Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Шахс ижодкорлигини 4 йўналишини ўрганиш бўйича Е.Е.Туник методикаси


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

Шахс ижодкорлигини 4 йўналишини ўрганиш бўйича Е.Е.Туник методикаси 
Сўровнома матни 
1. 
Агар тўғри жавобни билмасам, уни ўйлаб топишга ҳаракат қиламан. 
2. 
Айрим нарсаларни илгари кўрмаган қисмларимни аниқлаш учун батафсил ва 
диққат билан қараб чиқишни яхши кўраман. 
3. 
Одатда, ниманидир билмасам, савол бераман. 
4. 
Менга ишларимни олдиндан режалаштириб қўйиш ёқмайди. 
5. 
Янги ўйинга киришмасимдан олдин унда юта олишимга ишонч ҳосил 
қилишим керак. 
6. 
Менга билишим ва бажаришим керак бўлган нарсани тасаввур қилиш ёқади. 
7. 
Агар қилган ишим биринчи мартада муваффақиятсизликка учраса уни 
бажармагунча ишлайвераман 
8. 
Мен ҳеч қачон нотаниш даврада ўйин тушмайман. 
9. 
Менга янги усулларниўйлаб топишдан кўра ҳаммасини одатдагидек 
бажарганим маъқулроқ. 
10. Ҳаммаси аслида шундай эканлигини аниқлаштиришни яхши кўраман. 
11. Қандайдир янгилик билан шуғулланиш менга ёқади. 
12. Янги дўстларга эга бўлишни яхши кўраман 
13. Мен билан хеч қачон юз бермаган нарсалар ҳақида ўйлаш ёқади. 
14. Одатда мен қачондир машҳур артист, мусиқачи, шоир бўлишим ҳақидаги 
орзуларга вақт сарфламайман. 
15. Айрим фикрларим мени шундай жалб этадики, оқибатда дунёдаги барча 
нарсалар ҳақида унутаман. 
16. Менга космик станцияда ишлаш ва яшаш ердагига қараганда кўпроқ ёқади.
17. Кейин нима бўлишини билмасам, асабийлашаман. 
18. Ғайриоддий нарсаларни яхши кўраман. 
19. Бошқа одамлар менга нима ҳақида ўйлаётганликларини тез-тез тасаввур 
қилишга ҳаракат қиламан. 
20. Менга ўтмишда бўлиб ўтган воқеа ҳодисалар ҳақидаги телекўрсатувлар ёки 
ҳикоялар ёқади. 
21. Ғояларимни дўстларим даврасида муҳокама қилишни ёқтираман. 
22. Одатда ниманидир хато қилиб қўйсам тинчланишга ҳаракат қиламан. 
23. Мен қачонки улғайганимда менгача хеч ким муяссар бўлмаган ишни қилишни 
ёки унга эришишни истайман. 
24. Ҳаммасини одатдагидек услубда бажарадиган дўстларни танлайман. 
25. Кўпинча мавжуд қоидалар менга тўғри келмайди.
26. Мен ҳаттоки тўғри жавобга эга бўлмайдиган муаммони ечишни ёқтираман. 
27. Мен эксперимент қилишни ҳоҳлаган нарсалар жуда кўп. 
28. Агар саволга тўғри жавоб топсам, шу жавобимда тураман, бошқасини 
изламайман. 
29. Гуруҳ олдида сўзга чиқишни ҳоҳламайман. 
30. Қачонки китоб ўқисам ёки телевизор кўрсам, ўзимни қаҳрамонлардан бири 
сифатида тассавур қиламан. 
31. Ўзимни 200 йил олдин одамлар қандай яшаган бўлса, шундай тасаввур 
қилишни яхши кўраман. 
32. Агар дўстларим қатъиятсиз бўлишса, бу менга ёқмайди.
33. Уларни ичида нимадир бўлиши мумкинлигини кўриш учун харобага ёки эски 
хонадонларни излашни яхши кўраман. 
34. Ота-онам ва раҳбарларим ҳаммасини одатдагидек бажаришларини ва 
ўзгармасликларини ҳоҳлардим. 


243 
35. Ўз ҳиссиётларимга ва олдиндан ҳис қила олишимга ишонаман. 
36. Ниманидир таҳлил қилиш ёки менинг ҳақлигимни текшириш қизиқарли. 
37. Ўзимнинг кейинги юришларимни ҳисобашим керак бўлган ўйин ва 
топишмоқларга киришишга қизиқаман. 
38. Мени механизмлар қизиқтиради, уларнинг ичини ва қандай ишлашини кўргим 
келади. 
39. Энг яхши дўстларимга аҳмоқона фикрлар ёқмайди. 
40. Менга янгиликни ўйлаб топиш ёқади, уни ҳатто амалиётда қўллаб бўлмасада. 
41. Менга ҳамма нарсамнинг ўз жойида тургани ёқади. 
42. Келажакда юзага келадиган саволларга жавоб излаш қизиқарли. 
43.Ундан нимани келиб чиқишини кўриш учун янгиликка киришишни яхши 
кўраман. 
44. Ёқтирган ўйинларимни унда ютиш учун эмас, шунчаки роҳатланиш учун ўйнаш 
қизиқарли
45. Ҳеч кимнинг хаёлига келмаган қизиқарли нарсалар ҳақида ўйлашни 
ёқтираман. 
46. Қачонки менга нотаниш инсонинг расмини кўрганимда унинг ким эканлигига 
қизиқаман. 
47. Китоб ва журналларни унда нималар борлигини шунчаки кўриш учун 
варақлайман. 
48. Ўйлайманки, кўпчилик саволларга биттагина тўғри жавоб мавжуд бўлади. 
49. Бошқа одамлар умуан ўйламаган нарсалар ҳақида савол беришни яхши 
кўраман. 
50. Менда худди ишдагидек (ўқув муассасасидек) ўйимда ҳам жуда кўп 
қизиқарли юмушларим мавжуд. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling