246
Муаммоли вазият – билиш эҳтиёжини қондиришда тафаккур қилиш шарти бўлган
психологик вазият.
Мулоқот – икки ёки ундан ортиқ одамларнинг ўзаро
бир-бирига таъсир этиши,
ахборот алмашиши.
Мулоқатчанлик – кишиларнинг бошқалар билан мулоқотга
тез киришувчанлик
қобилияти.
Низо – ўзаро таъсир кўрсатаётган кишиларнинг қарама-қарши қизишиши.
Низоли вазият – ўзаро таъсир кўрсатаётган кишиларнинг қарама-қарши фикрларини
тўқнашув вазияти.
Прогноз қилиш – тренингдан келиб чиққан ҳолда унинг самарасини олдиндан кўра
билиш.
Психологик зўриқиш – инсоннинг руҳий жиҳатдан азобланиши.
Психологик муаммо – бу
фикрлашни кенгайтиришга, ҳаётга ижодий ёндашувни
шакллантирувчи вазият.
Психогимнастик
машқлар
–
кишини
баркамоллаштиришга,
эмоционал
зўриқишларни бартараф этишга қаратилган машқлар мажмуи.
Рақобат усули – мулоқот жараёнидаги бир кишининг
иккинчи киши устидан
ҳукмрон бўлиши ва бутунлай вазиятни бошқариши.
Реакция – (лот.
re – қарши, action – ҳаракат) психология ва физиологияда ички ва
ташқи муҳитнинг турли таъсирларига аъзоларнинг жавоб қайтариши.
Релаксация – одамдаги жисмоний зўриқишнинг
психик кескинлиги тугаши
натижасида бўладиган тинчлик, осойишталик ҳолати.
Ролли ўйин – турли ижтимоий ролларни
бажарувчи кишилар орасидаги
муносабатларни мувофиқлаштиришга қаратилган машқлар мажмуасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: