Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси
Download 2.85 Mb. Pdf ko'rish
|
treninglar toplami
- Bu sahifa navigatsiya:
- Темперамент типларининг психологик тавсифи
- Холерик–қуйи
Натижаларни ҳисоблаш.
Натижаларни ҳисоблаш учун жавоб варақаси (1 - илова) нинг ҳар бир устуни бўйича нечтадан ҳукмнинг тартиб рақамига белги қўйилгани аниқланади. Қайси 102 устунда энг кўп миқдорда белги қўйилган бўлса, синалувчида ушбу устунга мос келувчи темперамент типи етакчилик қилиши ҳақида хулоса чиқарилади. Темперамент типларининг психологик тавсифи (Коломинский Я.Л. Человёқ: Психология: Кн. Для учаҳихся ст. классов – 2 – е изд. Доп. – М.: Просвеҳение, 1986. – 223 с. 213 – 214 бетлар) Сангвиник–баланд овоз билан қўлиш; фаол мимика ҳамда пантомимика; ҳиссиётларнинг юзда ёрқин ифодаланиши; қуйи даражадаги сензитивлик, юқори даражадаги ҳаракатчанлик; янги ишга тез киришиш; топқирлик; ҳиссиёт ва қизиқишларнинг тез ўзгариши; нотаниш одамлар билан тез чиқишиш; янгича шароитга тез мослашиш; бир ишдан иккинчисига тез кўчиш. Холерик–қуйи даражадаги сензитивлик; юқори даражадаги фаоллик; сабрсизлик ва жиззакилик; тутақувчанлик; ригидлик, қатъиятлик; диққатни кўчиришга қийналиш; қизиқишлар ва интилишларнинг барқарорлиги. Флегматик–қуйи даражадаги сензитивлик, эмоционалликнинг сустлиги; хафа қилиш, қўлдириш, жаҳлни чиқаришнинг қийинлиги; босиқлиқ ва вазминлик; мимика ҳаракатларининг сустлиги; ҳаракатларнинг ифодасизлиги; сабр-тоқатлик; диққатнинг кўчиришга қийналиш; янги шароитга қийинчилик билан мослашиш. Меланхолик–юқори даражадаги сензитивлик; арзимаган нарсадан таъсирланиш; хафаланувчанлик; реактивликнинг сустлиги; мимика ва ҳаракатларнинг ифодасизлиги; паст овозда гапириш ва йиғлаш; дарсда кам қўл кўтариш; тез чарчаш; диққатнинг тез кўчиши ва беқарорлиги. Эслатма № 1. Мазкур методикани ҳам гуруҳий, ҳам индивидуал шаклда ўтказиш, ундан муайян ўқувчи ҳақида ўқитувчининг эксперт фикрини билишда фойдаланиш мумкин. Эслатма № 2. Мазкур методика орқали ўқувчининг нерв тизимига хос хусусиятларнинг ўрганишда шуни эътиборга олиш керакки, бир одамнинг хулқ – атворида икки хил ҳатто, уч хил темпераментга хос аломатлар кўзатилиши ҳам мумкин (бироқ битта одамда тўрт хил тип белгилари бўлиш мумкин эмас). Download 2.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling