Jizzax viloyati hokimligi
Download 195.04 Kb.
|
Dars jadvalini tuzishga qo`yilgan gigiyenik talablar
Вилоят халқ таълими
бошқармаси бошлиғи в.б: И.Умаров Умумий ўрта таълим мактабларида фанлар бўйича дарс жадвалини тузишга қўйилган педагогик, психологик ва гигиеник талаблар Умумий талаблар Дарс жадвали-ўқув муассаси фаолиятидаги асосий расмий ҳужжатдир. Илмий, методик педагогик-психологик нуқтаи назардан тузилган дарс жадвали таълим муассаси фаолиятининг тўғри ташкил этилишини таъминлайди. Дарс жадвалини тузишда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ва иш қобилиятининг юқори ёки паст бўлган соатлари, фанларнинг мураккаблик даражаси, ўқитувчининг дарс юкламасини ҳисобга олиш керак. Дарс жадвалини тузишда қуйидагиларга эътибор берилиши лозим: 1.Кичик мактаб даврида (1-4-синф ўқувчилари) 6-7 ёшдан 10-11 ёшгача бола биринчи маротаба мактабга боради, янги шароитга мослашади. Бу даврда боланинг жисмоний ўсиши билинарсиз кечади, лекин унинг бошқа кўрсаткичлари яққол ўзгаради, яъни организм аъзолари ва тизимлари фаолиятининг мукаммаллашуви кузатилади. Мазкур давр болалик ва ўсмирлик даври орасидаги кўприк ҳисобланади. Ўрта мактаб 5-9-синф ўқувчилари (11-12 ёшдан 14-15 ёшгача) даври шиддатли ўсиш ва ривожланиш даври бўлиб, жинсий ривожланишнинг бошланғич ва чўққисига тўғри келади. Ўғил болаларда ҳам, қиз болаларда ҳам ҳаракат-таянч ва марказий асаб тизимларининг мукаммаллашуви давом этади. Катта мактаб (10-11-синф ўқувчилари, 15 ёшдан 18 ёшгача) даврида болалар нафақат жисмоний, балки ақлий, маънавий ва ижтимоий жиҳатлардан ҳам ривожланади. 2. Олимларнинг илмий текширувлари натижасида, мактаб ёшидаги болалар ақлий қобилиятининг биоритмологик оптимуми 10-12-соатлар орасидаги интервалга тўғри келиши аниқланган. Бу соатларда ўқувчи берилган материални организмнинг психофизиологик имкониятларини энг минимал даражада сарф қилиб, максимал даражада ўзлаштириши мумкин. Шунинг учун бошланғич синфларнинг дарс жадвалида асосий фанлар 2-3-соатларга ўрта ва юқори синфларда эса 2,3,4-соатларга қўйилиши керак. Иш қобилияти ошишининг иккинчи чўққиси соат 16-18ларга тўғри келади, ана шу вақтда уй вазифасини бажаришга киришиш тавсия этилади. 3. Ўқувчиларнинг ақлий иш қобилияти ўқув ҳафтасининг турли кунларида турлича бўлади. Ҳафтанинг ўртасида у юқори даражада бўлади, ҳафтанинг бошида (душанба) ва ҳафтанинг охирида (жума) пасайиб кетади. Шунинг учун ўзлаштириш мураккаб бўлган фанларнинг ўқув юкламасини ҳафта жавомида шундай тақсимлаш керакки, унинг энг катта ҳажми сешанба ва (ёки) чоршанба кунларига тўғри келиши керак. Чунки ўқувчилар янги материални ўзлаштиришининг энг юқори чегараси ҳафтанинг ўртасидаги кунларда самарали бўлиши психолог олимлар томонидан аниқланиб тавсия этилган. 4. Назорат ишларини ҳам иложи борича шу кунларда ўтказиш яхши самара беради. Бу кунларда дарс жадвалига мураккаб фанлар ёки ўрта оғирликдаги фанлар ҳафтанинг бошқа кунларидагига қараганда кўпроқ ҳажмда киритилиши лозим. Чоршанба куни эса дарслар бирмунча енгиллаштирилса, мақсадга мувофиқ бўлади. 5. Биринчи синф ўқувчиларига адаптация жараёнини енгиллаштириш учун “босқичли” ўқув машғулотлари тартибли қўлланилиши керак ва бунда ўқув юкламаси аста-секинлик билан орттириб борилиши лозим. Сентябрь ойида 35 дақиқадан давом этадиган 3 та дарс, иккинчи чоракда 35 дақиқадан давом этадиган 4 та дарс қўйилиши керак. Бошланғич синфларда асосий фанлар бўйича ўтиладиган дарсларда ўқув ишларининг зичлиги 80 %дан ошмаслиги керак. 6. Мактабларда дарслар соат 800 дан эрта бошланмаслиги лозим. Жадвалдан ташқари дарсларни ўтказиш таъқиқланади. Чуқурлаштирилган дастур асосида ўқитиладиган ўқув муассасаларида ўқиш фақат бир навбат (смена) да ташкил қилиниши керак. 7. Навбат (смена)лар орасида дарс хоналарини тозалаш ва шамоллатиш. 8. Бир неча навбатда ишлайдиган умтаълим муассасаларида бошланғич синф ўқувчилари, бешинчи синф ва битирувчи синф ўқувчилари учун дарслар фақат биринчи сменада ўтилиши лозим. 9. Мактабларда дарс жадвалллари факультатив ва асосий дарслар учун алоҳида-алоҳида тузилиши лозим. Факультатив дарсларни асосий фанлар кам бўлган кунларга режалаштириш керак. Факультатив дарслар бошланишидан олдин ва асосий дарслар тугаганидан сўнг танаффус ташкил қилинади. 10. Бола организми толиқишга мойилдир. 5-7 ёшли бола 15 дақиқа давомида, 8-10 ёшли бола эса 20 дақиқа давомида, 11-12 ёшли бола эса 25 дақиқа давомида фаол диққатини сақлай олиши мумкинлиги аниқланган. Бош миянинг пўстлоқ қисми хужайралари толиққанда тормозланади ва шу билан ҳимояланади. Ўта толиқиш бу болалар ва ўсмирларда юзага келувчи кўпгина патологик холатларнинг сабабидир. Ўқувчиларнинг ўта толиқишига олиб келувчи уч гурух омиллар мавжуд: А) умумий ўқув ва меҳнат жараёнини нотўғри ташкиллаштириш; Б) болалар ва ўсмирларнинг ёши ва индивидуал хусусиятларига ўқув юкламасининг мос келмаслиги; В) ўқув тартиби ва шароитларига қўйиладиган гигиеник талабларни инкор этиш; Шунинг учун дарс жадвали тузишда бола организмининг толиқиб қолишини ҳам ҳисобга олиш лозим. Download 195.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling