3. Транспорт тизимини бошқаришни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси транспорт тизимини, Ўзбекистон ҳаво йўллари компанияси , Ўзбекистон автомобиль транспорти ва дарё транспорти агентлиги, йўл хўжалигига Ўзавтоёўл қўмитаси ва Ўзбекистон темир йўллари компанияси амалга оширади. Ҳудудларда транспортни бошқариш органларининг кенг тарқалган жаҳон амалиётига мос келадиган тузилмаси қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: - транспорт маъмурияти органлари (департамент ёки транспорт комитети), Ўзбекистон транспорт Инспекциясининг (РТИ) ҳудудий бўлинмаси, Давлат автомобиль инспекцияси органлари (ГАИ) ва бошқа назорат органлари;
-
- маъмурий бўлмаган хўжалик-молия ташкилотлари ва корхоналари, транспорт маъмурияти номидан ҳудуднинг транспорт тизимини молиявий ва моддий-техник қўллаб-қувватлаш функцияларини амалга оширади (транспорт хизматларига ягона буюртмачи хизмати, ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш ассоциациялари, жамғармалар, транспорт банклари, консорциумлар). Айтайлик, ягона буюртмачи хизмати, масалан, аҳолининг манфаатлари йўлида дотациялар ва моддий ресурсларни жамоат транспорти корхоналари ўртасида тақсимлаш ва улар томонидан тақдим қилинадиган транспорт хизматларининг миқдори ва сифати бўйича ўзларининг шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш билан шуғулланиши лозим;
- мувофиқлаштириш органлари (транспорт кенгашлари, ишчи гуруҳлар ва комиссиялар) ва жамоатчилик ташкилотлари (масалан, ташувчилар Ассоциацияси ва бошқалар), ҳудуднинг транспорт тизимини ривожлантириш соҳасида кейинчалик транспорт маъмурияти томонидан қабул қилинадиган муҳим қарорларни тайёрлаш ва муҳокамага қўйишни амалга оширади.
- Ҳудудий транспорт маъмуриятининг мумкин бўлган тузилиш схемаси
- 4. Ҳар хил транспорт турларининг ўзаро ҳаракатлар соҳалари
- Транспорт турларининг ўзаро ҳаракатларининг техник соҳаси мувофиқлаштиришнинг қуйидаги шаклларини кўзда тутади: улар бўйича аралаш боғланишларда юклар ва йўловчилар ўтадиган туташтириладиган тизимлар ва линиялар ҳамда транспорт тугунларидаги қурилмаларнинг ўтказиш ва қайта ишлаш қобилиятини мувофиқлаштириш; қайта юклаш воситаларидан самарали фойдаланиш ва йўловчиларга қулайликлар туғдириш мақсадида ўзаро талабларни ҳисобга олиш ва ҳаракатланувчи таркиб ва контейнерларнинг параметрларини габарит ўлчамлар, юк кўтарувчанлик, сиғдирувчанлик бўйича боғлаш; ҳар хил транспорт турларининг ходимлари, ички транспорт тугунларида ташиш жараёнини, юкларни қайта юклаш ва йўловчиларни алмаштириб ўтқазаишни бошқарувчилари учун туташувчи техник алоқа ва ахборот воситаларини яратиш.
- Ўзаро ҳаракатларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |