91
Ранглар тахлили ( М. Люшер методикаси асосида)
Кўк –осойишталик,
Яшил – ўзига
ишонч хисси,
Қизил – энергия, фаол харакат,
Сариқ – фаоллик, мулоқотга интилиш,
Қора – қурқув,
Жигарранг– стресс,
Сиёхранг – хавотирланиш,
Қўлранг – нейтрал чегара
92
“Q - СОРТИРОВКА В - СТЕФАНСОН УСЛУБИ.” СЎРОВНОМА
ЎЗИ ҲАҚИДАГИ ТУШУНЧА ВА РЕАЛ ГУРУҲДАГИ ҲУЛҚНИНГ АСОСИЙ
ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ДИАГНОСТИКАСИ.
Синовдан ўтувчи шахс фазилатларини тасдиқловчи карточкалар йиғиндиси
берилади. Уларни “кўп ҳарактерли” ва “оз ҳарактерли” гуруҳларга бўлинади. Бу усулда
кишининг ўзига
хослигини, реал “Мен”и, “мувофиқ-номувофиқ” эканлиги бошқа
одамларга нисбатан олинади. Ижтимоий “Мен” (Мени бошқалар қандай кўради?) Идеал
“Мен” (Мен қандай бўлишини ҳохлардим?), актуал “Мен” (Мен қандай бўлишини
хоҳлардим?), “белгили бошқалар” (Мен қандай бўлишини хохлардим?), “идеал шерик”
(Мен шеригимни қандай кўрмоқчиман).
Услуб реал гуруҳдаги кишининг феъл-атворини аниқлашга ёрдам беради;
қарамлик (тобелик), мустақиллик, муомалалик, муомаласизлик, “курашни қабул қилиш
ва курашдан қочиш”. Тобелик тенденцияси шахснинг стандарт ва қадриятларини,
ижтимоий ва аҳлоқий этик нормаларни қабул қилиши билан бўлади. Киришимлилик
тенденцияси шахснинг муомалага тез киришишини ўз гуруҳида эмоцитонал алоқаларни
хосил қилишига айтилади.
Кураш тенденцияси – шахснинг гуруҳ ҳаётида фаол қатнашиши,
шахслараро
муносабатда юқори ўрин эгаллаш, шуни акси бўлган курашдан қочиш ўзаро
муносабатдан кетишга, гуруҳдаги жанжалларда бетараф бўлиш, муросага моиллик.
Бизнинг фикримизча ҳар бир терденция ички ва ташқи
характеристикаларга эга,
тобелик, киришимлилик ва кураш тенденциялари ҳақиқий бўлиши мумкин. Ёки
одамнинг ички дунёсини яширувчи ниқоб ҳам бўлиши мумкин.
Агар жуфтдаги
саволарга ижобий жавоблар 20 га яқин бўлса шахснинг у ёки бу тенденциясига
оидлигини аниқласа бўлади.
Тадқиқот қуйидагича ўтказилади. Синовдан ўтувчи шахс саволларга
“Ҳа, йўқ ёки
шубҳаланаман” деб жавоб бериши керак. Натижалар ҳисобланади. +1 ва -1 чегарасида
бўлган жавоб натижаларини ўнга бўламиз. “Ҳа” жавоби ижобий, “Йўқ” жавоби салбий
жавобни билдиради. “Ҳа” ва “Йўқ” жавоблари мос келиб қолса “0” баҳо бўлиши мумкин.
Шундай ҳолат кишининг ички конфликт манбаи бўлиши мумкин. Қайсики қарама-қарши
тенденция таъсирида бўлган одамда. Бу методикани ишлатилиши кишини ўзи ҳақидаги
тушунчалар ва ҳар бир шахснинг ва гуруҳ ичидаги кишиларнинг ўзлари ҳақидаги
фикрини билишга қизиқиш уйғотади.
Do'stlaringiz bilan baham: