Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси
Download 2.85 Mb. Pdf ko'rish
|
treninglar toplami
Мен сени ташлаб кетаман Синонимлари: “Мана шу ерда қолдириб кетаман”, “Анави амакига бериб юбораман”. Нима учун мумкин эмас? Ота-она фарзанд учун энг муҳим инсонлардир. Унинг ҳаёти айнан уларга боғлиқ, фарзанд онасиз мавжуд бўлишни хаёлига ҳам келтира олмайди. Шунинг учун, бундай иборалар шу даражада самарали-ки, фақатгина дастлабки вақтларда. Беъмани таҳдидларни бола тезлик билан қабул қилмай қўяди. Бироқ невроз шаклланиб улгуриши учун вақт бемалол етарли бўлади. Бунинг ўрнига нима дейиш мумкин? Истаган гапингизни айтишингиз мумкин. Жисмоний жазо билан таҳдид қилиш одатда болани ташлаб кетиш, яхши кўрмай қўйиш билан қўрқитишнинг олдида у қадар қўрқинчли усул бўлмай қолади. Яхшиси бола билан қўрқув ва жазога асосланмаган муносабатларни ўрнатиш лозим. Бу осон эмас, бироқ натижа бунга арзийди. Тушунганингиздек, сўзларнинг ўзигина эмас, ота-оналарнинг мазкур сўз ортида турувчи муносабатлари ҳам муҳим саналади. Ота-онанинг хулқ-атвори бундан ҳам муҳимроқ. Шунинг учун нафақат ёмон сўзлар, балки ёмон одат ва ишлардан ҳам воз кечиш лозим. БАХТЛИ БОЛА ТАРБИЯЛАШ СИРИ. Япониялик олим ва бизнесмен Масару Ибука - кўп қиррали ва жуда истеъдодли инсон. Sony компанияси асосчиларидан бўлган жиддий бизнесмен болалар психологияси ва педогогиқани чуқур ўрганган ва ўзининг “Уч ёшдан кейин кеч бўлади” деб номланган болаларни эрта ривожлантириш борасидаги ғаройиб қўлланмасини яратди. У болани ривожлантиришдан мақсад уни вундеркинд қилиб тарбиялаш эмаслигини доимий тарзда қайд этган. “Эрта ривожлантиришнинг асосий мақсади – бу бахтли болаларни тарбиялашдир. Болага яхши мусиқа тинглаш, хорижий тилларни ўрганиш имконияти уни тилшунос ёки мусиқачи этиб тарбиялаш мақсадида берилмайди. Асосийси – бола ҳаётидаги хурсандчиликлар янада кўпроқ бўлиши учун унинг чексиз имкониятларини ривожлантиришдан иборат”, - деб ёзади у. Қуйида Масару Ибуканинг “Уч ёшдан кейин кеч бўлади” асаридаги асосий маслаҳатларни келтириб ўтамиз. Ўз вақтида улар новаторлик ғоялари эди, ҳозирги кунда эса меҳрибон ва суюкли ота-отаналар учун нормал хулқ-атвор нормаларига айланиб боряпти. Download 2.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling