Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

 
Натижалар таҳлили. 
45 ва ундан юқори балл. Ортиқча агрессия, кўпинча ўзгаларга шавқатсиз 
ёндашасиз. Бошқарув соҳасида сиз ўзингизнинг усулларингизни ишлатиб, одамлар 
қизиқишларини ҳисобга олмасдан жазолагингиз келади.
36-44 балл. Сиздаги агрессия (жаҳл, тажовузкорлик) даражаси ўртача, чунки 
ўзингизга бўлган ишонч етарли.
35 гача балл. Сиз тинчликсеварлигингиз учун, ўз кучингиз ва имкониятларингизга 
ишончингиз камайиб кетиши мумкин. Кўпроқ ишончли ва тезкор қарорлар қабул 
этишга уриниб туринг.


100 
НЕРВ ТИЗИМИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ 
МЕТОДИКАСИ (А.А.ПОЛЕЖАЕВ МЕТОДИКАСИ) 
 
Мазкур методика ўқувчиларнинг нерв тизимига хос хусусиятларни 
ўрганишга мўлжалланган бўлиб, олий нерв фаолияти типлари ҳақидаги назарий 
қарашларга асосланган (методика А.А.Полежаевнинг таклифлари асосида ишлаб 
чиқилган). Методиканинг стимул материали ҳар хил темперамент типларига эга 
бўлган одамларнинг ҳулқ – атворигаоид сифатларни ифодаловчи ҳукмлардан ташкил 
топган. Синалувчи бу ҳукмлар билан танишиб чиққач, улар орасидан ўз одатий ҳулқ 
– атворини акс эттирувчи ҳукмларни танлаши керак. 
Синалувчига кўрсатма: «Сизга маълумки, турли ҳаётий вазиятларда одам 
ўзини ҳар хил тутади. Қуйида инсон ҳулқ – атворининг ҳар хил шаклларини 
тасвирловчи ҳукмлар келтирилган. Барча ҳукмлар тўртта – тўрттадан ўн икки 
бандига ажратилган. Сиз бу ҳукмлар билан танишиб чиқиб, ҳар бир банд ўз ичига 
олган тўрт ҳукм орасидан ўзингизнинг одатдаги ҳулқ – атворингизга кўпроқ мос 
келадиган битта ҳукмни танланг ва жавоб варақасида унинг тартиб рақамини 
белгилаб қўйинг». 
 
Методика матни. 
1.1. Кайфияти барқарор эмас, тез – тез ўзгариб, шодлик ўрнини ғам эгаллаши 
ҳеч гап эмас. 
1.2. Кайфияти доимо барқарор, бир тёқис 
1.3. Кайфияти одатда кўтаринки, қувноқ 
1.4. Кайфияти одатда маюс, ғамгин 
2.1. Хатти – ҳаракатлари фаол, ҳаракатчанлиги юқори 
2.2. Хатти – ҳаракатлари вазмин, имо – ишоралари секинлашган 
2.3. Хатти – ҳаракатлари ишончсиз, овози паст ва кучсиз 
2.4. Хатти – ҳаракатлари шошқалоқ, кескин. 
3.1. Муваффақиятсизликка учраганда ҳам, мақсадга интилаверади, енгил 
йўлни қидирмайди. 
3.2. Муваффақиятсизликка учраганда қаттиқ сиқилади, ишга қайтадан 
киришишни хоҳлайди. 
3.3. Муваффақиятсизликка учраганда мақсадга эришишнинг осонроқ 
йўлларини қидиришга киришади. 
3.4. Муваффақиятсизликка учраганда уни тез орада унутади ва ҳар қандай 
янги ишга киришади. 
4.1. Тез толиқади, хаёл суришни яхши кўради. 
4.2. Берилиб ишлайди, лекин шижоати ўзоққа чўзилмай ишни ярмидан 
ташлаб юбориши мумкин. 
4.3. Ишга астойдил киришади ва нима бўлса ҳам уни охиригача етказишга 
интилади. 
4.4. Ҳар қандай ишга, бир вақтнинг ўзида бир неча ишга қўл уриши мумкин. 
5.1. Мулоқотда ўзини эмоционал тутади, баланд овоз билан қўлиши, 
пантомимикадан фаол фойдаланиши мумкин. 
5.2. Доим атрофдагилар билан мулоқотда бўлишга, бошқалар кайфиятини 
кўтаришга ҳаракат қилади. 
5.3. Мулоқотда ўзини камтарона ва мулоҳазали тутади. 
5.4. Мулоқотда бўлишга интилмайди, қувноқ давраларни ёқтирмайди, аммо 
яқин дўстлар билан тез – тез мулоқот қилиб туришни хуш кўради. 


101 
6.1. Ташвишида ҳам, шодлигида ҳам бошқалар билан дардлашади. 
6.2. Нотаниш одамлар билан ҳасратлашиб ўтирмайди 
6.3. Ўзининг барча ҳиссиётларини ёлғизликда кечиришга одатланган. 
6.4. Ҳиссиётларни жўшқин кечиради, ҳатто, умуман нотаниш одамга ўз 
кечинмалари ҳақида гапириб бериши мумкин. 
7.1. Танбеҳни хотиржамлик билан қабул қилади, торишмайди, лекин айнан 
бир хатони такрорлаши мумкин. 
7.2. Танбеҳга норози бўлади, тортишади, ўзининг оқлаш учун баҳона 
қидиради. 
7.3. Танбеҳни диққат билан тинглайди, хатоларини тезда тўғрилашга ҳаркат 
қилади. 
7.4. Ҳар қандай танбеҳдан қаттиқ хафа бўлади, қаттиқ таъсирланади. 
8.1. Бирор ишдан сўнг бошқасига тезда кириша олмайди, ўзини хоргин 
сезади. 
8.2. Салга чарчамайди – ю, лекин уни тез унутади. 
8.3. Аввалги ишни якунламаган ҳолда ташлаб, янги ишга киришиши мумкин. 
8.4. Қийин вазифани бажариб бўлгач, тезда бошқа ишга киришиб кетиши 
мумкин. 
9.1. Дард – аламни жўшқин кечиради, лекин уни тез унутади. 
9.2. Дард – аламни осон кечиради ва тезда уни унутади. 
9.3. Дард – аламни оғир кечиради, уни ўзоқ вақт ёдидан чиқармайди. 
9.4. Дард – аламни атрофдагиларга кўринмаса ҳам анча оғир кечиради. 
10.1 Қўлгу ва ҳазилкашликни ёқтиради, биров унинг устидан хазиллашса 
хафа, бўлмайди. 
10.2. Кам ҳазиллашади, ҳазилдан тез – тез хафа бўлиб туради. 
10.3. Яхши хазилни севади ва қадрлайди, лекин бировнинг устидан 
уюштирилаётган ҳазилда қатнашмасликни маъқул кўради. 
10.4. Одамларга ёқиши ёки ёқмаслигини ўйламай улар устидан ҳазиллашиб 
туради. 
11.1 Ишга киришишдан олдин ҳаммасини пухта ўйлаб чиқиб, 
режалаштиради, борди-ю режалар бузилса, янги шароитга кўника олмайди. 
11.2. Ҳар қандай ишга оқибатини ўйламай киришади, шароит ўзгарса, янги 
шароитга осон мослашиб кетади. 
11.3. Иш режасини тез, ҳатто, иш давомида ҳам тўзиши, шунингдек, иш 
шароити ўзгариши билан янги шароитга қийналмай кўча олиши мумкин. 
11.4. Қатъиятсизлиги туфайли иш режасини қийинчилик билан тўзади, 
кўпинча тайёр режадан фойдаланади, шароит ўзгариб қолса, нима қилишини билмай 
қолади. 
12.1. Нозик ҳиссиётлар, айниқса, эстетик таассуротлар соҳасида жуда 
таъсирчан. 
12.2. Таассуротларни ўзгартиришга интилмайди, ўзини одатдаги шароитда 
яхшироқ ҳис этади. 
12.3. Ёрқин таассуротларни, уларнинг тез – тез алмашинишини ёқтиради-ю, 
лекин бунга жон – жаҳти билан интилмайди. 
12.4. Таассуротларни ўзгартиришга фаол ҳаракат қилади, меҳмонга мўзей, 
кўргазма ва шу каби жойларга тез – тез бориб туради. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling