ўсмир 
тарбиясига муносабатингизни жиддий ўйлаб кўринг. 
16 дан кам балл бўлса: ўсмир тарбияси сиз учун жуда мураккаб.Сизда ёки билим 
ё ўсмирни макаммал шахс қилиш орзуси етишмайди. (Эҳтимол униси ҳам, буниси 
ҳам).Сиз мутахассис тарбиячи ёки психологларга мурожаат қилишингиз зарур. 
Ўсмир тарбиясига оид адабиётлар билан танишинг. 


62 
“ОИЛАДА КИМНИНГ ЎРНИ ҚАНДАЙ?” СЎРОВНОМАСИ 
Саволларнинг қай бирига «Мен...» ёки «У...» ўзакли аниқ жавоб бера олсангиз (ҳеч 
бир иккиланишларсиз) ҳисобингизга 1 баллдан ёзиб бораверинг. «Вазиятга қараб», 
«аралаш» ёки «билмадим», «бир нима дейиш қийин» каби жавоблар учун 0 балл 
қўшиб бораверасиз. 
1. Кимнинг ҳаёти кўпроқ қийинчилигу мушқўлотлардан иборат, сизникими ёки 
турмуш ўртогингизники? 
2. Қай 
бирингиз 
фарзанддарингиз 
ҳаҳида 
кўпроқ 
қайгурасиз? 
3. Қай бирингизга фарзандларингиз ўз муаммолари билан кўпроқ мурожаат 
қилишади?
4. Мактаб 
ва коллеждаги ота-оналар мажлисига кўпроқ ким боради? 
5. Фарзандларингиз камолотига багишланган кечаларнинг (болалар богчаси, мактаб-
коллеж ёки оила даврасида) ташаббускори ва ташкилотчиси ким? Сизми ёки умр 
йўлдошингиз ? 
6. Қай бирингиз таълим-тарбияга оид адабиётларни кўпроқ мутолаа қиласиз? 
7. Ким одатда ишдан кечроқ қайтади? 
8. Қай бирингизнинг иш фаолиятингиз кўпроқ жисмоний меҳнат билан боглиқ ? 
9. Оилада 
кимнинг 
тез-тез 
жаҳли 
чиқиб 
туради? 
10. Қай бирингизнинг меҳнат фаолиятингиз огирроқ (хоҳ у жисмоний, хоҳ ақлий 
меҳнат фаолияти бўлсин)? 
11. Қай бирингизнинг иш жойингиз ўзоқроқда жойлашган? 
12. Оила ва унинг тотувлиги (моддий таъминоти) ҳақида ким кўпроқ қайгуради? 
13.Фарзандларингиз қай бирингиз билан очиқча гаплашишга ҳайиқади? 
14. Уй-рўзғор ишлари тақсимланганми? Тақсимланган бўлса (тақсимланмаган бўлса 
ҳам), 
сизнингча 
қай 
бирингиз 
уни 
кўпроқ 
бажаряпсиз? 
15.Қай 
бирингиз 
тайёрлаган 
таом 
ширинроқ 
бўлади? 
16.Кундалик эҳтиёж ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотларининг хариди (бозорлик 
қилиш) 
кўпроқ 
кимнинг 
зиммасига 
тушади? 
17. Уйга меҳмон чақириш ёки меҳмондорчиликка бориш ташаббуси кўпроқ кимдан 
чиқади ? 
18.Дам олиш кунлари ким кўпроқ уй-рўзгор ишлари билан машгул бўлади? 
19. Оиладаги тартиб-интизом қай бирингизнинг талабчанлигингиз (беминнат хатти-
ҳаракатларингиз) эвазига ўрнатилади?
20.Оиладаги тоза-озода муҳит қай бирингизнинг талабчанлигингиз (беминнат 
меҳнатингиз) эвазига яратилади? 
21.Қай бирингиз кўпроқ қўни-қўшнилар ва дўст-биродарлар билан алоқани 
мустаҳкамлаб туришга интиласиз ? 
22.Қай бирингиз кўпроҳ ҳариндош-уруглар билан алоқани мустаҳкамлаб туришга 
ҳаракат ҳиласиз ? 
23.Тўй-маъракага ёки бошқа тадбирларга оила аъзолари таклиф этилганда таклифномада 
кўпроқ кимнинг исми ёзилган бўлади? 
24.Коммунал 
хизматлар 
тўловига 
кўпроқ 
ким 
боришига 
тўгри 
келади? 
25.Уй ҳайвонлари ёки хона гуллари қай бирингиз ўзоқ муддат уйда бўлмасангиз азият 
қади?
26. Томорқа ишларида кимнинг меҳнати ёки парвариши кўпроқ кўзга ташланади? 
27. Меҳнат 
таътилини 
ҳисобга 
олмаганда 
кимнинг 
бўш 
вақти 
кўпроқ? 
28. Қай бирингиз фарзанддарингизнинг дарс тайёрлашига кўпроқ вақт ажратасиз? 
29. Оила бюджети кўпроқ кимнинг хоҳиш-истагига кўра режалаштирилади ? 


63 
30. Галати савол бўлиб туюлиши мумкин, бироқ пгундай бўлсада айтинг-чи, оилада ким 
устун, сизми ёки турмуш ўртогингиз? 
Саволларга жавоб бераётиб оиладаги вазифа-мажбуриятлар тақсимоти қай 
аҳволда эканлиги ва уни ким қай даражада бажараётганини фаҳмлай борган 
(тўтрироғи, бу ҳақда чуқурроқ ўйлай бошлаган) бўлсангиз ажабмас. Аниқроқ жавоб 
олиш мақсадида тўплаган балларингизга кўра қуйида келтирилган тест натижалари 
билан танишишингиз мумкин.  

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling