Йй. Биринчи жаҳон иқтисодий инқирози
Download 116.83 Kb.
|
7-инқироз
Оқибатлари
1855 йилда дон нархи кескин кўтарилиб, бир бушел бўғдой 2,19 долларни ташкил қилди ва деҳқонлар ўзларининг ҳосилини кўпайтириш учун ер сотиб олишни бошладилар. Бироқ, Европалик деҳқонлар 1856-1857 йилларда жуда катта миқдорда дон маҳсулотларини етиштирди, бунинг натижасида Ғарб мамлакатларининг темир йўллардан кўрадиган даромадига зарар етди. Шу билан бирга Россиянинг дон экспортини блокировка қилишига сабаб бўлган Қирим уришининг тугаши, ушбу давлатнинг дон маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқди. Ғалла нархи ҳам сезиларли даражада пасайиб кетди ва бунинг оқибатида деҳқонлар зарар кўра бошладилар, натижада банклар сотилган ерларни ундириб олишди. Оқибатда бир бушел буғдой нархи 80 сентгача арзонлашди, юк ташиш ҳажми ҳам кескин пасайди. Қимматли қоғозлар бозори инқирозга учраганидан сўнг Ғарб мамлакатларида ер баҳоси сезиларли даражада тушди ва ипотека банкротлиги кузатилди. Темир йўл даромадининг қисқа муддат ичида катта миқдорда зарар кўриши оқибатида ички инвесторлар темир йул компанияларини тарк эта бошлади. 1857-йилдаги жазава AҚШ тарихида 1850-1857ғйиллардаги бизнес қамровининг кенгайишига сабаб бўлди. Мамлакат темир йўлининг узунлиги 9 021 милдан 22 076 милгача узайтирилди. Кўпчилик 1857-йилнинг сўнгги ойларида, мазкур йилнинг 24 августида “Ohio Life Insurance & Trust Company”нинг инқирози ваҳима қўзғалишига сабаб бўлган бир қатор воқеаларни ҳаракатга келтирди деган хулосага келишди. Джеймс Хюстон каби тарихчилар ваҳима қўзғалишининг қўшимча сабабларини очиб беришди. 1988-йилда нашр этилган «1857 йилдаги ваҳима ва фуқаролар урушининг бошланиши» китобида Хюстон инқироз нафақат Огаё компаниясининг муваффақиятсизлиги туфайли юзага келди, балки, бу 1856 йилдаги Қрим уруши тугашининг натижаси деб таъкидлади. 1854-1856 йилларда Қрим уруши Россиянинг Европага дон экспортини тўхтатди натижада Америка Ғарбидан буғдойга бўлган талабни оширди. Талабнинг бу ўсиши, ўз навбатида, буғдой нархини оширди ва Ғарбга миграция оқимини осонлаштирди. Гарчи бу Америка Ғарбида ер бозоридаги чайқовчиликнинг ягона сабаби бўлмасада, Америка донига бўлган талаб (Калифорниядаги олтин қазиб чиқарилиши билан бирга) муҳим рол ўйнади. Қрим уруши тугагач, Европаликлар Америкалик фермерлардан буғдой сотиб олишни тўхтатдилар, бу эса нархлар ва фойданинг пасайишига олиб келди. 1857-йилда Англия 1,02 миллион бушел ун ва 8,56 миллион бушел буғдой сотиб олди. 1858-йилга келиб ун экспорти 893 000 бушелга, буғдой 5,12 миллион бушелгача тушди ва 1859 йил июнига қадар атиги 984 минг бушел буғдой ва 166 минг бушел ун сотиб олинган. Огаё компанияси Нью-Йорк филиалининг инқирози буғдойга бўлган талабнинг пасайиши ҳамда 1857-йилги ваҳима бошланишини белгилаб қўйди, деб ёзади Хюстон. Download 116.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling