Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Шахслараро муносабатлар интерперсонал ташҳисининг


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

Шахслараро муносабатлар интерперсонал ташҳисининг 
модификациялаштирилган варианти 
(Т.Лири - Собчик) 
 
Ўсмирнинг ижтимоий воқеликдаги ўз-ўзини қидириш, шахсий хусусиятларни 
аниқлаш жараёни кўп ҳолларда ички низоларни келтириб чиқаради. Болалиги 
ниҳоясига етган-у, ҳали катта бўлмаган инсон -- ўсмир учун ўзининг янги «Мени» 
образини қидириш анча оғриқли ва давомий кечади.
Уларга эътибор бермасликка уриниш ўсмирнинг атрофдагилар билан 
муносабатларига бузилишига олиб келмайди. 
Шахслараро муносабатлар соҳасида вужудга келадиган низолар ўсмирлар 
томонидан эмоционал аффектив тарзда қабул қилинади, улар баркамол шахс 
камолотига тўсқинлик қилиб, ўсмирнинг ҳаётий фаолиятсамарасизлигига сабаб 
бўлади. 
Шахслараро 
муносабатлар 
ташҳисининг 
(Т.Лири 

Собчик) 
модификациялаштирилган варианти шахслараро ва ички зиддиятлар структурасини 
ўрганиш учун жуда қулай. Эмпирик жиҳатдан исботланганки, ўз-ўзини баҳолаш 
структураси (реал «Мен» ва идеал «Мен») даги жиддий ўзаро номувофиқлик 
шахснинг ички дисгармониясидан дарак бериб, унинг низо уйғотувчи хулқ-атворига 
сабаб бўлади. Мазкур методиканинг қиммати шундаки, у ўз-ўзини баҳолаш 
тизимидаги номувофиқликни ва унинг характерини аниқлашга қодир бўлган ягона 
ўлчов асбоби эканидадир. 
Хилма-хил 
психодиагностик 
методикалар 
орасида 
шахслараро 
муносабатларнинг интерперсонал диагностикаси анкеталар ва кўп омилли 
сўровномаларнинг ижобий томонларини ўз ичига олганлиги билан ажралиб туради. 
Ушбу методлар эса мотивацияланган бузилиҳлар ва ва синалувчининг тадқиқот 
жараёнига установкалари таъсиридан холи эмас. 
Шахслараро муносабатлар диагностикаси методи Т.Лири (1969) ишлаб чиққан 
оригинал вариантдан асосан бошқа психодиагностик тадқиқотлар натижалари билан 
қиёслашда асослаб берилган талқин билан фарқланади. Бундан ташқари, Л.Н.Собчик 
томонидан спорт жамоаларидаги (1972, 1974, Л.Собчик), ишлаб чиқариш жамоалари, 
талабалар жамоалари ва бошқа турдаги кичик гуруҳлардаги (Л.Собчик 1986, 
М.Малешина, 1986) шахслараро муносабатларни ўрганиш жараёнида синовдан 
ўтказилган методиканинг вербал материалини мослаштириш ишлари амалга 
оширилди. Аммо методикани қўллаш амалиёти сўровнома ҳукмларининг айримлари 
мукаммал тўзилмаганлиги кўрсатди. Бу ҳолат методикани таҳрирлаш ва 
мослаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишга ундади. 
Шунингдек, натижаларни қайд этиш ва ҳисоблаб чиқишнинг ўзгачароқ қулай ва 
тезкор усули ишлаб чиқилди.
Шахс атрофдагилар билан ўзаро таъсирнинг долзарблашган жараёнидаги хатти 
- ҳаракатларида намоён бўлишига асосланиб Тимоти Лири эмпирик кўзатишларни 
шахслараро ўзаро таъсирининг 8та умумий, ёки 16 та тобора конкретлаштирилган 
октантлари – вариатнлари кўринишида системалаштирган. Шахслараро хулқ-атвор 
типларига мувофиқ жами 128 та анчагина оддий тавсиф-эпитетлардан иборат 
сўровнома ишлаб чиқилган. Сифат тавсифи у ёки бу шахслараро муносабатлар 
вариантини акс эттирувчи устувор типларни аниқлашни кўзда тутади. Октантларнинг 
ифодаланганлик даражаси тегишли баллар ва шахснинг маълум тавсифлари билан 
белгиланади. Октантларнинг қутбий тавсифларига тўхталиб ўтамиз. 


236 
Шахслараро муносабатларнинг дастлабки (1, -2, -3, -4 -) тўртта типи ноконформ 
тенденциялар устунлиги ва дезьюктив (конфликтли) кўринишларга мойиллик (3 - 4), 
фикрларнинг кўпроқ мустақиллиги ва ўз нуқтаи назарини ҳимоялашда қатъийлик, 
лидерлик ва устўворлик тенденциялари (1 - 2) билан характерланади. Қолган тўртта 
(5, -6, -7, -8 -) октант аксинча картинани намоён этади: конформ тенденциялар 
устунлиги, атрофдагилар билан алоқаларда конгруэнтлик (7, 8), ўзига ишномаслик, 
атрофдагилар фикрига ён босиш, муросага мойиллик (5,6)ни билдиради. 
Психограммада октантлар берк тўзилма сифатида берилиб, унинг чегараларида 
шахслараро 
муносабатлардаги 
хулқ-атвор 
услубига 
хос 
хусусиятлар 
жойлаштирилган. Ана шу шахслараро муносабатлардаги хулқ-атвор типларига 
мувофиқ тарзда 128 та содда, турли характерли хусусиятларни акс эттирувчи 
эпитетлар тўзилган. Методиканинг модификациялаштирилган вариантида махсус 
жавоб варақаси мавжуд бўлиб, унда 1 дан 128 гача бўлган рақамлар шундай 
жойлаштирилганки, ҳар бир октант бўйича балларни ҳисоблаш деярли 
автоматлаштирилади. 
Сўровнома бандлари бўйича ўз-ўзини баҳолар экан, синалувчи тегишли 
хусусиятни ўзи учун хос деб билгинида, жавоб варақасида унга мос рақамни ўчириб 
қуйиши, мос эмас» деган фикрда бўлса, рақамга тегмай ўтиши керак. Бунда 
қуйидагича йўриқнома берилади: Сизнинг олдингизда инсонга хос турли 
хусусиятларни ўзида жамлаган сўровнома. Ундаги ҳар бир ҳукмни ўқиб, сўнг у сизга, 
сизнинг ўзингиз ҳақингиздаги тасаввурларингизга мос ёки мос эмаслиги тўғрисида 
ўйлаб кўринг. Агар мос деб ҳисобласангиз, авоб варақасидаги тегишли рақамни «х» 
белги қўйиб ўчиринг, мос эмас деб ҳисобласангиз, жавоб варақасида ҳеч қандай 
белги қўйманг. Эътиборли бўлинг! 
Синалувчи ўзи ва ўзининг долзарб «Мен» ини баҳолагач, унга ўз-ўзини 
баҳолаш структурасида ўзаро мувофиқликни аниқлаш учун идеал «Мен»ини 
баҳолаш таклиф этилади. Бунда қуйидаги йўриқнома берилади: Энди сиз яна ўша 
сўровномадаги хусусиятлардан фойдаланиб, идеал «Мен»ингизни, яъни сиз 
интиладиган, сиз талпинадиган, сиз ўшандай бўлишни хоҳлайдиган «Мен»ни 
баҳоланг. Ҳар бир хусусият идеал «Мен»ингизга хос ёки хос эмаслигига мувофиқ (бу 
хусусият сизнинг реал «Мен»ингизга ҳам хос ёки хос эмас бўлиши мумкин) жавоб 
варақасидаги тегишли рақамни ўчиринг ёҳуд ўчирмай қолдиринг. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling