Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи С. Суяровага


Download 15.24 Kb.
Sana04.11.2023
Hajmi15.24 Kb.
#1745263
Bog'liq
Кафолат хати мактаб директори


Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи С.Суяровага
Фориш тумани 22-сонли умумтаълим мактаби директори Ғ.Сапаралиев томонидан

КАФОЛАТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2023-2024 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида" 2023 йил 15 майдаги 125-сон буйруғи билан тасдиқланган таянч ўкув режа асосида мактабнинг ўқув режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.


2023-2024 ўқув йили учун мўлжалланган ўқув режадаги янгиликлар ва тушунтириш хатининг мазмун-моҳияти мактабнинг педагогик жамоаси ўртасида тyшунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, мактабда "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги низом (Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат paқaми 3271) талабларига мувофиқ, дарс тақсимоти амалга оширилди.
Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг ҳафталик дарс юкламалари асосида мактабларнинг дарс жадвали ишлаб чиқилди.
Ўқитувчиларга дарс соати тақсимоти қилишда амалдаги Низом талаблари бузилишида ҳамда коррупцион ҳолатлар ёки бошқа хато камчиликлар аниқланганда, шунингдек, уларга юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун интизомий жазо чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирилдим.
Ўқитувчиларга дарс тақсимоти қилишда коррупцион ҳолатларга йўл қўйилмаслиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексини 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ҳамда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддаси билан таъқиқланган хатти-ҳаракатлар амалга оширилмаслигига кафолат бераман.

22-сонли умумтаълим мактаби директори: Ғ.Сапаралиев


2023 йил 25 август
Download 15.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling