технологик соҳаси ҳар хил транспорт турларини эксплуатация қилиш мажмуавий тизимини ташкил қилишни - иштирок этувчи транспорт турлари, юк жўнатувчилар ва қабул қилувчиларнинг мослаштирилган контакт графикларини ишлаб чиқиш; ҳар хил транспорт турларининг йўловчиларнинг манфаатлари билан ўзаро боғланган қулай келиш-кетиш жадвалларини тузиш; йирик тугунлар ва линияларда интермодал ташишларда (масалан, “ҳаракатланувчи шоссе” типида, бунда автомобиль-трейлерлар темир йўл платформаларида ташилади, сўнгра эса ўзлари белгиланган пунктга кетади) ишнинг мажмуавий технологик жараёнларини ташкил қилишни кўзда тутади. Мувофиқлаштиришнинг ташкилий сохаси ҳар хил транспорт турларининг ўзаро ҳаракатларининг бошқариш ва ахборот соҳаларини қамраб олади. - Ўзаро ҳаракатларнинг иқтисодий соҳаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
- давлат мулки ва хусусий мулкчилик шаклларига эга бўлган ҳар хил транспорт турлари билан транспорт хизматлари кўрсатишга бўлган талабнинг режа-башоратларини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш;
- маркетинг ёндашувлари асосида ҳудудлар бўйича;
- мамлакат транспорт-йўл мажмуасини ривожлантириш ва уни таъминлаш стратегиясини ишлаб чиқиш, зарурий инвестицияларнинг ўлчамлари ва уларни транспорт турлари ёки молия-саноат гуруҳлари бўйича субсидиялаш усулларини аниқлаш;
- уларни макроиқтисодий кўрсаткичларда (ялпи жамоатчилик маҳсулотида, тармоқлараро балансда) тўғри акс эттириш учун ва ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш ва ривожлантириш масалаларини ҳал қилишда транспортнинг турлари бўйича транспорт харажатлари кўрсаткичларини асослаш ва мувофиқлаштириш;
- эксплуатацион харажатлар, ташишларнинг таннархи, капитал қўйилмаларнинг самарадорлиги ва меҳнат унумдорлигини аниқлашнинг транспорт турлари бўйича таққосласа бўладиган ягона услубий асосини ишлаб чиқиш;
- аралаш боғланишларда уларнинг давлат томонидан тартибга солиниш ва эркин нархларни шакллантириш шароитларида ҳар хил транспорт турлари билан транспорт хизматлари кўрсатишга нархлар ва тарифларни шакллантиришнинг умумий услубий қоидаларини асослаш ва мувофиқлаштириш, шунингдек мижозларни интермодал ташишларга рағбатлантириш услубларини ишлаб чиқиш;
- корхоналар ва ҳудудларнинг транспорт билан таъминланганлигининг ягона кўрсаткичларини, шунингдек мижозларга транспорт хизматлари кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ўлчайдиган кўрсаткичларни ишлаб чиқиш;
- аралаш ташишларда даромадларни транспорт корхоналари ўртасида (уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъий назар) тақсимлаш тизимини мувофиқлаштириш ва ташиш шартларига риоя қилишнинг моддий жавобгарлиги меъёрларини ва ҳар хил транспорт турлари билан ташиладиган юкларнинг сақланиш меъёрларини асослаш;
- мижозларга ҳар хил транспорт турлари билан биргаликда хизмат кўрсатишни яхшилаш лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини асослаш, биргаликда банклараро операциялар ва кредит операциялари, лотереялар, аукционлар, рекламалар ва транспорт корхоналарининг иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш бўйича бошқа тадбирларни ўтказиш.
- Ўзаро ҳаракатлрнинг ҳуқуқий соҳаси транспортнинг ҳар хил турлари ўртасида ва транспорт органлари билан мижозлар (юк эгалари ва йўловчилар) ўртасидаги ўзаро муносабтларга тааллуқли бўлган юридик, ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |