Йй. Биринчи жаҳон иқтисодий инқирози


Download 116.83 Kb.
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi116.83 Kb.
#1535046
  1   2   3   4
Bog'liq
7-инқироз




7. 1857-1858 йй. Биринчи жаҳон иқтисодий инқирози

Бу сафарги инқирознинг келиб чиқиши АҚШдан бошланиб, Франция ва Германияни ҳам ўз домига тортди. Аста-секинлик билан молиявий-хўжалик муносабатлари ва ижтимоий ҳаётга таъсир кўрсатиб, бутун Европани ва Лотин Америкасини қамраб олди. Инқирознинг келиб чиқиш сабаби ва бош объекти сифатида АҚШ темир йўл компаниялари акциялари олди-сотди савдосидаги чайқовчиликнинг авж олиши ва давлат томонидан ерларнинг тарқатилиши натижасида содир бўлган.


Англияда ва Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам темир йўл ва оғир саноат акциялари савдоси билан боғлиқ бўлган чайқовчиликнинг олдини олиш, унга чек қўйиш мақсадида пул массаси кенгайтирилган. АҚШда олтин қазиб олишнинг тезлашиши ва банклараро операцияларнинг кенгайиши; Европа ва Америка қитъалари ўртасидаги савдо ва молия муносабатларининг ривожланишига олиб келди, шу маънода АҚШ ва Европа мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар глобал бозорлар шакилланишининг фундаментал асосига айланди. АҚШга Англиядан ликвидлилиги юқори бўлган маблағларнинг кириб келиши ва Англиянинг ўзида 1844-йилда қабул қилинган актнинг (банклар фаолиятига тегишли бўлган АКТ) вақтинчалик бекор қилиниши ва Англия банки томонидан банкнотлар эмиссиясига қўйилган чекловларнинг юмшатилганлиги ҳамда Гамбург молия бозорларига қўшимча равишда кумушнинг кириб келиши Европада содир бўлган молиявий инқироз асоратларини қисқартирилаганлиги юмшатиб турар эди. Мазкур инқирознинг икки минтақалар орасидаги иқтисодий муносабатлар доирасида келиб чиқиши эса унинг қамровини янада кенгроқ авж олишига сабаб бўлди ҳамда тарихга “ биринчи жаҳон иқтисодий инқирози сифатида кирди”.

Келиб чиқиш сабаблари

1850-йилларда Буюк Британиянинг дон маҳсулотлари тўғрисидаги қонунини бекор қилиши ва Россиянинг Қрим уруши туфайли дон экспортини блокировкалаши натижасида AҚШ дунёнинг энг катта “нон савати”га айланди. Бир бушел буғдойнинг нархи 2,19 долларга тенг бўлди, бу эса товарлар нархларининг кескин ошишига олиб келди. Шунингдек, олтин ишлаб чиқариш 30 фоизга ошди, Калифорния ҳамда Aвстралиядаги олтин қидириш ишларининг йўлга қўйилиши инфляция ва чайқовчиликни кучайтирди. Жануб мамлакатлари еса пахта етиштириш орқали икки карра фойда кўрди. AҚШ темир йўллари Европага донли маҳсулотларни етказиб берилишдан енг кўп фойда олувчига айланди. Шу сабабли Aмерика портлари дон етказиб беришни тезлаштирди. Бироқ, темир йўлларининг ҳаддан ташқари кенгайиб кетиши, темир йўл акциялари нархининг ошишига олиб келди. Ушбу асосий иқтисодий ўзгаришлар тоғ-кон саноати, темир ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги саноати ҳамда Ғарб мамлакатларида товар етказиш хизматлари бозорининг вужудга келишига замин яратди. Aммо, ушбу ривожланиш инфляция, сармояларнинг ортиб кетиши ҳамда спекуляциянинг жадал ривожланишига сабаб бўлди. 1844-йилда Самуэл Ф. Морсе томонидан телеграф ихтиро қилинганлиги сабабли, ахборот алмашинуви тезлашди ҳамда 1857 йилдаги инқироздан олдинги ваҳима бутун АҚШ бўйлаб тез тарқалиб кетди. Европа мамлакатлари трансатлантик алоқа кабели орқали AҚШда содир бўлаётган иқтисодий янгиликлардан ҳабар топа бошлади. Бу эса, Европада ҳам жазава кўтарилишига сабаб бўлди. Икки минтақа ўртасидаги ахборот алмашинувининг такомиллашиб бориши 1857 йилги ваҳиманинг жаҳон иқтисодий инқирозига айланишига олиб келди. Британияда Палмерстон ҳукумати 1844 йилги Банк Низоми тўғрисидаги қонун талабларини четлаб ўтди, бу муомаладаги пул миқдорини захиралаш учун олтин ва кумуш захираларини талаб қилди. Ушбу четлаб ўтиш ҳақидаги шов-шувли янгиликлар Британияда ваҳима қўзғатди. 1857 йил молиявий таназзул узоқ давом этмади, аммо 1861 йилда Америка фуқаролар уруши бошлангунга қадар тикланиш кузатилмади.


1850-йилларнинг бошларида Қўшма Штатларда катта иқтисодий фаровонлик кузатилганди. Бу фаровонликнинг сабаби, пул массасининг Калифорниядаги “Голд Руш”да қазиб олинган олтин ҳисобидан катта миқдорда рағбатлантирилиши эди. Мазкур йилларнинг ўрталарига келиб қазиб олинган олтин миқдори камайиб бора бошлади. Натижада, ғарбий минтақадаги банкирлар ва инвесторлар эҳтиёт чораларини кўришни бошлашди. Ҳукумат эса банклар устидан назорат ўрнатиб, олтин ўтказмаларини амалга оширишни тақиқлаб қўйди. Банклар бир неча ҳафтага ёпилди, лекин қайта очилганида, янада қатъий назоратга учради. Гарчи фонд бозори инқирози октябр ойининг оҳирида тугаганига қарамай, ваҳима ўзининг кульминацион нўқтасига ўтди. Банклар ҳукумат назоратини чеклаш мақсадида ойлаб фаолият юритмасликка мажбур бўлишди. Бу давр ичида Филаделфия шаҳридаги Пенсилвания банки банкротлик эълон қилди. Жазава мамлакатнинг тез фурсатда рецессияга учрашига олиб келди. Фуқаролар урушидан кейин Америка банклари қайта тикланмади. “Ohio Life Insurance & Trust Company” компаниясининг инқирозидан сўнг, молиявий ваҳималар тезда тарқалди. Бунинг сабаби, корхоналар касодга учрай бошлади, темир йўл саноатида молиявий таназзул юзага келди ва юзлаб ишчилар ишдан бўшатилди. 1857 йилдаги жазава олдидан кўплаб банклар, савдогарлар ва деҳқонлар ўзларининг сармоялари орқали таваккал қилиш имкониятидан фойдаланганлар. Аммо, бозор нархлари тушиши биланоқ, улар молиявий ваҳима таъсирларини бошдан кечиришди.
1858 йил давомида темир ишлаб чиқариш кўлами кескин пасайди. Бундан айниқса, Питтсбург, Огаё ва Мичиган штатлари катта зарар кўрди. Жазава давомида, темир ва ускуналарга буюртмалар бекор қилинди. Натижада мамлакат йирик тадбиркорларининг бизнес самарадорлиги 40-50 фоизга тушиб кетганлиги сабабли темир йўл қурилишини тўхтатди. Ғарбий ва ўрта ғарбий ҳудудларда кичик бизнес субъектлари инқирозга учраши тезлаша бошлади. AҚШнинг барча штатлари бўйлаб банклар ёпила бошлади.

Мустамлакачилар 1858-йилда Ҳиндистонни Буюк Британия мулки деб эълон қилдилар. Қўзғолончилар тор-мор келтирилган бўлса-да, мустамлакачилар баъзи ислоҳотларни ўтказишга мажбур бўлдилар. Чунончи, ер эгаларининг солиқларни ошириши тақиқлаб қўйилди. Маҳаллий князларнинг ўз ерларига эгалиги дахлсиз деб эълон қилинди. «Ост-Индия» компанияси эса тугатилди. Ҳиндистонни бошқариш Британия маъмурлари қўлига ўтди.

1857-йилга келиб AҚШ иқтисодиёти ривожланишнинг енг юқори чўққисига чиқди ва йирик муаммолардан бири бўлган темир йўл ва ғарбий мамлакатларда спекуляцияни авж олишига сабаб бўлди. Товарлар бозорида ҳам темир йўл бозоридаги каби “кўпик эффекти” юз берди. Темир йўллар ўз акция ва облигациялари сотувидан қўшимча маблағга эришиш мақсадида фойдалана бошлади. Темир йўллари ҳаддан ортиқ кенгайганганлиги ва капитализациялашганига қарамай ундан тўлиқ фойдаланилмади.


1857 йилгача темир йўл саноати одамларнинг ғарбга, айниқса Канзас штатига кўчиб ўтиши туфайли ривожланди. Одамларнинг оқими темир йўлларни фойда келтирувчи соҳага айлантирди, натижада банклар темир йўл компанияларига катта кредитлар беришни бошладилар.
1857 йил июль ойида темир йўл захираси энг юқори даражага кўтарилди ҳамда қимматли қоғозлар билан боғлиқ фирибгарликар авж олиши кўплаб низоларга сабаб бўлди. Натижада, биржада акциялар нархи пасайиши кузатилди. Ниҳоят, август ойида дон савдоси билан шуғилланувчи йирик компаниялардан бири - “N.H.Wolfe & Company” инқирозга юз тутди. Бозорга бўлган ишончнинг камайиши туфайли темир йўлларидаги дон маҳсулотлари ташиш билан боғлиқ йўқотишлар ҳақида миш-мишлар тарқалди.

1858-йилда америкаликларга яна бир нечта порт очиб қўйилди. Япониядаги АҚШ фуқароларига экстерриториаллик ҳуқуқи берилди. Айни пайтда АҚШ товарларига жуда паст бож тўловлари белгиланди. Тез орада худди шу мазмундаги шартномалар Европа давлатлари билан ҳам имзоланди. Аслида бу шартномалар Японияни камситувчи тенг болмаган шартномалар эди. Ҳарбий жиҳатдан қудратли давлатларга ён бермасликнинг иложи йўқ эди. Шу тариқа Япониянинг сиёсий ва иқтисодий ёпиқлик даври тугади.

1857 йил 24 август куни эрталаб ғарбий инвестициялар учун хорижий маблағлар ва темир йўл захираларини бошқаришга ихтисослашган “Ohio Life Insurance & Trust Company” компанияси банкротлик эълон қилди. Компания маблағларини ўзлаштиришда менежер айибланаётган эди. Инқироз туфайли “Ohio Life Insurance & Trust Company” ўз акцияларни сотишни бошлади. Бир ҳафта ўтгач эса, “Мичиган Марказий Темир йўли” фаолияти муваффақиятсиз якунланди. Европа мамлакатлари трансатлантик алоқа кабели орқали мазкур янгиликлардан ҳабар топа бошлади.


Огаё штатидаги банк йирик ипотека кредитларига эга бўлиб, штатининг бошқа инвестиция банклари билан алоқа ўрнатганди. Нью-Йорк (times) журналида чоп этилган мақолага кўра, Огаё компаниясининг Нью-Йорк шаҳри ва Синcиннати шаҳридаги филиаллари фаолияти тўхтатилган. Компаниянинг муваффақиятсизлиги туфайли темир йўл соҳаси ҳамда ер бозорларининг иқтисодий аҳволи рекорд даражада ёмонлашди ва молиявий ваҳима янада авж олишига олиб келди.
1858-йил баҳорига келиб, тижорат кредитлари синиб, Ғарбнинг қарздорлиги савдогарларни товар захираларни сотиб олиш имкониятининг қисқаришига мажбур қилди. АҚШ Ғарбида чекланган харидлар мамлакат бўйлаб савдогарлар даромадининг пасайишига олиб келди. Темир йўллар “ўзаро боғлиқ бўлган миллий иқтисодиёт”ни вужудга келтирди. Ғарбдаги рўй берган иқтисодий ваҳима минтақалар аро иқтисодий инқирозга олиб келди. Кўпгина банклар темир йўлларни ва ер ресурсларини молиялаштирганлиги сабабли, улар мазкур сохаларга оид қимматли қоғозлар қиймати тушишидан катта зарар куришди.
Бостон ва Ворcэстер темир йўл компанияси оғир молиявий қийинчиликларни бошдан кечирди. Шунингдек, компания ишчилар иш ҳақини ўн фоизга камайтириши ҳақида эълон қилди. Темир йўлнинг қимматли қоғозлари қийматининг пасайиши билан бир қаторда, Ғарбда фермерлар гаровга олган ерлари бўйича тўловларни тўлашдан бош тортдилар, бу эса банкларга янада кўпроқ молиявий босим ўтказди.
Мазкур инқирознинг глобал даражада рўй бериши телеграфнинг кашф этилиши орқали ахборот алмашинувининг тезлашиши, Темир йўллар воситасида шахарлар саноатининг бир бирига боғланиши ҳамда мамлакатлар тадбиркорларининг иқтисодий ахволга оид янгиликлардан тезроқ ҳабар топиши оқибатида минтақалараро ваҳиманинг кучайиши билан боғлиқ жараёнларни ўз ичига олди.


Download 116.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling