Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман 2-сон касб-ҳунар мактаби директори Турдиева Олима Оқиловнага т а в с и ф н о м а


Раҳбарлик салоҳияти, касбий маҳорати, обрўйи


Download 51 Kb.
bet2/2
Sana01.09.2023
Hajmi51 Kb.
#1671989
1   2
Bog'liq
О.Турдиева - Аннотация-2023

Раҳбарлик салоҳияти, касбий маҳорати, обрўйи. Раҳбар сифатида инновацияларни тез ўзлаштириб оладиган, ишчи ходимларга нисбатан талабчан, тўлиқ ҳуқуқий саводхонликка эга, ўз ишига масъулият билан ёндошадиган, жамоа ўртасида ва яшаш маҳалласида ҳурмат эътиборга эга.
Бугунги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар туб мазмун моҳиятини тушуниши ва уларнинг ижросидаги фаол иштироки: Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан таълим соҳасидаги ислоҳотлар туб мазмун-моҳиятини тўлиқ ва тўғри тушунади.
Миллий қонунчиликни билиши ва унинг ижросидаги иштироки
Миллий қонунчиликни, жумладан меҳнат қонунлари ва таълимга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни мукаммал билади ҳамда амалиётга татбиқ этади.
Ўз ишига ўта масъулиятли, давлат манфаатларига садоқатли, жонкуяр, фидойи, ўз жамоаси ва ёшлар муаммолари ва дардини тушунадиган, мустақил қарор қабул қилиш қобилиятига эгараҳбар.
У киши ўзининг меҳнатсеварлиги ташаббускорлиги, фидоийлиги учун ҳамда меҳрибон мураббий-устоз сифатида касб-ҳунар бошқармаси жамоасида, маҳаллада ва оиласи олдида хурмат қозонган.
Турдиева Олима Оқиловна юксак маънавиятли, жонкуяр педагог, фаолият кўрсатаётган касб-ҳунар мактаби жамоасида талабчан раҳбар, меҳнатсевар, қатъиятли, самимий, меҳрибон она, ибратли уй бекаси сифатида оиласи ва маҳалладошлари ҳурматини қозонган.
У Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда жамиятда аёлларнинг ижтимоий фаолиятини ошириш борасидаги фаолиятини амалга ошириб келмоқда.
У раҳбарлик қилаётган даврда Шароф Рашидов туман 2-сон касб-ҳунар мактаби қуйидаги ютуқларга эришди:
Касб-ҳунар мактаби фаолияти бошлангандан буён белгиланган ўқувчилар қабул режаси ортиғи билан биринчилардан бажариб келинмоқда. Касб-ҳунар мактабини битирган ўқувчиларнинг 15 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга киришди. Қолган ўқувчилар тадбиркорлик ҳамда ўзи танлаган касб бўйича иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Касб-ҳунар мактаби ўқитувчилар салоҳияти ҳам жуда юқори. 10 дан ортиқ ўқитувчилар ўз фан ва йўналишлари бўйича маҳаллий ва харқаро сертификатларга эга.
2022-2023 ўқув йили давомида касб-ҳунар мактаби ўқитувчи ва ходимларининг газета ва журналларда 15 дан ортиқ мақолалари чиққан, маҳаллий телеканалларда 10 дан ортиқ эълонлар ва янгиликлар мунтазам чиқиб келмоқда.
Бундан ташқари республика миқёсида ташкил этилган спорт мусобақаларида ўқувчиларимиз муносиб қатнашиб келмоқда.
Касб-ҳунар мактабида бюджетдан ташқари маблағ топиш режасига асосан қуйидаги ишлар амалга оширилган.
-Тикувчилик цехида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
-Бўш турган техникалар, бино ва иншоотларни ижарага берилган.
-Ўқув курслари ташкил этилган.
-“B” ёки “BC” тоифали ҳайдовчилик курси йўлга қўйилган.
Шароф Рашидов туман 2-сон
касб-ҳунар мактаби
Касаба уюшма қўмитаси раиси: Р.Муҳаммедов
Download 51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling