Йй. Биринчи жаҳон иқтисодий инқирози


-1857 йилларда олтин ва банк соҳасининг ўзгаришлар динамикаси


Download 116.83 Kb.
bet3/4
Sana17.06.2023
Hajmi116.83 Kb.
#1535046
1   2   3   4
Bog'liq
7-инқироз

1851-1857 йилларда олтин ва банк соҳасининг ўзгаришлар динамикаси
Олтин захиралари банк кўрсаткичи (фунт стерлин ва фоиз кўринишида)
Огаё компанияси Нью-Йорк филиалининг муваффақиятсизликка учраганидан бир ой ўтиб, Филаделфия шаҳри Пенсилвания банки 1857-йил 25-сентябрда тўловларни тўлашни тўхтатиб қўйди ва бу банк тизимида ноаниқликни келтириб чиқарди. Банк президенти Томас Аллибоннинг журналистларга айтишича, бу ҳолат вақтинча бўлса ҳам, бошқа банкларнинг иш фаолиятига кескин таъсир курсатган.

1857-йилда Буюк Британия ва Эрон ўртасида Париж Тинчлик шартномаси имзоланди. Шартномага кўра, Эрон Ҳирот ва Афғонистоннинг бошқа ҳудудларига бўлган даъвосидан бутунлай воз кечди.



Уолл-стрит тўхтатиб қўйилган кун, 1857 йил 14-октабрь.

1856 йилга келиб 1253 та банк хизматлари мавжуд бўлиб, уларнинг 60 миллион долларлик активлари ва 417 миллион долларлик мажбуриятлари бор эди. Банк уйлари ўз мажбуриятларини активлар коэффициентига кўпайтирганда - бу банк тизимидаги хавфнинг ўсиши белгиси, яьни тақдим этилаётган кредитларнинг муҳим қисми қуруқлик ва темир йўл қимматли қоғозларидаги чайқовчиликка йўналтирилди. 1847 йилдан бери темир йўл захиралари ва облигацияларига ҳаддан ташқари кўп сармоя йуналтирилиши ушбу қимматли қоғозларнинг нархини ошишига сабаб бўлди. Улар кўпайиб бораверади деган тахминлар чайқовчиларни темир йўл акцияларини сотиб олиш учун қарз олишга мажбур қилди, кейинчалик булар қўшимча кредитлар учун гаров сифатида ишлатилди.


1857 йилдаги жазава олдидан темир йўллар бир неча йиллар давомида яхши ишлади. Бу темир йўл қимматли қоғозлари дивидендларни тўлашда давом этишига ва бозор қийматининг ошишига катта имкон яратди. Ер чайқовчилари, айниқса, темир йўл қурилиши учун ажратилган ерларни сотиб олишга интилишди. Агар улар темир йўл қурилиши режасини тахмин қила олишса, ерларни арзон сотиб олиб, кейинчалик уларни қуриш режалари пайдо бўлганида анча қиммат нархга сотишлари мумкинлигини билишарди. Ғарбий темир йўлларнинг кенгайиши билан ер спекуляцияси ҳам ривож топди. Хар қандай ҳудудда ернинг қиймати ва кўчиб келганлар сони ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд эди. Кўрсаткичларнинг мутассил ўсишига ишонган инвесторлар темир йўлларга сармоялар киритишни бошлашди, бу эса ушбу ҳудудларда ер нархининг ошишига олиб келди.




Download 116.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling