Jizzax viloyati hokimligi


Ўқувчилар учун максимал ўқув ҳажми


Download 195.04 Kb.
bet4/6
Sana22.08.2023
Hajmi195.04 Kb.
#1669240
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Dars jadvalini tuzishga qo`yilgan gigiyenik talablar

Ўқувчилар учун максимал ўқув ҳажми



Синф

1 ҳафтадаги соатлар сони

1-синф

22 соат

2-синф

24 соат

3-синф

26 соат

4-синф

26 соат

5-синф

32 соат

6-синф

34 соат

7-синф

35 соат

8-синф

36 соат

9-синф

37 соат

10-синф

39 соат

11-синф

39 соат




  1. Мактабларда факультатив, гуруҳли ва индивидуал машғулотлар ўқувчиларга юклатилиши мумкин бўлган максимал ҳажм меъёридан ошмаслиги керак. Олти кунлик ўқув ҳафтасида кундалик ўқув юкламаси 1-2-синфлар учун 3-4 соатни, 3-4-синфлар учун 4 соатни, 5-7-синфлар учун 5-6 соатни ва 8-9-синфлар учун 6 соатни ташкил қилади.

  2. Бошланғич ва ўрта синфларда биринчи дарс соатида ўқувчиларнинг иш қобилияти пастроқ бўлиб, 2-3-дарсларда асаб тизимининг иш қобилияти юқори даражага етади, 4-дарсда чарчашнинг биринчи аломатлари пайдо бўлади. 5-6 соатларда эса ўқувчининг иш қобилияти кескин камая бошлайди. Шунинг учун кучли асаб фаолиятини талаб қиладиган математика, физика, она тили, хорижий тиллар, кимё каби фанларни имконият даражасида 1-3 соатларга қўйиш лозим.

  3. Ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳамда фанлардаги мавзулар интеграциясини ҳисобга олган ҳолда, айрим фанларни ёки турдош фанларни кетма-кет 2 соатга қўйиш мумкин. 5-9-синф ўқувчилари учун иккита дарсни кетма-кет ўтказиш қуйидагилар учун рухсат берилади: лаборатория дарслари, назорат ишларини ўтказиш, меҳнат дарслари ва жисмоний тарбия дарслари.

  4. 5-9-синф ўқувчилари учун иккита асосий ва махсус фан дарсларини кетма-кет ўтказишга, агар улар жисмоний тарбия дарсларидан кейин ёки 30 дақиқалик динамик танаффусдан сўнг ўтказилса , рухсат берилади. 10-11-синф ўқувчилари учун иккита дарсни кетма-кет ўтказиш асосий ва махсус фанлар бўйича рухсат берилади.

  5. Фанлар чуқурлаштирилиб ўқитиладиган мактаб (синф)ларда ва ихтисослашган мактабларда махсус фанларнинг хусусияти ва ўқувчиларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда кетма-кет 2 соат қўйиш мумкин.

  6. Дарс жадвалига 2 соатли фан қўйилса, яна бошқа 2 соатли фан қўйиш мумкин эмас.

  7. Ўқув режада 1 ёки 2 соатдан ҳафтасига ўқитилиши белгиланган фанлардан дарс жадвалига 2 соатга кетма-кет қўйиш мумкин эмас.

  8. Бошланғич синфларда иккита дарсни танаффуссиз кетма-кет ўтказиш таъқиқланади. (1-4-синфлар учун қўшалоқ дарслар ўтказиш таъқиқланади).

  9. Дарс жадваллари тузилганда кун ва ҳафта давомида кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар учун асосий фанларнинг мусиқа, расм, меҳнат, жисмоний тарбия дарслари билан оралатиб ўтказилиши, ўрта ва катта ёшдаги мактаб ўқувчилари учун эса математика ва ижтимоий фанларни оралатиб ўтказиш керак.

  10. Уй вазифасини бажаришга кўп вақт сарфланадиган фанларни дарс жадвалига бир кунга киритиш тавсия этилмайди.

  11. Барча умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бир сменали мактабларда дарслар орасидаги танаффуслар 10 дақиқадан кам бўлмаслиги, катта танаффус эса (2 ва 3-дарслар орасида) 30 дақиқагача бўлиши керак. Битта катта танаффус ўрнига иккита, яъни 2 ва 3-дарслардан сўнг 20 дақиқалик танаффуслар ташкил қилиш ҳам мумкин. Танаффусларни максимал даражада очиқ ҳавода ҳаракатчан ўйинларда ўтказиш лозим.

  12. Икки сменали мактабларда дарслар орасидаги танаффуслар 5 дақиқадан кам бўлмаслиги, катта танаффус эса (2 ва 3-дарслар орасида) 20 дақиқа бўлиши керак. Навбат (смена)ларнинг орасида синфхоналарини шамоллатиш учун 20 дақиқа танаффус бўлиши керак.

  13. Таътиллар давомийлиги кузги 6 кун, қишги 10 кун, бахорги 10 кун бўлиши керак. Ёзги таътилнинг бошланиши 1-синфлар учун 31 майдан, 5-8-синфлар учун 19 июндан, 9-синфлар учун 25 июндан бўлиши керак. Шунингдек, бошланғич синф ўқувчилари учун 1-йилда ўқув хафталар сони 32- ҳафтани, юқори синфлар учун 34-ҳафтани ташкил қилади (имтиҳон даврини ҳисобга олган ҳолда).

  14. Фанларни чуқур ўқитишга ихтисослашган мактабларда ўқитиш фақат 1 сменада олиб борилиши керак.

  15. Ўқув фаолияти давомида организмнингиш қобилияти ўзгаради. Шунинг учун йил бошида ўқув ҳафтасининг биринчи кунида, дарслар енгиллаштирилган бўлиши, янги ва муракаброқ материалларнитушинтириш, синов ишларини бериш тавсия этилади. Ўқув хафтасининг, чоракнинг ёки ўқув йилининг ўртасида ўқув дастурининг ўртасида ўқув дастурининг энг катта ҳажмини, факултатив машғулотларни, тўгарак ишларини ва бошқа тадбирларни режалаштириш мумкин.Толиқишнинг илк белгилари пайдо бўлиши юқори ва мустахкам иш қобилияти даврининг тугаганидан далолат беради.




Download 195.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling