128
НИЗОЛАШУВЧАНЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ СЎРОВНОМАСИ
Мазкур сўровнома шахсга низолашувчанлик хусусияти қанчалик хос эканини
аниқлашга хизмат қилади.
1.
Жамоат
транспортида
бошланиб
кетган
тортишувга
сизнинг
муносабатингиз қандай бўлади?
А) иштирок этаман; б) қайси томонни ҳақ
деб билсам, унинг олдини олиб,
бирор
нарса дейман, в) фаол аралашиб, бутун зарбани ўзимга оламан.
2. Мажлисларда раҳбариятни танқид қилиб чиқасизми?
А) йўқ; б) етарли асосга эга бўлсам, танқид қиламан; в) ҳар қандай сабаб билан
нафақат раҳбариятни, балки унинг олдини олганларни ҳам танқид қиламан.
3. Дўстларингиз билан тез- тез тортишиб турасизми?
А) хафа бўлмайдиганлари билан тортишаман; б) фақат айрим жиддий масалаларда
тортишаман; в) тортишув менга сув ва ҳаводек зарур.
4. Яқинда келиб, навбат бошига суқилиб кираётган кишига муносабатингиз
қандай бўлади?
А) Ичимдан норози бўламан-у, индамайман; б)
эътироз билдираман; в) ўзим
навбат бошига туриб, одамларни тартибга чақираман.
5. Уйда дастурхонга тўзи паст таом тортилганда, реакциянгиз қандай бўлади?
А) арзимаган
нарсани деб дод-вой солмайман; б) индамай тўздонни оламан; в)
пичинг қиламан, овқатланишдан намойишкорона бош тортаман.
6. Кўчада ёки транспортда оёғингизни босиб олишса, реакциянгиз қандай
бўлади?
А) айбдор одамга кинояли қараб қўяман; б) икки оғиз эътироз билдираман; в)
бисотимдаги ҳамма “чиройли” сўзларни тўкиб сочаман.
Do'stlaringiz bilan baham: